Madina Miytan


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ko‘proq psixologiya, kamroq boshqa narsalar haqida.
migrantlar uchun: @immigrations_psychology
👉 @madina_miytan
🗣 : @izohlaruchunbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Tinchlik-hotirjamlikni o'zingdan topmagan bo'lsang, boshqa har qaerdan izlashing baribir befoyda.

#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan

73 0 0 11 11

Inson o'zining yashirin joylarini, burchaklarini, quduqlarini, to'sib qo'yilgan qorong'u eshiklarini to'liq anglamasdan, boshqa olamlarni, boshqa sivilizatsiyalarni o'rganishga yuborildi.
Stanislav Lem, "Solaris"

#iqtibos
@madina_miytan


Мен ушбу пост эълонини берганимдан кейин ҳар хил саволларни изоҳлар учун ботга ёздингиз. Раҳмат. Кейин сиз сўраган саволлар асосида яна 2 та пост қўйдим, яъни одамларда ушбу методга ва ишлаш жараёнига нисбатан батафсилроқ тушунча бериш мақсадида.

Аслида турли илмий далилланган методлар тўғрисида ўзимиз ҳаммага тушунарли қилиб информация бермаганимиз учун ҳам кўплаб одамларимиз псевдопсихологиядан информация олишади. Баъзиларингиз ҳозирда қандайдир ишончли илмий далилларга асосланиб ишлайдиган мутахасис бн ишлаётганингизни ёзасиз, қайси метод билан ишлашини ёки қандайдир терапиялар номини ёзганингизда эса нима дейишни тўғриси билмай ҳам қоламан.Сиз ишлаб ярим йўлга келганингизда қайтармайман. Ундан кўра ўзингиз психологик маърифатингизни оширинг. Кўпроқ изланинг, осон ва жозибали кўринган ҳар қандай таклифдан эса янада огоҳроқ бўлинг.

Ушбу каналда "Сохта Психологик Йўналишлар Рубрикаси" саҳифаси остида кўплаб сохта йўналишлар (родология, нумеролгия, астрология, торалогия ва ҳ.о.) ҳақида маълумотлар берилиб келаяпти. Илтимос, психолог билан ишлашни режа қилаётган пайтингизда албатта булар билан танишиб чиқинг. Афсуски, кўплаб пул топиб ақл топмаганлар асосли далиллар қидиришни ҳозирги технология ривожланган даврда ҳам билмайди.

#critical_thinking
@madina_miytan


Psychology_and_Mindfulness🧘‍♀️ dan repost
Мен психолог сифатида қайси тор ихтисосликка таяниб ва қандай режа асосида ишлайман?!

Руҳий саломатлик муаммолари билан курашаётганлар учун мен, психолог сифатида, А.Эллиснинг Рационал- Эмоционал- Поведенческая Терапияси (РЭПТ- Рационал Эмоционал Хулқ-атвор Терапеяси) методидан фойдаланаман.

РЭПТ бу- сизнинг ҳаётингизнинг сифатини яхшилашга, салбий фикрлаш ва ҳиссиётларни бошқаришга йўналтирилган самарали метод.

Менинг иш услубим сизнинг шахсий эҳтиёжларингизга қаратилган ва индивидуал ёндашувга асосланган.

Сиз билан ишлаш жараёнимиз қуйидаги босқичлардан иборат:

I. Танишув ва Диагностика:

✓ Биринчи учрашувда биз сизнинг муаммоларингиз, ҳиссиётларингиз ва мақсадларингиз ҳақида батафсил суҳбатлашамиз. Бу босқичда мен сизнинг ҳолатингизни баҳолайман ва РЭПТнинг қайси усуллари сиз учун энг мос келишини аниқлайман.

II. Салбий Фикрлашни Аниқлаш ва Қайта Тузиш:

✓ РЭПТнинг АВС моделидан фойдаланган ҳолда, биз сизнинг салбий фикрларингизнинг манбаларини аниқлаймиз. Биз биргаликда сизнинг иррационал эътиқодларингизни аниқлаб, уларни рационал ва реаллиликка асосланган фикрларга алмаштириш устида ишлаймиз.
Бу жараёнда сиз ўзингизнинг "ички диалогларингизни" эшитишни ва уларни бошқаришни ўрганасиз.

III. Поведенческие стратегиялар:

✓ Биргаликда сизнинг ҳаётингиздаги салбий ҳиссиётларни келтириб чиқараётган вазиятларни аниқлаб, уларга мослаштирилган поведенческие стратегиялар ишлаб чиқамиз. Бу эса сизнинг мураккаб вазиятларда ўзингизни бошқариш малакангизни ривожлантиришга ва соғлом муносабатларни яратишингизга ёрдам беради.

IV. Мақсадларга Эришиш:

✓ Биргаликда, биз сизнинг шахсий мақсадларингизни белгилаб, уларга эришиш учун аниқ режа тузамиз. РЭПТнинг асосий принципларига таяниб, сизнинг ривожланиш ва муваффақиятга эришишингиз учун барча зарур воситаларни таъминлаймиз.

V. Давомлилик ва мониторинг:

✓ Терапия жараёни давомида, биз мунтазам равишда сизнинг ютуқларингизни баҳолаб борамиз ва зарур бўлганда стратегияларни қайта тузатамиз.

✓ Мақсадингизга эришганингиздан сўнг ҳам, сизнинг руҳий саломатлигингизни сақлаб қолиш учун зарур бўлган воситаларни таъминлашда ёрдам бериб бораман.


Менинг мутахасис сифатидаги асосий мақсадим сизнинг руҳий саломатлигингизни яхшилаш ва сизнинг ҳаётингизнинг сифатини оширишга ёрдам беришдан иборат. Мен сиз билан биргаликда сизнинг ички ресурсларингиздан тўлақонли фойдалана олишингизга ва мустақил, бахтли ва муваффақиятли ҳаёт кечиришингизга ёрдам бераман.

✓ Ишонч ва конфиденциаллик кафолатланади.

мурожаат учун: @izohlaruchunbot

@psychology_and_mindfulness


​​Хотиржамлик: ички тинчлик сари саёҳат

Ҳаётнинг беқарорлиги, тезкорлиги ва мураккаблиги замонида хотиржамлик энг қимматли бойликлардан бири. У бизга кундалик ташвишлар оқимига чўкиб кетмасликка, стрессга чидамли бўлишга ва ҳаётнинг қийинчиликларига ижобий (қийинчиликларга реал қараш назарда тутилган бу ерда, яъни бор бўлган муаммони драматизация ёки фожеяга айоантирмасдан ҳаётий жараённи бир қисми сифатида енгиб ўтиш назарда тутилган) қараш имкониятини беради.

Аслида хотиржамлик ўзи нима?
Бу фақатгина эмоциями ёки бундан ҳам чуқурроқ нарсами?

Мен бу саволга психолог нуқтаи назаридан жавоб беришга ҳаракат қиламан. Хотиржамлик фақатгина ички ҳолат эмас, балки у мураккаб психологик жараёнларнинг биргаликдаги натижасидир. Яъни, ҳотиржамликни ичида бир қанча ҳиссиёт ва эмоциялар бор, худди кўплаб ингридиентлари бор ширинликка ўхшайди.

Ҳотиржамликни ҳиссиёт деб қабул қилганимиз учун унга эришиш учун фақатгина EI (емоционал интеллект) миз яхши бўлса бўлди деб ўйлашимиз хато бўлар эди. Ёки, бу ташвиши, ғурбати, муаммоси йўқ одам ҳотиржам бўлади деган эртакча қарашга ҳам мутлақо мос бўлмаган ҳолат. Ҳотиржамлик учун яна IQ, SI ва албатта биологик ҳолатларимиз ҳам ҳамоҳанг бирга шаклланган бўлиши лозим.

Уйғоқ онгимизнинг тезкорлиги, стрессга жавоб бериш механизмларимизнинг самарадорлиги, ўзимизни бошқариш қобилиятимиз ва ижобий фикрлаш кўникмаларимиз хотиржамликка эришишда энг муҳим роль ўйнайди.

Илмий адабиётларда хотиржамликнинг тагида аввало, симпатик ва парасимпатик нерв тизимларининг мувозанати ётади, деган фикр мавжуд. Стрессли вазиятларда симпатик нерв тизими фаоллашади, юрак уриши тезлашади, қон босими кўтарилади. Хотиржам одамларда эса бу жараёнлар парасимпатик нерв тизими томонидан назорат қилинади, бу эса тананинг тезроқ тикланишига ва стрессга тезроқ мослашишига имкон беради.

Шу билан бирга, хотиржамликнинг шаклланишида ижтимоий-маданий омиллар ҳам муҳим роль ўйнайди. Болаликдан оилавий муҳит, ота-оналарнинг тарбия услуби, ижобий муносабатлар ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг шаклланиши хотиржамликнинг асосини ташкил этади. Ижобий фикрлаш ва муаммоларни ечишда конструктив ёндашув хотиржамликни мустаҳкамлайди. Медитация, йога, спорт каби самарали стрессни бошқариш усулларидан фойдаланиш ҳам муҳимдир.

Мен ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб шуни таъкидлашим мумкинки, хотиржамлик бу доимий ҳаракат жараёни. Дейлик, бу сизнинг хаёлий иллюзангиздаги соцсетларда бир чашка қаҳвасини олдига қўйволиб ҳотиржам китоб ўқиётган чиройли қиз тасвири бўлмаслиги ҳам мумкин, ўта гўзал табиат қўйнида дам олаётган ҳотиржам одам тасвири ҳам алдамчи бўлиши мумкин ва умуман ҳар қандай ҳотиржамлик билан ассосация қилинадиган "дам олиш" тасвирларини ҳаммаси ҳам моҳиятан ҳотиржамликка эришиш ашнақа бўлади дегани эмас. Бу турли хил ижодкор одамларнинг ҳотиржамликни қандай тасаввур қилишлари ҳақидаги образли ифодлари. Эҳтимол, китоб ўқиётган одам реал ҳаётидаги ташвишларидан чалғиш учун китоб ўқир, табиат қўйнида дам олувчининг нафас йўллари билан боғлиқ муаммосини енгиллатиш мақсадида чиққандир ва ҳ. о. Хуллас, ҳотиржамлик дегани "иши йўқ эшак, дарди йўқ кесак" эмас, аксинча ҳаракатдаги одам.

Унга эришиш учун ўз устингизда доимий ишлашингиз, ўзингизнинг эҳтиёжларингизни тушунишингиз ва уларга мувофиқ яшашингиз керак.

Хўп, бу учун нима қилишимиз керак?

Ижобий фикрлашни ривожлантириш, ташвишлардан халос бўлиш учун самарали усулларни ўрганиш ва ўзингизга вақт ажратиш хотиржамликка эришишдаги энг муҳим қадамлардир.

Хотиржамлик бу – бугунги кундаги бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим ресурслардан бири. У бизга ҳаётнинг барча қийинчиликларини енгиб ўтишга, оила ва дўстлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга ва ўз саломатлигимизни асрашга имкониятлар беради. Шунинг учун ўз хотиржамлигингизни асрашга ҳаракат қилинг ва уни кундан-кунга мустаҳкамланг. Бу эса сизнинг бахтли ва унумли ҳаёт кечиришингизга катта ёрдам беради. Буннинг учун албатта сиз учун асл ҳотиржамлик нима эканлигини аниқлаб олинг.

#ҳотиржамлик
#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan


​​Сокин оқшом: тикланиш ва рефлексия вақти🌜✨🌛

Куннинг шовқин-суронлари, ташвишлари ва чопа-чопларидан сўнг, кечки сокинлик бу - бизнинг руҳий саломатлигимиз учун ҳақиқий неъмат.

Бу вақтда биз ўзимизнинг ички оламимизга шошилиб кириб, кун давомида тўпланган таъсуротларни тартибга солиб, эртанги кун учун куч-қувват тўплаймиз.

Психолог сифатида мен сокин оқшомнинг аҳамиятига, унинг психологик асосларига ва тикланиш жараёнидаги ролига сокин оқшом вақтида бирозгина тўхталиб ўтмоқчиман.

Биринчидан, сокин оқшом бу - бизнинг миямизнинг “қайта тикланиш” имкониятидир. Кун давомида миямиз доимий равишда маълумотлар оқими билан тўйинади, қарорлар қабул қилади, муаммоларни ҳал қилади. Кечки сокинликда эса мия фаолиятимиз секинлашади, бу эса унинг “қайта тикланиши”га ёрдам беради. Уйқуга тайёргарлик жараёнида миядаги нейронлар ўртасидаги боғланишлар мустаҳкамланади, кун давомида олинган маълумотларимиз эса тизимлаштирилади ва хотирага жойланади. Аслида бу жараён самарали дам олиш ва эртанги кунга тайёргарлик кўриш учун жуда муҳим.

Иккинчидан, сокин оқшом рефлексия ва ўз-ўзини таҳлил қилиш учун ҳам ажойиб вақт. Кунининг тафсилотларини эслаб, биз ўз хатти-ҳаракатларимизни, қарорларимизни баҳолаб, келажак учун хулосалар чиқарамиз. Бу жараён ўз-ўзини англаш, шахсий ўсиш ва руҳий барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Шунингдек, сокин оқшомда яхши китоб ўқиш, севимли мусиқа тинглаш, табиатда сайр қилиш каби машғулотларга вақт ажратиш мумкин, буларнинг барчаси стрессни камайтириш ва руҳий ҳотиржамликни таъминлашга ёрдам беради.

Учинчидан, сокин оқшом яқинларингиз билан мулоқот қилиш, муносабатларни мустаҳкамлаш учун ҳам ажойиб имконият. Оилавий кечки овқат, суҳбатлар, ўйинлар - буларнинг барчаси ижобий эмоцияларни таъминлашга ва ўзаро тушунишни ривожлантиришга ёрдам беради. Ижобий мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳий саломатликни мустаҳкамлайди ва стрессга чидамлиликни оширади.

Мен шахсан ўзим учун сокин оқшомларнинг муҳимлигини жуда чуқур ҳис қиламан. Бу вақтда мен куннинг ташвишларидан узоқлашиб, ўзим билан ёлғиз қоламан, мутолаа қиламан, ёзаман ёки яқинларим билан мулоқот қиламан. Бу менга ички тинчликка эришишга, энергияни тўплашга ва эртанги кунга тайёргарлик кўришга ёрдам беради.

Хуллас, сокин оқшом бу - фақатгина дам олиш вақти эмас, балки психологик саломатлик учун жуда муҳим жараён ҳам. Унинг тикланиш, рефлексия ва муносабатларни мустаҳкамлашдаги ролини унутмаслигимиз керак.

Сокин оқшомларингизни қадрланг ва улардан фойдаланинг!😴

p.s.- ана юлдуз учди, тилак тиланг💫
#сокин_тун✨
#рефлексия✨
@madina_miytan


Бугун инсоният учун жуда муҳим ва қизиқарли тиббий кашфиёт ҳақида ўқиб қолдим ва албатта бу ҳақда сизларга ҳам маълумот беришни истадим.

Йел тиббиёт мактаби олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, аутизм билан касалланган катталарнинг миясида нейротипик инсонларга нисбатан синапс (нерв ҳужайралари ва бошқа ҳужайралар ўртасидаги муҳим боғланишлар шундай номланади) сони камлиги аниқланди. Бу аутизмнинг пайдо бўлишидаги муҳим фарқланиш бўлиб, тирик одамларда биринчи марта аниқланган.

Тадқиқотда мураккаб замонавий тасвирлаш технологиясидан фойдаланилган.

Батафсил ўқиш учун бу ерда ҳавола: [bit.ly/3NK9gGQ](bit.ly/3NK9gGQ)

#Аутизм
#Мия
#Тадқиқот
@madina_miytan


Трансгуманизм ҳақида ўйласам...

Китоб жавонимни титкилай туриб Юваль Ной Ҳарарининг Homo Deus китобини варақлаб қолдим. Аввал ўқиган бўлсам ҳам ўтириб трансгуманизм ҳақидаги маълумотларни яна қайта ўқиётганимда, ғалати бир ҳиссиёт босим ўтказди. Хуллас, бу ҳиссиётларимни сизлар билан бўлишгим келди.

Бир томондан, бугунги технологияларнинг ажойиб имкониятлари мени доим ҳайратга солади. Тасаввур қилинг, одамлар қаришни унутиб, доимо ёш ва соғлом бўлиши мумкин. Ёки миямизни компьютерга улаб, билимларимизни чақмоқ тезлигида ривожлантириш мумкин.

Бунақа бўлиши ҳамма учун ҳам ажойиб бўлардику деб, энтикиб, орзиқиб ўйладим. Ҳатто, ўзимни ўзимни бир лаҳза киборг сифатида тасаввур ҳам қивордим; янада кучлироқ, тезроқ ва ақллироқ... Бунинг натижасида инсоният учун янги давр, янги имкониятлар эшиги очилаётганини ҳам ҳис қилдим.

Лекин, табиийки, бир лаҳзада қўрқув ҳам пайдо бўлақолди. Дейлик, ҳаётда адолатсизлик хавфи борлигини инкор этиб бўлмайди.

Бу технологиялар фақат бойларнинг ёки қандайдир ёвуз қаҳрамонларни ўйинчоғига айланиб қолмаслигига ким кафолат беради?

Технологик тенгсизлик янги ижтимоий табақаланишга олиб келмаслиги учун жиддий чоралар кўрилиши керак бўлади?!

Менинг болаларим, невараларим, улар бу технологиялардан фойдалана олишадими ёки орқада қолишадими, деган келажакка қаратилган хавотирли саволлардан ташвишландим, ўзимча.

Шунингдек, миндей ўйлаб қарасам ҳаётни маъноси йўқолиши ҳақидаги хавф ҳам пайдо бўлар экан.Чунки, инсонни мазмун моҳияти ҳам ўзгариб кетадику...🤔

Агар касалликлар ва ўлим енгилса, яшашдан қандайдир мақсадларимиз нима бўлади?
Бу саволларга жавоб топиш инсон учун жуда муҳим. Балки, янги мақсадлар, янги маънолар пайдо бўлармикин?

Балки, биз ўзимизни англаш ва руҳий ривожланишга кўпроқ эътибор беришимиз ҳозиргиданда кўпроқ керак бўлармикан?

Назорат масаласи ҳам муҳим.
Ким бу кучли технологияларни бошқаради?

Бунинг учун халқаро ҳамкорлик ва шаффоф механизмлари зарур бўлади. Ёмонлар қўлида қўлланилиши хавфини ҳам инкор этиб бўлмайди, лекин шу билан бирга, бу технологияларни инсониятга хизмат қилиши учун йўналтиришга ҳам имкониятимиз бор Ана шу жойи илҳом берадида менга. Инсониятга янги имкониятлар берадиган ҳар қандай нарсага очиқ бўлиш эҳтимолим катта, хавф хатарларига қарамай. Айнан ана шу имкониятлар эшиги учун ҳам инсоният яшаётгандур🤷‍♀️

Хуллас, трансгуманизм ҳақида ўйласам, икки хил ҳиссиёт - Ҳайрат ва Қўрқув – ичимда курашаётганини ҳис қилдим. Но, шу билан бирга, келажакка бўлган умидларим доим катта.

Бу жуда мураккаб ва ноаниқ келажак, лекин биз унинг шаклланишида фаол иштирок этишимиз ва унинг ижобий томонларини максимал даражада рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилишимиз мумкин. Бу катта масъулият, аммо шу билан бирга, бу улкан имконият ҳамдир, деган хулоса билан ички курашимни, босимли ҳиссётимни тўхтатмоқчи бўлдим. Сизчи, сиз қандай фикрдасиз трансгуманизм ҳақида?

#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan


Ҳурматли каналим обуначилари!

Янги йил байрамини шов-шувлари ҳам мана ортда қолди. Мен ҳам, кўпчилик каби, байрам ташвишлари ва оилавий учрашувларга берилиб, каналга ёзиб қўйган постларимни ҳам улаша олмадим (жуда эски ва янги йилбоп постларим таҳрирсиз қолиб кетти). Умид қиламанки, менинг шахсий ҳаётим ва канал юритиш этикаси тагида ётган мажбуриятларим ўртасидаги бу мувозанатсизликни тушунасиз🙃

Янги йилда сизларга фойдали деб билганларимни ва ўзимга қизиқарли бўлган маълумотларни, психологияга оид постлар ва албатта баъзи ичимга сиғмайдиган шахсий фикрларимни ҳам тақдим этиб бораман.

Бу йилда каналим борасидаги планим: сизлар билан биргаликда ўзимизни яхшироқ тушуниш, руҳий соғлиғимизни мустаҳкамлаш ва ҳаётдаги муаммоларни самарали енгиб ўтиш йўлларини излашга бағишлаш ва албатта турли кайфиятдаги шахсий ҳангомалар ҳам бўлиб турса керак.

Эҳтимол фаол бўлаолмасман, лекин каналим ҳам бошқа оффлайн бўлган асосий режаларим ичида бор (тўғриси ич ичимга ёзиш ёқади) Шунинг учун шахсий тезлигим паст бўлсада, мени ўқишни истаганлар бемалол қолаверишингиз мумкин. А тезликни, фаолликни ёки кўп сонли доимий ёзиладиган постларни маъқул кўрувчиларга ҳеч нарсани ваъда қилолмайман, шундан йил бошидан ўзингизга ва кайфиятингизга мос бошқа каналларни ўқишни тавсия қиламан.

Сизларга яна бир бор Янги йил муборак бўлсин! Ушбу йилда сизга руҳий тинчлик, ички гармония ва барча орзуларингизнинг амалга ошишини тилайман!

Ҳурмат билан Мен☺️

@madina_miytan


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Yangi yilingiz bilan qutlayman🥂✨


Кечириш: Мураккаб Психологик Жараён

"Баъзида биз кечиришга муваффақ бўлганларни кўришни хоҳламаймиз."


Бу жумла кечиришнинг эмоционал жиҳатдан мураккаб ва кўп қиррали жараён эканлигини таъкидлайди. Кечириш фақатгина жабр кўрган шахснинг афв этишидан иборат эмас, балки у ўзига ва жабрловчига бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришга олиб келадиган чуқур психолгик ҳолатдир.

Баъзан кечиришга эришган бўлсак ҳам, жабрловчи билан мулоқот қилиш истагининг йўқолиши мумкин.

Бунинг бир неча психологик сабаблари мавжуд:

1.Травмадан кейинги ҳимоя механизмлари: Кечириш жараёнида одам чуқур эмоционал ўзгаришларни бошдан кечиради ва яраланган жонини тиклаш учун кўп вақт ва куч сарфлайди. Кечиришга эришгандан кейин ҳам, жабрловчи билан яна учрашиш ёки уни кўриш эски травманинг ҳиссиётларини қайта тиклаши мумкин. Бу эса, ўз руҳий соғлиғини сақлаш мақсадида ундан узоқлашишга олиб келади. Бу психологик ҳимоя механизмларидан бири, масалан, инкор этиш ёки сиқиб чиқариш бўлиши мумкин. Кўпчиликда "ҳалиям кечира олмадим" деган шубҳа пайдо бўлиши мумкин, ҳолбуки бу аслида эмоционал регуляциянинг муваффақиятли натижаси бўлиши ҳам мумкин.
Бўлиб ўтган воқеалар хотираси сақланиб қолади, лекин уларнинг оғриқли эмоционал таъсири камаяди.

2. Соғлом чегараларни ўрнатиш: Кечириш муносабатларнинг аввалгидек давом этишини англатмайди. Кечириш бу - ўтмишни қўйиб юбориш, аммо бу дегани, муносабатларни тиклаш зарур дегани эмас. Жабр кўрган одам ўзи учун соғлом чегараларни белгилаб, жабрловчи билан мулоқотни чеклаш ёки ундан бутунлай воз кечиши мумкин. Бу руҳий саломатликни ва янада психологик травмалардан сақланиш учун муҳимдир.

3. Ақлий қарор ва эмоционал регуляция: Кечириш фақат эмоционал жараён эмас, балки ақлий қарор ҳам бўлиши мумкин. Ақл жабр кўриш фактини инкор этмайди, лекин ҳиссиётларга бошқачача муносабатда бўлишга ёрдам бераолади. Кечириш жараёнида эмоционал регуляциянинг роли жуда муҳим, яъни одам ўзининг ҳиссиётларини бошқаришни ва уларга аста-секинлик билан мослашишни ўрганади. Ўтмишнинг оғриқли таъсири камаяди, аммо хотирада сақланиб қолади. Шундай бўлса ҳам, жабрловчи билан яна учрашиш руҳий тинчликка хавф солиши мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, кечириш бу - мураккаб ва индивидуал жараён бўлиб, у фақат афв этишдангина иборат эмас. У эмоционал регуляция, соғлом чегараларни ўрнатиш ва ўтмиш билан яшашни ўрганишни ўз ичига олади.

Кечириш жабрловчи билан муносабатларни тиклашга мажбур қилмайди, лекин бу руҳий саломатлик ва келажакка ишонч учун жуда муҳимдир.

Агар кечириш жараёнида қийинчиликлар юзага келса, профессионал психологик ёрдам олиш мақсадга мувофиқ.

#mental_health
@madina_miytan

377 0 5 16 13

Эмоционал ва ижтимоий интеллект- муваффақият ва бахтга эришишнинг калити!

Аввалги постимдаги фикрларимни давом эттириб, бугун Ҳанс Рослингнинг (Ола Раслинг ва Анна Рослинг Рённлунд билан биргаликда) "Factfulness" китобига асосланиб ёзилган журналист Барно Султонованинг иккита мақоласини тақдим этаман.

Ушбу мақолаларда дунёдаги муаммолар ва имкониятларни ҳақиқатга яқинроқ тасаввур этиш ва эмоционал соғломликни сақлашга оид ажойиб маслаҳатлар берилган.
Уларга ҳавола 👇

1- мақола: https://xabar.uz/mualliflar/barno/dunyo-biz-oylagandek

2- мақола: https://xabar.uz/tahlil/dunyo-biz-oyla

#repost
@madina_miytan

853 1 15 3 11

"Икки хил қараш орасида"
(эссеча)

Менга, сизга гўзал, тинч, аммо дардли юртда яшаш насиб этган. "Дардли" сўзини танлашим бежиз эмас. Юртимизнинг тарихи, унинг кўп асрлик оғриқлари ва ўзгаришларини биладиганлар буни яхши тушунадилар.

Ижтимоий тармоқлар, бугунги кундаги ахборот оқими бу - икки қиррали қилич. Бир томонда, у бизга жамиятдаги муваффақиятлар ва ривожланиш ҳақидаги ижобий хабарларни етказиб беради; бошқа томонда эса, кўпчиликнинг азоб- уқубатлари, адолатсизлик ва зулм ҳақидаги хабарларни тарқатади. Бу икки томонлама ахборот оқими, бир пайтнинг ўзида ғурур ва умидсизликни, қувонч ва аламни ҳис этишимизга сабаб бўлади.

Бир томонда, юртимизнинг тараққиёти, ёшларнинг ютуқлари, кўплаб одамларнинг моддий ва маънавий фаровонлигидан фахрланаман. Дўстларимнинг муваффақиятлари, оилавий бахтлари, саёҳатлари ва янги уйлари ҳақидаги постлар менга илҳом беради. Бу ижобий тажрибалар менга ўз ҳаётимни яхшилашга, мақсадларимга эришишга ундайди. Масалан, яқинда дўстимнинг уйидаги замонавий таъмирлаш ишларини кўриб, ўз уйимни таъмирлаш режасини туздим. Бу, мен учун ижобий қувват бўлди. Бунақа ижобийликлар "тома тома кўл бўлур" деган ҳикматни эслатади: ҳар бир инсоннинг бахти ва муваффақияти, юрт равнақига ҳисса қўшади.

Ижобий таъсирларнинг кўплиги одамларни ҳаракатга ундайди ва албатта ўз ҳаётини яхшилаш орқали юртимизда бахтли инсонлар сонини ҳам кўпайтириб бораверади.

Лекин, бошқа томонда, камбағаллик, зўравонлик, адолатсизлик ва коррупция ҳақидаги хабарлар одамни чуқур ташвишга солади. Бундай хабарларнинг эмоционал ҳолатимизга таъсири жуда кучли. Қийин шароитда яшаётган оилалар, зўравонликдан жабр кўрган аёллар ва болалар ҳақидаги видеоларни кўриб ичинг эзилиб кетади. Бу хабарлар одамда ташвишли ҳиссиётларни уйғотади, умидсизликка бошлайди ва "ўрганилган бечоралик" ҳиссини сездирмай сингдира бошлайди. Баъзан, кўпроқ шунақа хабарлар гирдобида қолсам гўё юртим адолатсизлик ботқоғига ботиб бораётгандек туюлади. Ваҳоланки, тўлиқ картина бунака эмас.

Шунинг учун, ўзимни IP манзилимни ҳимоя қилмай қўйган вақтларим ўзимни икки олам орасида қолиб кетгандек ҳис қиламан:
Бир томонда, муваффақият ва фаровонлик, иккинчи томонда эса, адолатсизлик ва қийинчиликлар.

Бу икки қутб орасидаги кескин фарқ, ички мувозанатимни бузади ва эмоционал толиқишимга сабаб бўлади. Тезда ўқийдиган ва кузатадиган публик одамларимни саралашга тушаман ёкида вақтинча блоклайман.

Ҳар қандай инсоннинг эмоционал ҳолати унинг фикрлашига таъсир қилади. Фикрлаши эса уни хатти- ҳаракатларида барибир ўз аксини кўрсатади. Биргина инсон ўз яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига эмоционал толиқиши орқасидан келадиган фикрлаши туфайли яхши кайфият улашади деяолмаган бўлардим. Аксинча, умидли ва ижобий кайфиятдаги инсонга салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Шу сабабли, мен ўзим ва юртдошларим учун бир нечта тавсияларни беришни истайман:

Ахборотни танлаб ўқинг: Барча хабарларга берилиб кетманг. Ўзингизга фойдали ва ижобий хабарларга эътибор беринг.

Эмоционал чегараларингизни белгиланг: Салбий хабарлардан ортиқча таъсирланманг. Ижтимоий тармоқлардан вақти вақти билан узоқлашинг ва дам олинг.

Ҳамдардликни фаол ҳаракатга айлантиринг: Ҳамдардликни фақат ҳис қилманг, балки амалий ёрдам беришга ҳаракат қилинг.

Ижобий хабарларга эътибор беринг: Ижобий хабарлардан илҳомланинг ва куч топинг.

Профессионал ёрдам сўранг: Эмоционал ҳолатингиз ёмонлашса, мутахассисларга мурожаат қилинг.

Юртимизнинг гўзаллиги ва дардлилигини бир вақтнинг ўзида қабул қилиб, мувозанатни сақлашга ҳаракат қилиш керак. Бу мураккаб йўл, лекин биз бу йўлда ёлғиз эмасмиз (салкам 40 млн лик халқмиз) Биргаликда, биз юртимизнинг равнақи учун ҳисса қўша оламиз. Албатта, дастлабки қиладиган ишимиз ўзимизга ғамхўрликдир. Ўзимизнинг эмоционал мувозанатимиз кўплаб янгиликлар, яхшиликлар яратишга қодир.

P. S. Бу ерда ёзганларим доимий пушти ранг кўзойнак тақиб юриш ҳақида эмас. Аксинча, хабарларни ўзингизнинг индивидуал ҳолатингиздан келиб чиқиб саралаш ва реал ҳаётга баҳо беришда адашмаслик, ўта берилиб кетмаслик ҳақида.
#emotsional_intellekt
#sotsial_intellekt
@madina_miytan

349 0 4 12 18





​​Курсдошим, истеъдодли ёзувчи ва психолог Фарангис Авазматованинг янги повести – "На земле Заратуштры" нинг чиқиши муносабати билан аввало Фарангизни, бошқа барча дўстларимизни ва китобсеварларни самимий табриклайман!

Бугун сизларга унинг ижоди ва янги асар ҳақида батафсилроқ маълумот бермоқчиман.

"На земле Заратуштры" – Орол денгизи фожиасига бағишланган, таъсирли ва ўйлантирадиган повесть. Асарда воқеалар икки замон – Орол фожиасидан аввалги давр ва ҳозирги кунни қамраб олади. Ёзувчи болалик хотираларига, ўтмишга саёҳат қиладиган қаҳрамон орқали эколоик фожианинг оқибатларини, инсон тақдирига таъсирини кўрсатади.

Бир томондан, ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатлари, иккинчи томондан эса, мифологик дунёнинг сирли ҳикоялари ўзаро уйғунлашиб, ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Фарангис ўзининг асарида Оролқум чўлидаги ўйлаб топилган шаҳарни тасвирлайди. Унда Савицкий музейидаги машҳур "Буқа", каракал ва чўл тулкилари, гўзал парилар ва Заратуштра номли бола" каби ранг-баранг образлар учрайди.

Ушбу асарда ҳақиқий ҳаёт воқеалари ва ёзувчининг ўзи яратган эртак дунёси уйғунлашган.

Фарангис Авазматова  – тажрибали прозаик ва шоир, ҳамда яхши психолог ҳам. Унинг ҳикоялари "Шарқ юлдузи", "Халқлар дўстлиги", "Адабий танишувлар" каби нуфузли журналларда чоп этилган. 2022 йилда "Зомин қалдирғочлари" Республика ёш ёзувчилар семинарида иштирок этиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Биринчи китобим" лойиҳасида қатнашиш имконига эга бўлган. 2023 йилда эса ушбу лойиҳа доирасида унинг "Тунги бозор" ҳикояси нашр этилган.

"На земле Заратуштры" электрон варианти (FB2, EPUB) 400 рубль.

Китобни сотиб олиш орқали биз Фарангиснинг ижодини қўллаб-қувватлаймиз ва ўзбек адабиётининг ривожига ҳисса қўшамиз. Китоб рус тилида ёзилган бўлсада, ўзбек замини ҳақида.

Китобни бу ердан сотиб олишингиз мумкин:https://chtivo.spb.ru/book-na-zemle-zaratushtry.html

#НаземлеЗаратуштры #ФарангисАвазматова #ўзбекадабиёти
#янгикитоб
#қўллабқувватлаймиз
@madina_miytan


Ота-оналаримнинг 30-40-50 йиллик никоҳи ҳақида ўйлаааб қолдим...

Уларнинг муносабатларини бугунги кундаги муносабатлар билан солиштириш жуда қизиқарли. Уларнинг даврида ижтимоий тармоқлар йўқ эди, демак, мулоқотнинг бошқа шакллари ривожланган: шахсий учрашувлар, телефон орқали суҳбатлар, хат ёзишмалар. Бу уларнинг муносабатларига жиддийлик, эътибор ва самимийлик киритган. Эмоционал яқинликнинг даражаси бошқачароқ бўлган. Чунки, алоқа чекланган эди, но шу туфайли ҳам, балки, бор бўлган муносабатлари қимматлироқ бўлган.

Психолог Джон Готтманнинг тадқиқотларига кўра, мустаҳкам муносабатларнинг асоси – ижобий мулоқот, ўзаро ҳурмат ва ҳамдардлик. Отоналаримнинг даврида бу мезонлар бошқача тарзда намоён бўлган бўлиши мумкин: улар кундалик муаммоларни биргаликда ҳал қилишган, камдан-кам бўлсада, саёҳат қилишган, ўзларига хос бўлган ўртоқлик-дўстликни ривожлантиришган.

Тўғриси, уларнинг муносабатларига таъсир кўрсатувчи омилларни баҳолаш жуда қийин, бироқ, бугунги кундагидек, тезкор ўзгарувчанлик ва кўп сонли ташқи таъсирлар кам бўлган.

Бугунги кунда эса, технологиялар муносабатлар динамикасини тубдан ўзгартириб юборди. Ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб одамлар билан алоқада бўлиш имконияти пайдо бўлди.

Бунинг ижобий томони – кенг танишлар доираси, турли фикрлар билан танишиш, янги имкониятлар.

Бироқ, салбий томони ҳам бор: онлайн муносабатлар юзаки бўлиши, эмоционал яқинликнинг пасайиши, рақобат муҳити ва “доимо онлайн бўлиш” стресси.

Барри Шварцнинг "Парадокс выбора" асарида келтирилган тадқиқотларга кўра, кўп сонли танлов имкониятлари бахтсизликка олиб келиши мумкин, чунки қарор қабул қилишда қийинчиликлар юзага келади.

Отоналаримизнинг никоҳи ва бугунги кундаги муносабатларни солиштиришда, бир-бирига зид хулосалар чиқариш нотўғри.

Уларнинг ҳар бирининг ўзига хос плюс ва минуслари бор. Отоналаримнинг муносабати чекланган, лекин чуқурроқ бўлган. Бугунги муносабатлар эса кенг имкониятларга эга, лекин кўпроқ ташқи таъсирларга мойил.

Ўз муносабатларимизга нисбатан энг мос бўлган йўлни танлашда ҳар иккала ёндошувни ҳам, уларнинг яхши ва ёмон томонларини ўрганиб чиқишимиз керак.

Муҳими – соғлом муносабатлар учун зарур бўлган асосий қадр- қимматларни унутмаслик: Ишонч, Ҳурмат, Ҳамдардлик ва бир-бирига бўлган Вафодорлик!

#o‘zaro_munosabatlar
@madina_miutan


Ҳаёт маъноси: фақат муҳаббат эмас

Кўпинча "ҳаёт маъноси нимада?" деган саволни инсонлар ўзига ва бошқаларга беради. Бу ҳар биримизни ўйлантирадиган муҳим савол.

Кўпчилик бу саволга муҳаббатдан жавоб топади ва бу, албатта, инсон ҳаётидаги энг муҳим жиҳат. Аслида, муҳаббат – ҳаётга маъно берадиган, уни ранг-баранг ва қимматли қиладиган кучли манба.

Муҳаббат севгилисига бўлган муносабатдан бошлаб, яқинларга ва бутун дунёга бўлган муҳаббатни ўз ичига олади.

Муҳаббат – бахт, илҳом ва ўсишнинг кучли манбаи. Севиб ва севилиб яшаётган инсон ўзини тўлақонли ва бахтли ҳис қилади.
Лекин, ҳаёт маъносини фақат муҳаббат билан чеклаш жуда оддийлаштирилган ва ҳиссиётларга таянилган фикр.

Муҳаббат кучли двигатель бўлса ҳам, ҳаёт маъноси бу - ҳар бир инсон учун индивидуал бўлган кўп қиррали тушунча.

Концлагерларнинг даҳшатларини бошдан кечирган Виктор Франкл (психотерапевт, айнан ҳаётни маъносини қидираётган инсонлар учун қўлланиладиган машҳур логотерепая усули асосчиси) ўз логотерапиясида ҳаёт маъноси олдиндан белгиланмаган, балки инсон томонидан мақсадни излаш, мавжудлигини англаш ва масъулиятни қабул қилиш орқали яратилади, деб таъкидлаган.

Унинг
« инсон "нима учун" деган саволга жавоб топса, ҳар қандай "қандай" га чидаб бера олади»

- деган фикри шахсий мақсад ва маънони излашнинг аҳамияти қанчалик эканлигини кўрсатади.

Алберт Камю эса ўз абсурдлик фалсафасида:
ҳаёт объектив маънодан маҳрум бўлсада, лекин бу уни бемаъни қилмайди

- дейди. Маъно инсон томонидан дунёни фаол идрок этиш, танлов эркинлигини қабул қилиш ва мавжудликнинг абсурдлиги билан курашиш жараёнида яратилади
.

Демак, муҳаббат муҳим, лекин ягона маъно манбаи эмас.

Ҳаёт маъносини излаш бу- ўзини англаш, ўзини рўёбга чиқариш ва дунё билан ўзаро муносабатда бўлишнинг доимий жараёни.

Бу жараёнга қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

✓ Ўзини рўёбга чиқариш: ўз салоҳиятини очиш, истеъдод ва қобилиятларни рўёбга чиқариш.

✓ Жамиятга ҳисса қўшиш: бошқа одамлар учун фойдали нарса яратиш, муҳтожларга ёрдам бериш.

✓ Маънавий ўсиш: ўз ўрнини оламда топиш, дунёдаги ўз ролини англаш.

✓ Мустаҳкам муносабатларни яратиш: фақат севги муносабатлари эмас, балки дўстлик, оилавий ва касбий муносабатлар ҳам.

✓ Ўзини ва дунёни қабул қилиш: ўзи ва атроф-муҳит билан ҳамоҳанг яшаш.

Ўша ўқиган постимда таъкидланганидек, собиқ севгилисига адоват ва хафагарчилик бахтсизлик белгиси. Бунга, қўшиламан. Лекин, ўтмишни қўйиб юбора олмаслик психологик травма ёки улғаймаганликнинг натижаси бўлиши ҳам мумкин.

Кечиришни, хафагарчиликларни қўйиб юборишни ва салбий ҳиссиётлар билан қолиб кнтмасдан олға силжишни ўрганиш ҳам муҳим.

Хулоса қилиб айтганда, ҳаёт маъноси бу - статик жавоб эмас, балки динамик жараён бўлиб, уни изланишимизни ўзи ҳаётимизни ўзига хос қилади.

Муҳаббат бу изланишнинг муҳим қисми, лекин ҳаёт мақсадини ҳар ким ўзи белгилаши керак!

#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan

325 0 4 27 11

Бир мижозим бор. Ҳар йили 3-4 марта консультация олади. Уч йилдан буён шундай. Унинг тавсияси билан яна бир қанча яхши инсонлар билан таниш бўлдим (яъни, улар ҳам мижоз). Ўзи Европада яшайди: ишлайди ва ўқийди. Оиласи билан туради. Жуда бир ажойиб инсон.

Асосий бирор бир ташқи таъсирлар туфайли юзага келадиган муаммолар билан ёзилмайди (бошида шундайэди) консультацияга, қандайдир ички зиддиятлари, ўзига жавоб бераолмаётган саволлари кўпайса ва дунёга, одамларга бўлган муносабатида қандайдир жидийроқ ўзгаришлар палласида бўлганда ёки шунақа даврларида алоқага чиқиб туради, бир бир. Тўғриси, инсон сифатида ва шахс сифатида комилликка эришаётганидан(3 йил ичида) ҳайратга тушаман. Тан олишим керак, буни менга ижобий таъсири кўп бўлди.

Бундай талабчан объектив суҳбатлар мутахасисни фақат ривожлантиради. Бундай инсонларга бунақа пайтида дўст, амма, хола ёки қандайдир гуру бўлсанг қизиқ эмас, уларга "мать Тереза" ҳам керак эмас. Унақа роллардаги "муьахасисга" қайта мурожаат ҳам қилмайди...

Хуллас, ўша мижозим ўтган куни ёзиб қолди: "бир таниқли психологни саҳифасида ўқиб қолдим. Ҳаётни маъноси севги-муҳаббатдами? У шунақароқ пост ёзибди. Агар мен севила олмасам, севаолмасам ҳаётимда маъно йўқми, шунда? Биргина шу нарса учун ҳаётимда доим маъно излаяпманмикин?..." - хуллас, ва ҳ.о. жиддий саволлар.

Постни юборишини сўрадим. Ўқидим. Ўйланиб қолдим. Ва, албатта изланишга тушдим. Чунки, у билан бўлиб ўтган суҳбатлардан дунёга ва одамларга бўлган муносабатини билганим учун ва мижозим бўлгани учун ҳам маъсулият билан ёндошишим керак.

Мижозимга бу ҳақда кейинроқ бирор нарса дейишимни айтдим. Билмаганларимиз кўпда. Ва, хуллас икки ҳафтадан кейин кеча бир консультациямиз бўлиб ўтди. Ташқаридан қараганда бир пост ёки кимнингдир субъектив фикрига шунчами дегандек жиддий кўринмайди. Но, янги маълумот инсонни ўзига, ҳаётига бўлган муносабатни ўзгартираяпти. Салбий таъсир қилаяпти. Шу пайтгача норм деб юргани "афсусланарли" хатомиди деган фикрларни туғдираяпти. Ҳаётида бўлиб ўтганларга, одамларга ўзи билмаган ҳолда норозилик туғдираяпти ва ҳ. о.

Албатта, бу мижоз учун шу пайтгача билганлари ва янги олган маълумоти ўртасидаги (логично, тўғри ёзган постни деди) тўқнашув эди. Бунақа ҳолатни баъзи одамлар мимо ўтқазиб юборади, баъзилар эса ўзи билан ўзи келишмай қолса албатта, жавоб излайди. Албатта, бу оддийгина тенглама ечиш эмас, вақт талаб қилади ва зиддиятлар нима учун, қаерда деган саволларни туғдиради. Ўзига нисбатан айбдорлик ҳиссини беради. Яъни, кимдир севган бўлса ҳам, севмаган бўлса ҳам ўзидан айб қидира бошлайди. Бу албатта, ёмон. Бу ҳаёт сифатига ёмон таъсир қилади. Шунинг учун ҳам кўпчилик "ахмоққа яшаш осон" дейишади, шекилли.

Хуллас, кўп шубҳалар билан (ўзимга нисбатан, иш якунига нисбатан) бошланган суҳбат яхши инсайтлар билан якунланди.

Мижозим розилиги билан ёзилди пост. Албатта, сизларда қизиқиш пайдо бўлиши аниқ қандай хулоса билан якунлаганимиз. Мен деталлар ҳақида эмас, айнан ўша постга нисбатан конструктив танқидий фикримни пост қилиб улашаман. Хулосани, эса ўзингизга қолдираман. "Ҳаётни маъноси муҳаббат" деган мазмунда ёзилган постни ҳам, авторини улашмайман. Мутахасис сифатида ҳурмат қиламан ва жуда тажрибали. Мендан анча кўп кўп "кўйлак йиртган" бу соҳада. Келажакда ўзим ҳам шундай постлар ёзмаслигим кафолати йўқ, қанчалик эҳтиёткор бўлсам ҳам.

Минде олиб қараганда бирор жиддий хато фикр ҳам ёзмаган, лекин ёзишдан олдин барибир назарияга кўпроқ таянсак бошқаларга зарар бериб қўймаслигимиз мумкин. Тўғри, эҳтимол ўша пост бир инсонни қийнаб қўйган бўлсаю, юзлаб одамларга қандайдир севиб-севилиб яшашлари учун мотив бўлган бўлса ўша постни эффективлигини юқори баҳолашимиз ҳам мумкин. Шунга қарамай профессионаллар барча инсонларни умумлаштиришдан кўра индивидуал эканлигини,ҳар хиллигини ҳам назардан қочирмаслиги керак экан деб ўйлайман.

Ҳаётни маъноси муҳаббаттами ёки бошқа нарсадами, деган мазмундаги постимни пастда улашаман. Бундай изланишларга, тажрибаларгача олиб келадиган ҳар мижозимга ташаккур билдираман.
P. S. ёзишдан ҳам қўрқиб қолади одам😊
#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.