ОЛИЙ СУД ҚАБУЛХОНАСИДАГИ 2 СОАТ
Менга ҳар сафар “етиб бормай қоладиган” навбатдаги жавоб хатидан нусха олиш учун бугун Олий судга бордим.
Нусхани бериб юборишларини фуқаролар қабулхонасида кутишим (соат 10:45дан 12:37гача) жараёнидаги кузатувларимдан чиқарган шахсий хулосаларим қуйидагича:
фуқаролар мурожаатлари билан доимий ишлайдиган ходимлар стрессларга чидамсизлигидан жиззаки бўлиб қолганми ё бошқа сабабданми турли муаммоларига ечим топиш учун узоқ масофани босиб келган шахслар билан бироз қўпол муносабатда бўлишмоқда;
ходимлар қизишиб кетиб, фуқароларга “қаерга борсанг бор” қабилида ноқонуний жавобларни ҳам беришмоқда;
қабулда тегишли йўналишлар (3 та) бўйича бир нафардан ходим ўтириши белгиланган бўлсада, бир пайтнинг ўзида уч нафар ходим ўз ўрнида умуман кўринмади;
ўринбосарларни қўя турайлик, ҳаттоки, исталган бир судьянинг қабулини сўраган фуқароларга ҳам рад жавоби (судьялар процессда деган важ билан) берилмоқда;
адвокатларнинг қабулхонага телефон билан киришларига тўсқинлик қилиш яна бошланибди.
Олий судимиз раҳбарияти инсонлар кайфиятига қаттиқ таъсир ўтказадиган ушбу бўғин ишини назоратга олади деб умид қиламиз.
@manifestcanal