Усмон Хўжа - миллат фидойиси, жадид мактабларининг асосчиси, истиқлол курашчиси
Бухоролик зиёли 1913 йилда шаҳарнинг энг замонавий мактабини очган. Мактабда глобус, хариталар, Европа адабиётлари, янги дарс услублари жорий этилган. Ўқувчилар сони 200 нафарга етган!
Унга қозилик ва раислик лавозимларини ваъда қилишганида: "Муаллимлик қилишимиз, очликдан ёки мансабга етиша олмаганлигимиздан эмас, балки халққа ва юртимизнинг болаларига бир оз фойда еткузармиз деб мунча машаққатларни бошимизга юкладик, тутган муқаддас маслагимизни дунё мансабига сотмаймиз", деган экан.
1920 йилда Бухоро Халқ Республикаси раҳбарларидан бири бўлди. Миллий армия тузиш, ўзбек тилини давлат тили қилиш, мустақил ташқи сиёсат юритиш учун курашди.
Истиқлол йўлида курашиб, 1922 йилда Туркияга ҳижрат қилишга мажбур бўлган. У ерда "Янги Туркистон" газетасини чоп этиб, миллий озодлик ғояларини тарқатган.
90 йиллик умрини миллат озодлиги йўлига бахшида этган ватанпарвар 1968 йил Истанбулда вафот этган.