Трансгуманизм ҳақида ўйласам...
Китоб жавонимни титкилай туриб Юваль Ной Ҳарарининг Homo Deus китобини варақлаб қолдим. Аввал ўқиган бўлсам ҳам ўтириб трансгуманизм ҳақидаги маълумотларни яна қайта ўқиётганимда, ғалати бир ҳиссиёт босим ўтказди. Хуллас, бу ҳиссиётларимни сизлар билан бўлишгим келди.
Бир томондан, бугунги технологияларнинг ажойиб имкониятлари мени доим ҳайратга солади. Тасаввур қилинг, одамлар қаришни унутиб, доимо ёш ва соғлом бўлиши мумкин. Ёки миямизни компьютерга улаб, билимларимизни чақмоқ тезлигида ривожлантириш мумкин.
Бунақа бўлиши ҳамма учун ҳам ажойиб бўлардику деб, энтикиб, орзиқиб ўйладим. Ҳатто, ўзимни ўзимни бир лаҳза киборг сифатида тасаввур ҳам қивордим; янада кучлироқ, тезроқ ва ақллироқ... Бунинг натижасида инсоният учун янги давр, янги имкониятлар эшиги очилаётганини ҳам ҳис қилдим.
Лекин, табиийки, бир лаҳзада қўрқув ҳам пайдо бўлақолди. Дейлик, ҳаётда адолатсизлик хавфи борлигини инкор этиб бўлмайди.
Бу технологиялар фақат бойларнинг ёки қандайдир ёвуз қаҳрамонларни ўйинчоғига айланиб қолмаслигига ким кафолат беради?
Технологик тенгсизлик янги ижтимоий табақаланишга олиб келмаслиги учун жиддий чоралар кўрилиши керак бўлади?!
Менинг болаларим, невараларим, улар бу технологиялардан фойдалана олишадими ёки орқада қолишадими, деган келажакка қаратилган хавотирли саволлардан ташвишландим, ўзимча.
Шунингдек, миндей ўйлаб қарасам ҳаётни маъноси йўқолиши ҳақидаги хавф ҳам пайдо бўлар экан.Чунки, инсонни мазмун моҳияти ҳам ўзгариб кетадику...🤔
Агар касалликлар ва ўлим енгилса, яшашдан қандайдир мақсадларимиз нима бўлади?
Бу саволларга жавоб топиш инсон учун жуда муҳим. Балки, янги мақсадлар, янги маънолар пайдо бўлармикин?
Балки, биз ўзимизни англаш ва руҳий ривожланишга кўпроқ эътибор беришимиз ҳозиргиданда кўпроқ керак бўлармикан?
Назорат масаласи ҳам муҳим.
Ким бу кучли технологияларни бошқаради?
Бунинг учун халқаро ҳамкорлик ва шаффоф механизмлари зарур бўлади. Ёмонлар қўлида қўлланилиши хавфини ҳам инкор этиб бўлмайди, лекин шу билан бирга, бу технологияларни инсониятга хизмат қилиши учун йўналтиришга ҳам имкониятимиз бор Ана шу жойи илҳом берадида менга. Инсониятга янги имкониятлар берадиган ҳар қандай нарсага очиқ бўлиш эҳтимолим катта, хавф хатарларига қарамай. Айнан ана шу имкониятлар эшиги учун ҳам инсоният яшаётгандур🤷♀️
Хуллас, трансгуманизм ҳақида ўйласам, икки хил ҳиссиёт - Ҳайрат ва Қўрқув – ичимда курашаётганини ҳис қилдим. Но, шу билан бирга, келажакка бўлган умидларим доим катта.
Бу жуда мураккаб ва ноаниқ келажак, лекин биз унинг шаклланишида фаол иштирок этишимиз ва унинг ижобий томонларини максимал даражада рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилишимиз мумкин. Бу катта масъулият, аммо шу билан бирга, бу улкан имконият ҳамдир, деган хулоса билан ички курашимни, босимли ҳиссётимни тўхтатмоқчи бўлдим. Сизчи, сиз қандай фикрдасиз трансгуманизм ҳақида?
#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan