Жума аҳли – Жаннат Аҳли✔️
1⃣ Абу Саид Ҳудрий Розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ким бир кунда беш амални қилишга эришса жаннат аҳлидан бўлади. Касални зиёрат қилса, жаноза намозида иштирок этса, рўза тутса, жумага борса, қул озод этса" шундай деяётганларини эшитдим".
(Ибн Ҳиббон ривояти)
2⃣ Анас ибн Молик родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; "Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди"
(Табароний ривоят қилган)
3⃣Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қуёш чиққан куннинг энг яҳшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. Ўша куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур" дедилар.
(Имом Термизий ривояти)
4⃣ Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан у (жумадаги дуо ижобат бўладиган лаҳза) тўғрисида сўрадим: У зот : "Менга билдирилди, сўнг "Лайлатул Қадр" унуттирилгани каби унуттирилдим " дедилар.
(Ибн Ҳоким ва ибн Ҳузайма ривоят қилишган)
5⃣ Анас ибн Молик родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. "Жума Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойна бор эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Эй Жаброил бу нима деб сўрадилар" Жаброил алайҳиссалом "Бу Жума Аллоҳ таоло буни сизга ва сиздан кейинги умматларингизга байрам қилиб туширди. Унда сиз ва умматларингиз учун яҳшиликлар бор. Сиз хафа кунларининг аввалги кунини байрам қиласиз. Яҳудий ва насронийлар эса сиздан кейин байрам қилишади. Унда дуолар ижобат қиладиган бир вақт бор. Банда ўша вақтда дуо қилиб Роббидан нима яҳшилик сўраса, ўша яҳшилик унинг насибасида бор бўлса, Аллоҳ таоло у яҳшиликни беради. Қандай ёмонликдан паноҳ сўраса, Аллоҳ таоло у ёмонликни ва ундан каттароғини ҳам ундан қайтаради. Бизлар жума кунини "Явмул мазид" савоблари бисёр бериладиган кун деб атаймиз" деб жавоб бердилар"
(Имом Табароний ривояти)
➡️@kunlik_virdlar