Postlar filtri


Чустда суд раиси ёрдамчисини калтаклади. Энди у маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин

Калтакланган ёрдамчи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унинг юз соҳасига жароҳат етказилганлиги аниқланган. Туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошлади. Суд раиси ушбу қилмиши учун жаримага тортилиши мумкин.

Батафсил

@manifestcanal


Аккумлятор” қарор бекор қилиниши керак

Юлий Юсупов огоҳлантираётганидек, “иқтисодиётни ютиб юбораётган улкан бюрократик маҳлуқ” мақсадига эришишига йўл қўйилса, Ўзбекистоннинг келажаги йўқ.

Мазмунига кўра бож ҳисобланган утилизация йиғими оширилишидан мақсад импортни чеклаш ва бусиз ҳам триллионлаб яширин имтиёзларга эга бўлган олигархик гуруҳларга
ўзбекистонликларни
кўпроқ талаш имкониятини тақдим этиш холос.

Лекин маҳаллийлаштириш ёлғонларининг иштирокчиси бўлган бюрократия тушуниши керакки, энди шартли Seagull Хитойдагидан 1,5 баробар эмас, 1,8 ва ҳатто 2 баробар қиммат бўлади, лекин ҳимоя қилаётганингиз учҳарфли аждарҳолар тўдаси рақобатли бўлиб қолмайди. Уч бошли Аждарҳоларнинг иштаҳаси қонмайди, янги ва янги тақиқлар талаб қилади ҳали. Ўзи жимитдек экономика янада кичраяди, қашшоқ халқ янада абгорлашади, тамшаниб бўлишадиган пирогингиз эса ўша-ўшалигича қолади. Худди Каримов давридагидек. Кейин бир-бирингизни чайнашни бошлайсиз.

Шундай экан, ўз оёғингизга болта уришдан бошқа натижа бермайдиган “аккумлятор” қарорингизни бекор қилинг, эртани ўйласангиз, бу сизнинг ҳам фойдангиз аслида.

Отабек Бакиров


Оҳ, фақат одамзод – фарзанди башар,
Бир-бирин маҳв этиш қасдида яшар.


©️Абдулла Орипов

@manifestcanal


“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилида электромобил олиб киришни қийинлаштираётганларни ким деб атасак тўғри бўлади?

Фақат огоҳлантириб қўяй, сўкиш тақиқланади. Сўкишдан ўзини умуман тўхтата олмайдиганлар ҳеч бўлмаса қоғозга ўраб сўксин!

@manifestcanal


Адвокат сўровига ўз вақтида ва тўлиқ жавоб берилиши шарт

Бугун ЖИБ Олмазор туман судининг тергов судьяси В.Караманов томонидан адвокат сўровида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази раҳбари У.Т.га нисбатан киритилган ариза кўриб чиқилди.
Суднинг қарори билан марказ раҳбари У.Т. адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишда ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Ҳурматли раҳбарлар, адвокат сўровига ўз вақтида ва тўлиқ жавоб берилиши шарт. Эсда тутамиз!

@manifestcanal


Салкам 14 минг нафар шахс қатнашган сўровномада 78 фоизи ҳоким ёрдамчиларидан иборат 10 мингта штатни тугатиш ва бюджетни енгиллатиш тарафдори эканлигини маълум қилган.

Сўровда қатнашганлар ҳоким ёрдамчилари бажарётган ишлар рақамлашгани ва уларсиз ҳам бу вазифаларни бажариш имкони борлигини таъкидлаган.

Лекин ҳокимларимизга бу лавозимда ўтирганларнинг кўпчилиги жуда қўл келаётганлиги (воситачиликни боплаётганлиги ва бошқа) сабабли ушбу штат бирликлари яқин йиллар мобайнида тугатилишига ишониш қийин.

@manifestcanal


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчалар муҳокама қилинди.

Унга кўра, сотувчи товарни етказиб беришда кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги (кун, соат, дақиқа) учун 0.5% пеня тўлаши кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Амалдаги қонунчиликда:

Нуқсонли товарни алмаштириб бериш;
Товар нуқсонларини бепул бартараф этиш;
Ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда шунингдек, товарларни (ишларни, хизматларни) ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилишда ҳар бир кечиктирилган кун учун қайтарилиши лозим бўлган пул суммасининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши белгиланган.

@manifestcanal


СУДЛАР ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 6 338 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 174 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 385 та қарор бекор қилиниб, 14 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1 208 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 130 та қарор бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 649 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 141 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 2 132 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 309 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 95 таси бекор қилинди.

Олий суд

@manifestcanal


Маъмурий судлар томонидан 2024 йилда биринчи инстанцияда адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тугатишга оид 95 та иш кўриб чиқилган.

Бунинг натижасида 50 та адвокатлик лицензиясини тўхтатиб туриш ва 13 та адвокатлик лицензиясини тугатиш ҳақида қарорлар чиқарилган.

Азиз Абидов

@manifestcanal


Мана бу пост остига ёзилган изоҳ.

Сиз қандай фикрдасиз?

@manifestcanal


Пойтахтда ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ўша савол, Ҳоким ёрдамчилари керакми?

@manifestcanal


Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, ҳар тўрт маҳаллага бир нафардан “маҳалла банкири” бириктирилган. Ҳозирда 2500 га яқин “маҳалла банкири” фаолияти йўлга қўйилди.

1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқалар учун сув муаммоси ҳал этилади. Бунинг учун 250 млрд сўм ажратилади.

Ҳоким ёрдамчилари эндиликда томорқага ҳам масъул бўлади. Улар экин экилганини назорат қилиб боради. Дарвоқе, ҳоким ёрдамчиларининг 95%дан ортиғи иқтисодчилар экан.

@manifestcanal


―Улуғ отдошларим мақоми юксак,
Мен шогирд эрурман гарчанд аларга.
Ҳар нечук, бир гапни айтмоғим керак:
Осон бўлмаган ҳеч Абдуллаларга...


©️Абдулла Орипов (Исм ҳақида 1987)

Абдуллаларга жўнатиб қўямиз😉

@manifestcanal


Сизнинг бошингизга тушса ҳам, худди шу стандартда ишлаймиз

Адвокатлар ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашишларига ноқонуний тўсқинликлар ҳали ҳамон давом этмоқда.

Мисол учун, Ғ.Дустов ишида ҳам у билан учрашишга имкон берилмади. Тошкент шаҳар ИИББ биноси ёнида 3 соатдан ортиқ кутиб қолинди. Бу вақт давомида ўнга яқин мурожаатлар (102, 1102) қилинди, фойдаси бўлмади.

Мурожаатлар билан ишлашга масъул ходим билан ҳам учрашиб, “Ўзи сақласин-ку, лекин Сиз ёки Сизнинг яқинингиз худди шундай таъқибга олинганида ҳам шундай стандартда, қатъий позицияда туриб, ҳимоя ҳуқуқингизни таъминлашга ҳаракат қиламиз.”, - деганимиздан кейингина ходимнинг қатъий монелиги юмшади. Бироқ, барибир ичкаридаги билан учрашишга эриша олмадик.

Ходим бечора "юқори" нинг чизиб берган чизиғидан чиқишга ботина олмагач, унга нима ҳам дер эдик-ки?

Шу орада Омбудсман ишонч телефони (1096) га ҳам мурожаат қолдирдик. Мурожатимиз ўша куни ИИВ га юборилибди. Лекин натижасидан дарак йўқ.

Бу ҳолатда Конституциянинг 142-моддасидаги “Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.”, - деган нормаси ишламади.

Ҳимоя ҳуқуқига ва айни пайтда, ҳимоячининг ҳуқуқларига бунақанги очиқдан очиқ тупуриб қўйиш холатларига амалиётимиздаги мисоллар, минг афсус-ки, талайгина.

Шундай экан, Омбудсмандан махсус маърузаларида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг ҳимоя ҳуқуқларининг бузилиши холатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишини кутиб қоламиз.

***

Маълумот учун: Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маъруза тақдим этишга ҳақли.

Махсус маъруза инсоннинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш бўйича хулоса ёки таклифлардан иборат бўлади.

Абдумалик Абдуллаев


Қашқадарёдаги ҳолат абгор эканлигига яна бир кичик исбот

@manifestcanal


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хоразм ва Фарғона вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказиб, у ерда кўп қаватли турар-жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.


Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бош мутахассиси тендерга тақдим қилиш мақсадида, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган қурилиш техникаларининг техник паспорти ва ёрлиқларини тайёрлаб бериш эвазига 8700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

ДХХ

@manifestcanal


Қонунни ҳурмат қилиш - бу давлатни ҳурмат қилиш демактир.

©️Чўлпон

@manifestcanal


Экология вазири А.Абдухакимов туризмни ривожлантириш устида қаттиқ меҳнат қилмоқда.

@manifestcanal


Қобил Дусовга оид иш кўрилиши 5 феврал куни соат 16:00 да Жиззах вилояти Жиноят ишлари бўйича Арнасой тумани судида бўлиб ўтиши айтилмоқда.

@manifestcanal



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.