Фикрларимнинг рақси: Ўзгарувчанлик ва ҳақиқат изидан
Биласизми, ФИКР деганлари жуда ҳам ўйноқи нарса. Бугун "аниқ шу!" деб ўйлаганингиз, эртага "нима деяпман ўзи?" деб ўзингизнинг фикрингизни савол остига қўйишингиз мумкин.
Мен ўзимда шундай пайтлар кўп бўлади. Авваллари мен бу ҳолатимга салбийлик юклардим, "ма бало тутруқсизманми фикрим ўзгараверади ёки позицияси йўқ тупойманми ?!"- деб ўзимни камситар эдим (5-6 йил авваллари эам ҳатто). Но, бу аввал эди🫠
Баъзан, бир фикрга шунчалик берилиб кетаманки, кўз олдимда ҳамма нарса аниқ" худди шундай бўлиши керак" бўлиб туюлади. Аммо, бир неча соат ўтгач, ўша фикрга қайтадан назар ташласам, "э, буни бунақасига ҳам тушуниш мумкин экан-да!" деб ўзимдан фахрланиб ҳайрон қоламан🫠
Бу ўз ўзимни фикримга инкор этиш маъносидаги қараш эмас, балки унинг янада тўлиқроқ, чуқурроқ тасвирига эришиш учун янги бурчакдан қарашга уриниш, деб ўйлайман.
Масалан, бир пайтлар мен стресс ҳақида фақат салбий нарса сифатида ўйлардим. Стресс бу- ёмон, ундан қочиш керак, деган фикрда эдим. Аммо ҳаётнинг ўзи менга бошқача дарс берди. Баъзан, стресс бизни янада кучлироқ қилади, ўз устимизда ишлашимизга, янги ечимлар топишимизга мажбур қилади. Муҳими, стрессни бошқара олишда.
Ҳаётда ўзимизга стресслардан ҳоли алоҳида дунё ярата олмаймизку, ҳеч бир инсон кафолатланмаган стрессиз яшашдан.
Ёки бошқа мисол.
Аввал муваффақият деганда тан олишим керак бу катта пул ва юқори лавозимни (юқори лавозимдаги Далбанбайларни кўрмаган бўлсам керак у пайтлар) ёки фақат натижаларни тасаввур қилардим. Ҳозир эса, муваффақият бу- ўз мақсадимга эришиш, ўз салоҳиятимни тўлиқ рўёбга чиқариш ва шу Мақсадлар йўлидаги Процесслар ҳам деган фикрдаман. Бу ўзгариш менга муваффақиятнинг нафақат 1 та кўриниши борлигини, балки мен билмаган кўплаб йўллари борлигини англатиб берди🫠
Бу постим шахсий принципсизлигим ва қадриётларимга бўлган нимжон ёндошувим ҳақида эмас. Салбийлик юкламанг. Бу борада анча қатъиятлилигим билан кўпчиликни доғда қолдиришим ҳам мумкин. Аксинча, пост фикрлашингиз теранлашиб боргани сари шахсиятингиз ҳам ва қадриятларингиз ҳам мустаҳкамлашиб, такомилланиб ва ўзгариб бориши мумкинлиги ҳақида экан, деб тушунсангиз ҳам бўлаверади.
#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan

Фикрларнинг ўзгарувчанлиги бу- бизнинг ақлимизнинг тирик ва ривожланиб бораётганини кўрсатувчи белги аслида. Унинг ўзига хос бир динамикаси бор. Бугунги билимларимиз эртага янги тажрибалар билан бойитилиб, тушунишларимизни чуқурлаштириб, фикрларимизни ўзгартиради. Бу нормал ҳолат, деб ўйлайман. Буни нимадир ёмон ёки хато деб қабул қилишнинг ҳожати йўқ.
Масалан, бир пайтлар мен стресс ҳақида фақат салбий нарса сифатида ўйлардим. Стресс бу- ёмон, ундан қочиш керак, деган фикрда эдим. Аммо ҳаётнинг ўзи менга бошқача дарс берди. Баъзан, стресс бизни янада кучлироқ қилади, ўз устимизда ишлашимизга, янги ечимлар топишимизга мажбур қилади. Муҳими, стрессни бошқара олишда.
Ҳаётда ўзимизга стресслардан ҳоли алоҳида дунё ярата олмаймизку, ҳеч бир инсон кафолатланмаган стрессиз яшашдан.
Ёки бошқа мисол.
Аввал муваффақият деганда тан олишим керак бу катта пул ва юқори лавозимни (юқори лавозимдаги Далбанбайларни кўрмаган бўлсам керак у пайтлар) ёки фақат натижаларни тасаввур қилардим. Ҳозир эса, муваффақият бу- ўз мақсадимга эришиш, ўз салоҳиятимни тўлиқ рўёбга чиқариш ва шу Мақсадлар йўлидаги Процесслар ҳам деган фикрдаман. Бу ўзгариш менга муваффақиятнинг нафақат 1 та кўриниши борлигини, балки мен билмаган кўплаб йўллари борлигини англатиб берди🫠
Хуллас, ҳақиқат бу- бир марталик топилма, уни топиб олдик ва энди унга абадий ёпишиб оламиз, деган гап эмас. У бу- доимий изланиш, ўсиш ва ўзгариш жараёни.Фикрларимизнинг ўзгариши эса ана шундай жараёнларнинг табиий бир қисми холос. Ва, бунда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Аксинча, бу бизнинг ақлимизнинг ривожланиши, тафаккуримизнинг бойишидан далолат беради. Бир жойда қотиб қолишдан қўрқинг.