#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг
асосий йўналишлари этиб қуйидагилар
белгиланган:▪️давлат органлари билан муносабатларда
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;
▪️фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг
бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;
▪️давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан
самарали суд назоратини ўрнатиш;▪️маъмурий суд ишларини юритишда
низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;
▪️фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали
аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;▪️давлат органлари томонидан
суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;
▪️маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида
маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.
Каналга уланиш👇
https://t.me/lowyer2025