Телебошловчи бир миллионер мехмонидан сўраяпти:
- Хаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?
- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва нихоят чин бахт нималигини англадим.
1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбахо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг хам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойихаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёхатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дархол рози бўлдим.
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингохларда юргандек қувнашарди.
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим хам яйраб кетдим.
Шундан кейинги холат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга махкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигохи юзимга қадалган эди. Хайрон бўлиб сўрадим:
- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?
Бу беғубор, бегунох, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:
- Отажон, Жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан хушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
Ё Аллох! Мен қандай хаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Хамма-хаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим хам бахтли бўлолмадим, бировни хам бахтли қилолмадим.