"Шовқин" атайин чиқарилади
Айрим ишларда тергов ва суд атрофида “обқўйибди”, “ҳал қилибди” деган гап-сўзлар атайин тарқатилади. Бундай шовқин нима учун чиқарилади, деб ўйлайсиз?
Табиий-ки, бу хабар ишни кўриб чиқаётганга етиб борганидан кейин, унинг қўли “тоза” бўлган тақдирда ҳам, иккиланиш, ҳадик, хавотир ва (ёки) қўрқув ҳиссини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу эса, ишнинг якунини "шовқин" солувчиларнинг истаги томонга қараб бураб юборишига ундаб қолади.
Шундай экан, турли “фисқу-фасод”, “деди-деди”лар воситасида тергов ва одил судлов фаолиятига таъсир ўтказишга уринишлардан тийилайлик!