Курсдошим, истеъдодли ёзувчи ва психолог Фарангис Авазматованинг янги повести – "На земле Заратуштры" нинг чиқиши муносабати билан аввало Фарангизни, бошқа барча дўстларимизни ва китобсеварларни самимий табриклайман!
Бугун сизларга унинг ижоди ва янги асар ҳақида батафсилроқ маълумот бермоқчиман.
"На земле Заратуштры" – Орол денгизи фожиасига бағишланган, таъсирли ва ўйлантирадиган повесть. Асарда воқеалар икки замон – Орол фожиасидан аввалги давр ва ҳозирги кунни қамраб олади. Ёзувчи болалик хотираларига, ўтмишга саёҳат қиладиган қаҳрамон орқали эколоик фожианинг оқибатларини, инсон тақдирига таъсирини кўрсатади.
Бир томондан, ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатлари, иккинчи томондан эса, мифологик дунёнинг сирли ҳикоялари ўзаро уйғунлашиб, ўқувчини бефарқ қолдирмайди.
Фарангис ўзининг асарида Оролқум чўлидаги ўйлаб топилган шаҳарни тасвирлайди. Унда Савицкий музейидаги машҳур "Буқа", каракал ва чўл тулкилари, гўзал парилар ва Заратуштра номли бола" каби ранг-баранг образлар учрайди.
Ушбу асарда ҳақиқий ҳаёт воқеалари ва ёзувчининг ўзи яратган эртак дунёси уйғунлашган.
Фарангис Авазматова – тажрибали прозаик ва шоир, ҳамда яхши психолог ҳам. Унинг ҳикоялари "Шарқ юлдузи", "Халқлар дўстлиги", "Адабий танишувлар" каби нуфузли журналларда чоп этилган. 2022 йилда "Зомин қалдирғочлари" Республика ёш ёзувчилар семинарида иштирок этиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Биринчи китобим" лойиҳасида қатнашиш имконига эга бўлган. 2023 йилда эса ушбу лойиҳа доирасида унинг "Тунги бозор" ҳикояси нашр этилган.
"На земле Заратуштры" электрон варианти (FB2, EPUB) 400 рубль.
Китобни сотиб олиш орқали биз Фарангиснинг ижодини қўллаб-қувватлаймиз ва ўзбек адабиётининг ривожига ҳисса қўшамиз. Китоб рус тилида ёзилган бўлсада, ўзбек замини ҳақида.
Китобни бу ердан сотиб олишингиз мумкин:https://chtivo.spb.ru/book-na-zemle-zaratushtry.html
#НаземлеЗаратуштры #ФарангисАвазматова #ўзбекадабиёти
#янгикитоб
#қўллабқувватлаймиз
@madina_miytan