Менда савол бор
“Ўзимники бўлмаса, сота олмайманми?”
— Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгуржи сотувчилардан биттадан маҳсулот олиб келиб, растага қўяман. Қай бири сотилса, ўрнига янгисини олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим: бу ишим ножоиз экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими?
— Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз, бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон сотилса, пулини бераман”, деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
@mahalla_raislari