#Челленж #Қарши_тумани Миллийлигимиз ва анъаналаримизни ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш муқаддас бурчимиздир!Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда бўлгани каби Насафийлар киндик қони томган Қашқадарё вилоятида ҳам миллий анъаналаримизни тарғиб этиш, миллийлигимизнинг қадр қимматини юксалтириш, қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Миллий либослар челенжи ўтказилмоқда.
Чунки, миллатни дунёга танитадиган мана шу миллийлик замирида ўзликни англашдек буюк ҳақиқат ётади. Миллийлигимиз, миллий либосларимиз, нафақат бебаҳо маданий меросимиз бўлибгина қолмай, миллий бойлигимиз ва ғуруримиздир.
Қадрли воҳадошлар! Сизни ҳам миллийлигимизни тарғиб қилишга чорловчи ушбу челенжга таклиф этамиз. Барчамиз учун миллийлигимизни келажак авлодларга етказиш - муқаддас ва шарафли бурчимиздир.
Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X