Хотиржамлик: ички тинчлик сари саёҳат
Ҳаётнинг беқарорлиги, тезкорлиги ва мураккаблиги замонида хотиржамлик энг қимматли бойликлардан бири. У бизга кундалик ташвишлар оқимига чўкиб кетмасликка, стрессга чидамли бўлишга ва ҳаётнинг қийинчиликларига ижобий (қийинчиликларга реал қараш назарда тутилган бу ерда, яъни бор бўлган муаммони драматизация ёки фожеяга айоантирмасдан ҳаётий жараённи бир қисми сифатида енгиб ўтиш назарда тутилган) қараш имкониятини беради.
Аслида хотиржамлик ўзи нима?
Бу фақатгина эмоциями ёки бундан ҳам чуқурроқ нарсами?
Мен бу саволга психолог нуқтаи назаридан жавоб беришга ҳаракат қиламан. Хотиржамлик фақатгина ички ҳолат эмас, балки у мураккаб психологик жараёнларнинг биргаликдаги натижасидир. Яъни, ҳотиржамликни ичида бир қанча ҳиссиёт ва эмоциялар бор, худди кўплаб ингридиентлари бор ширинликка ўхшайди.
Ҳотиржамликни ҳиссиёт деб қабул қилганимиз учун унга эришиш учун фақатгина EI (емоционал интеллект) миз яхши бўлса бўлди деб ўйлашимиз хато бўлар эди. Ёки, бу ташвиши, ғурбати, муаммоси йўқ одам ҳотиржам бўлади деган эртакча қарашга ҳам мутлақо мос бўлмаган ҳолат. Ҳотиржамлик учун яна IQ, SI ва албатта биологик ҳолатларимиз ҳам ҳамоҳанг бирга шаклланган бўлиши лозим.
Уйғоқ онгимизнинг тезкорлиги, стрессга жавоб бериш механизмларимизнинг самарадорлиги, ўзимизни бошқариш қобилиятимиз ва ижобий фикрлаш кўникмаларимиз хотиржамликка эришишда энг муҳим роль ўйнайди.
Илмий адабиётларда хотиржамликнинг тагида аввало, симпатик ва парасимпатик нерв тизимларининг мувозанати ётади, деган фикр мавжуд. Стрессли вазиятларда симпатик нерв тизими фаоллашади, юрак уриши тезлашади, қон босими кўтарилади. Хотиржам одамларда эса бу жараёнлар парасимпатик нерв тизими томонидан назорат қилинади, бу эса тананинг тезроқ тикланишига ва стрессга тезроқ мослашишига имкон беради.
Шу билан бирга, хотиржамликнинг шаклланишида ижтимоий-маданий омиллар ҳам муҳим роль ўйнайди. Болаликдан оилавий муҳит, ота-оналарнинг тарбия услуби, ижобий муносабатлар ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг шаклланиши хотиржамликнинг асосини ташкил этади. Ижобий фикрлаш ва муаммоларни ечишда конструктив ёндашув хотиржамликни мустаҳкамлайди. Медитация, йога, спорт каби самарали стрессни бошқариш усулларидан фойдаланиш ҳам муҳимдир.
Мен ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб шуни таъкидлашим мумкинки, хотиржамлик бу доимий ҳаракат жараёни. Дейлик, бу сизнинг хаёлий иллюзангиздаги соцсетларда бир чашка қаҳвасини олдига қўйволиб ҳотиржам китоб ўқиётган чиройли қиз тасвири бўлмаслиги ҳам мумкин, ўта гўзал табиат қўйнида дам олаётган ҳотиржам одам тасвири ҳам алдамчи бўлиши мумкин ва умуман ҳар қандай ҳотиржамлик билан ассосация қилинадиган "дам олиш" тасвирларини ҳаммаси ҳам моҳиятан ҳотиржамликка эришиш ашнақа бўлади дегани эмас. Бу турли хил ижодкор одамларнинг ҳотиржамликни қандай тасаввур қилишлари ҳақидаги образли ифодлари. Эҳтимол, китоб ўқиётган одам реал ҳаётидаги ташвишларидан чалғиш учун китоб ўқир, табиат қўйнида дам олувчининг нафас йўллари билан боғлиқ муаммосини енгиллатиш мақсадида чиққандир ва ҳ. о. Хуллас, ҳотиржамлик дегани "иши йўқ эшак, дарди йўқ кесак" эмас, аксинча ҳаракатдаги одам.
Унга эришиш учун ўз устингизда доимий ишлашингиз, ўзингизнинг эҳтиёжларингизни тушунишингиз ва уларга мувофиқ яшашингиз керак.
Хўп, бу учун нима қилишимиз керак?
Ижобий фикрлашни ривожлантириш, ташвишлардан халос бўлиш учун самарали усулларни ўрганиш ва ўзингизга вақт ажратиш хотиржамликка эришишдаги энг муҳим қадамлардир.
Хотиржамлик бу – бугунги кундаги бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим ресурслардан бири. У бизга ҳаётнинг барча қийинчиликларини енгиб ўтишга, оила ва дўстлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга ва ўз саломатлигимизни асрашга имкониятлар беради. Шунинг учун ўз хотиржамлигингизни асрашга ҳаракат қилинг ва уни кундан-кунга мустаҳкамланг. Бу эса сизнинг бахтли ва унумли ҳаёт кечиришингизга катта ёрдам беради. Буннинг учун албатта сиз учун асл ҳотиржамлик нима эканлигини аниқлаб олинг.
#ҳотиржамлик
#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan