Рамазон жуда тез ўтди...
Шунчалар тез ўтдики, эндигина унга ўрганиб, уни ҳис қила бошлаганимда, тугаётганини сезиб қолдим.
—Беқиёс туйғу билан кириб келди рамазон, мен учун қадрли бўлди. Чунки ўтган йилги рамазонда чин дилдан сўраган дуоим қабул бўлиб, бу йил айнан ўша дуоимда яшаябман экан шукр)
Аллоҳнинг раҳмати ва неъматлари чексиз. Шунинг учун бу ойдаги ҳар бир дуони қадрлаш ва унга ишониш керак. Шундай дуо қилайликки эртага ҳайотимизда ҳақиқатга айлансин!)Рамазон кетмоқда, аммо унинг руҳий тарбияси, ибратлари ва қувончи қалбимизда қолсин!