МАВЛОНО
Кўп ўқибсан аҳли юнон ҳикматин,
Бас, ўқиб кўр аҳли иймон ҳикматин...
Мавлоно Жалолиддин Румий
Башар сўз санъати ичра
сўзи дурдона Мавлоно,
Муҳаммад уммати ичра
ўзи бир дона Мавлоно.
Жаҳоннинг жонидир ориф
ва ҳикмат конидир ориф,
Кўнгулларни очур маъно
сари фарзона Мавлоно.
Ўзи найдир, сўзи найдир
ва маъно олами шайдир:
Қилур аслий Ватан ёдин
ёниб гирёна Мавлоно.
Хусомуддин баён этмиш –
ки, Ҳақ анга аён этмиш:
Кимики бўлса беихлос,
иши вайрона, Мавлоно.
Тавозуъ бирла фатҳ этмиш
азизлар не кўнгулларни,
Неча душманни дўст этмиш
боқиб дўстона Мавлоно.
Неча бутхонадек диллар
топур тавҳиду иймонни,
Сабаб ишқу муҳаббатдир,
Сабаб – мастона Мавлоно.
Бутун борлиқ: само ҳам ер
зиёси – нури ул Ҳақдир,
Бу нурга то абад ғарқдир
ўшал афсона Мавлоно.
Жаҳон шоирни кўп кўрмиш:
ўзи ўлмай, сўзи ўлмиш,
Замонлардан замонларга
ўтар мардона Мавлоно.
Келиб Мирзо каби бир қул,
куйиб даргоҳида йиғлар:
Қабул этгайми бош урсам,
мени остона, Мавлоно?!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Кўп ўқибсан аҳли юнон ҳикматин,
Бас, ўқиб кўр аҳли иймон ҳикматин...
Мавлоно Жалолиддин Румий
Башар сўз санъати ичра
сўзи дурдона Мавлоно,
Муҳаммад уммати ичра
ўзи бир дона Мавлоно.
Жаҳоннинг жонидир ориф
ва ҳикмат конидир ориф,
Кўнгулларни очур маъно
сари фарзона Мавлоно.
Ўзи найдир, сўзи найдир
ва маъно олами шайдир:
Қилур аслий Ватан ёдин
ёниб гирёна Мавлоно.
Хусомуддин баён этмиш –
ки, Ҳақ анга аён этмиш:
Кимики бўлса беихлос,
иши вайрона, Мавлоно.
Тавозуъ бирла фатҳ этмиш
азизлар не кўнгулларни,
Неча душманни дўст этмиш
боқиб дўстона Мавлоно.
Неча бутхонадек диллар
топур тавҳиду иймонни,
Сабаб ишқу муҳаббатдир,
Сабаб – мастона Мавлоно.
Бутун борлиқ: само ҳам ер
зиёси – нури ул Ҳақдир,
Бу нурга то абад ғарқдир
ўшал афсона Мавлоно.
Жаҳон шоирни кўп кўрмиш:
ўзи ўлмай, сўзи ўлмиш,
Замонлардан замонларга
ўтар мардона Мавлоно.
Келиб Мирзо каби бир қул,
куйиб даргоҳида йиғлар:
Қабул этгайми бош урсам,
мени остона, Мавлоно?!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•