ВАТАН ТАРИХИНИ ЎРГАНИШ
(Ёш ижодкорларга самимий тавсиялар)
Ижодкор учун фақат болалик хотиралари ёки маҳдуд туйғулари етарли мавзу бера олмайди. Ижодкор асл ватан фарзанди бўлиши, халқини буюк ғоялар билан таъминлаши, инсонларга юксак фазилатлардан сабоқ бериши учун ўз ватани, ўз халқи тарихини ўрганиши зарур.
Тарих – чексиз мавзулар манбаъидир. Тарих – абадий ибрат мактабидир. Лекин унутмаслик керакки, қаламкаш ҳар қандай тарихий асари билан замон аҳлига ўз долзарб-замонавий сўзини айтади.
Тарихий асар – бу музей жиҳозлари эмас. Музейда кўпинча бугунги даврда истеъмолдан қолган ашёлар жамланади. Лекин ўша тарихий ашёлар замон аҳлига нималарнидир сўзлайди, нималарнидир гапиради.
Тарихий асар эса, хоҳ наср, хоҳ достон, хоҳ шеър бўлсин, у давр аҳолисига ижодкорнинг айтаётган янги сўзи, замонавий хитоби, долзарб дардидир.
Ана шундай кенг имкониятга эга бўлиши, кенг мавзуларни қамраши, халққа ҳаққоният сўзини айтиши учун ижод аҳли ўз халқи, ўз ватани тарихини билиши шарт.
Ўз ватанининг шарафли ва шарафсиз даврларини билиш ва англаш шоир ва ёзувчига улкан ғоя ва кенг мавзулар беради.
Улуғ муаррих олим – марҳум Ҳамид Зиёевнинг 14 жилдлик Ватан тарихи асарларини ўқимай туриб, буюк Ватан тарихи, меҳри ва ғоясини қалбга жойлаштириш имконсиздир. “Туркистон Россия ва Чин оралиғида” деган асар бор. Ундан Шарқий Туркистон, Ғарбий Туркистон тарихини билиш, кўҳна Хуросон тарихини ўрганиш орқали Жанубий Туркистон тарихини билиб олиш мумкин бўлади.
Бўрибой Аҳмедовнинг тарихий асарларини ўқимай туриб, ватанпарлик ғоясига эга бўлиш маҳолдир.
Алихонтўра Соғунийнинг “Туркистон қайғуси” асарини ўқимасдан туриб, ижодкор соғлом тарихий ҳақиқатларга соҳиб бўла олмайди.
Муҳаммад Солиҳхожанинг “Таърихи жадидаи Тошканд” (“Тошкентнинг янги тарихи”) асарини ўқимай туриб, янги босқинчилик даврининг мудҳиш ёвузликларидан хабардор бўла олмайсиз.
Сўйласин Афросиёбу
Сўйласин Ўрхун хати,
Кўҳна тарих шодасида
Битта маржон, ўзбегим.
Қайсари Рум найзасидан
Бағрида доғ узра доғ,
Чингизу Боту тиғига
Кўкси қалқон, ўзбегим.
Тузди-ю Мирзо Улуғбек
Кўрагоний жадвалин,
Сирли осмон тоқига илк –
Қўйди нарвон ўзбегим.
Бу сатрларни битиш учун қанча тарихий ҳақиқатлардан хабардор бўлиш керак!
Сарбаст шеъриятнинг илк асл намуналари “Олтин ёруқ”, “Дулбаржин”, “Хўби битик”, “Ўрхун-Энасой битиг”ларида мавжуд эди.
Миркарим Осим ва Ойбекнинг тарихий асарлари, Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна дунё” асарлари, Пиримқул Қодировнинг Бобур ва Бобурийлар ҳақидаги туркум китоблари фақатгина ватан тарихини билишнинг маҳсули эмас, балки ватанни севишнинг, миллат муҳаббатининг маҳсули ҳамдир.
Устоз Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» китобидан.
«Адабиёт» нашрёти, 2020 й.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•