Тезликни 70 дан 60 га туширилганлиги натижа бердими?
Йўллар транспорт ва ҳайдовчилар мавзусида кўп ва хўп ёзиш мумкин. Бугун қабул қилинган ўзгартиш ва янгиликлар ўн қаватли бинога бир сакраб чиқишдек гап. Йўл транспорт ҳодисаларини таҳлил қилиб кейин янгилик қабул қилиш бу халқни ўйлаганларнинг иши.
Жарималар ва жазони оғирлаштириш токи ундирилган сумманинг бир қисми тадбиркорларнинг чўнтагига кирар экан, бу масалани ижобий томонга ҳал қилади деб ўйламайман.
Ишни аввало ҳайдовчи, йўловчи, пиёда ва бошқа қатнашчиларга шароит қилишдан бошлаш керак.
Йўллар бир аҳволда бўла туриб радарлар, камералар сони кескин кўпайиб кетмадими? Аслида икки қаторлик йўлни учга бўлиб, ўртасидан чизиқ тортиб, чизиқни босганга жарима, 61 тезлик учун жарима. Йўл белгиларининг нотўғри қўйилгани ёки умуман йўқлиги. Нур қайтарувчилик сиёҳи ўчиб кетганлиги мана шулар эмасми асл сабаб.
Тезликни 70 дан 60 га туширилганлиги натижа бердими? Албатта йўқ. Мақсад нима эди, нимага эришдик?!
Биноларни қурамиз машина қўйишга жой йўқ. Машиналар сони ҳисобга олинмаган - тураргоҳсиз массивлар қурамиз. Бўш жойларни савдо дўкони эгаси, ресторан, офис эгалари эгаллаб олган. Натижада уч қаторлик йўллар икки қатор бўлиб қолган. Албатта тўхташ мумкин эмас деган белги тагида.
Мақсад нима, йўлларда тартиб ўрнатишми ёки пул тушумини ошириш?
Ҳуқуқбузарликни ЙПХдан ташқари ППХга ҳам қўлида телефони бор "тадбиркор"га ҳам қайд этиш ваколатини бериб қўйганмиз.
Энди айтинг-чи, аптекага мажбур бўлиб кирган одам 12 баллни қанча вақтда олади?
@manifestcanal