📝
Бугунги кунда 9 452 та маҳаллада 57132 нафар “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолият олиб бормоқдаАОКАда ўтказилган
брифингда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаров май-июль ойларида ўтказиладиган Фуқаролар йиғини раиси сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан маълумот берди:
🔝 Жорий йилнинг май-июль ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раислари сайловига Республика штаби ва жойлардаги комиссиялар томонидан қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
🔝 Шу муносабати билан, Маҳаллалар уюшмасида Республика штаби, 14 та ҳудудда ҳамда 208 та туман ва шаҳарларда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.
🔝 Маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун 10 турдаги канцелярия маҳсулоти билан таъминланди.
🔝 14 та ҳудудда Кенгашларнинг сессиялари ўтказилиб, маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (жами 338 нафар аъзолардан иборат) ва чора тадбирлар режаси тасдиқланди.
🔝 208 та туман (шаҳар) Кенгашлари сессиялари қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (жами 4 090 нафар аъзолардан иборат) тасдиқланди.
🔝 Маҳалла раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари вакиллар йиғилишлари қарори билан ишчи ишчи гуруҳлари (85 150 нафар аъзолари) тасдиқланди.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк