Кунлик вирдлар!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Вирд (вазифа) ҳақида - https://t.me/kunlik_virdlar/337
Админга мурожат : @abusafiya97bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ниятнинг аҳамияти.

🌟Устоз Ҳусайн Бухорий ҳафизаҳуллоҳ..


➡️@kunlik_virdlar


Эътибор берсангиз инсонлар дунё ташвиши билан банд, сиз эса охират ибодати билан машғул бўлинг; улар ташқи дунёсини гўзал қилса сиз ички дунёингизни гўзаллаштиринг; улар амалдорларга хизмат қилса сиз олимлар хизматида бўлинг; улар бошқаларнинг камчилигига қизиқса сиз ўз хатоларингиз устида ишланг.

Жума кунингиз хайрли ва баракали бўлсин !

Аллоҳ Уммати Муҳаммадни ҳолини яхши бир ҳолга ўзгартирсин...

➡️@kunlik_virdlar


БАРОАТ КЕЧАСИ. 💐
13- Февралдан 14-Февралга ўтар кеча. 2025-йил.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузисини рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман. Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”, дедилар” (Ибн Можа ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, айтдилар:

«Бу Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни Дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди».

🌙Бароат кечаси 13-Феврал Пайшанба куни Шомдан 14-Феврал Жума тонгига қадар бўлган кечадир. Бу кеча бедор бўлиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришликни ва барча эзгу ниятларимизни сўрайдиган вақтдир. Жума куни рўзадор бўлишлигимиз эса жуда катта фазилатдир ин шаа Аллоҳ.
Жума кунги рўза хақида.

https://fiqh.uz/maqola/347

Шу билан бирга эслатиб ўтишимиз жоизки, Шаъбоннинг ўн учинчи кунидан бошлаб 15 кунигача рўза тутиш, яъни уч кун рўза тутишлик афзалдир. Уларни "Бийз кунлари" дейилади. У кунларда рўза тутиш суннатдир.
https://savollar.muslimaat.uz/maqola/36388


➡️@kunlik_virdlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Имом Бухорий ва биз

Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ билан бизнинг ўртамизда фарқ улар эшитганига амал қилган, биз эса эшитамизу амал қилмаймиз.

➡️@kunlik_virdlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Истиғфор айтишдаги қоида..

🌟Устоз Хасанхон Яҳё Абдулмажид. ..


➡️@Kunlik_virdlar


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ зикр ҳақидаги хутбаларида инсон «Лаа илаҳа илла Аллоҳ»ни давомли айтиб юраверса, у зикр фазлидан бутун аъзолардан ўтиб қалбга боришини, шу тариқа инсон гуноҳ ва маъсиятлардан қайтишини айтгандилар…


«Мен файз ололмаяпман, деб тасбеҳни ерга улоқтирма. Бармоқ Аллоҳ деса, кун келиб қалб ҳам Аллоҳ, дея бошлайди».

(Маҳмуд Устаусмон ўғли роҳимаҳуллоҳ)

➡️@kunlik_virdlar




#shabon_oyi #roza #vaqtlar

ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

🕌 3 кунлик рўза - 1 йиллик рўзанинг савобига тенг

📿 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бирон ойда шаъбондагидек кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутардилар".

➡️@kunlik_virdlar


Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийдан нафсни ислоҳ қилиш учун вирд (вазифа, оталаридан ўрганган вирдлари бўлса ҳам) ва яна оила аъзолар билан йиғилганда бажарадиган вирд беришларини сўрашганда, имом Бутий шундай жавоб қилдилар:

"Отам бомдоддан бироз олдин юз марта истиғфор айтиш, бомдоддан кейин юз марта “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтиш, “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва субҳаналлоҳил азим” лафзида юз бор тасбеҳ айтиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз бор салавот айтиш, Имом нававийнинг вирдларини ўқиш, эрталаб Ёсин сурасини ва қуръондан муяссар бўлганича тиловат қилишга ҳарис эдилар ва бошқаларни ҳам бунга буюрар эдилар".

➡️@kunlik_virdlar


Қанчалар улуғ бу дин!

Бир бўлак хурмо бизни дўзахдан узоқлаштирса...
Садақа Робнинг ғазабини сўндирса...
Икки калима сўз амалларимиз тарозусида оғир тош босса, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳул ъазийм"...
Таҳорат билан аъзоларимиздаги гуноҳларимиз ювилиб тушиб кетса...
Ҳасанотлар ўн баробарга зиёда этилса, савоби орттириб битилса...
Ундай бўлса нега баъзилар жаннатга етишиш ўта қийин ва машаққатли деб ўйлашади?
Аллоҳ таоло бизни, сизни ва жамики мусулмонларни аҳли жаннатлардан айласин...!

➡️@kunlik_virdlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шундай килсангиз Аллох сизни йахши коради

Абдуллох домла...🎧

➡️@kunlik_virdlar


#duo


Кутаётганлар бор Аллоҳим!
Шифони кутаётганлар, чорасини кутаётганлар, насибини, ризқини, яхши хабарни кутаётганлар, ҳузурни, эртани, авфини, ёрдамни, ҳайирлисини кутаётганлар жуда кўп Роббим…
Кутганларнинг юкини енгил ет, Сен «бўл» десанг, ҳамма нарса гўзал бўлади…
Кутганларга кутаётганларининг энг гўзалини насиб қил…

➡️@kunlik_virdlar🦋


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шайтон сендан шикоят қилиб келди..

🌟Устоз Ҳусайн Бухорий..


➡️@kunlik_virdlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қуръон ўқиб вафот этган туркиялик қори..

🌟Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ..


➡️@kunlik_virdlar


Жума аҳли – Жаннат Аҳли✔️


1⃣ Абу Саид Ҳудрий Розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ким бир кунда беш амални қилишга эришса жаннат аҳлидан бўлади. Касални зиёрат қилса, жаноза намозида иштирок этса, рўза тутса, жумага борса, қул озод этса" шундай деяётганларини эшитдим".
(Ибн Ҳиббон ривояти)

2⃣ Анас ибн Молик родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; "Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди"
(Табароний ривоят қилган)

3⃣Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қуёш чиққан куннинг энг яҳшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. Ўша куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур" дедилар.
(Имом Термизий ривояти)

4⃣ Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан у (жумадаги дуо ижобат бўладиган лаҳза) тўғрисида сўрадим: У зот : "Менга билдирилди, сўнг "Лайлатул Қадр" унуттирилгани каби унуттирилдим " дедилар.
(Ибн Ҳоким ва ибн Ҳузайма ривоят қилишган)

5⃣ Анас ибн Молик родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. "Жума Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойна бор эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Эй Жаброил бу нима деб сўрадилар" Жаброил алайҳиссалом "Бу Жума Аллоҳ таоло буни сизга ва сиздан кейинги умматларингизга байрам қилиб туширди. Унда сиз ва умматларингиз учун яҳшиликлар бор. Сиз хафа кунларининг аввалги кунини байрам қиласиз. Яҳудий ва насронийлар эса сиздан кейин байрам қилишади. Унда дуолар ижобат қиладиган бир вақт бор. Банда ўша вақтда дуо қилиб Роббидан нима яҳшилик сўраса, ўша яҳшилик унинг насибасида бор бўлса, Аллоҳ таоло у яҳшиликни беради. Қандай ёмонликдан паноҳ сўраса, Аллоҳ таоло у ёмонликни ва ундан каттароғини ҳам ундан қайтаради. Бизлар жума кунини "Явмул мазид" савоблари бисёр бериладиган кун деб атаймиз" деб жавоб бердилар"
(Имом Табароний ривояти)

➡️@kunlik_virdlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ..

➡️@kunlik_virdlar


​​​
Муслима аёлларга тавсиялардан: Доим таҳоратли ҳолда таом пиширинг.


Тарбия борасида энг биринчи нарса шуки, қачонки таом пиширсангиз, таҳоратли ҳолда пиширишга ҳаракат қилинг. Агар таҳорат олиш мушкил бўлса, у ҳолда ҳеч бўлмаганда зикрлардан бирортасини ўқиб пиширинг. Тилингиз ила “Субҳаналлоҳ”ни ўқиб олинг, “Алҳамду лиллаҳ”ни ўқиб олинг, “Аллоҳу акбар”ни ўқиб олинг, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни ўқиб олинг. Бу зикр лафзларини аёл киши ҳар доим пок ҳолатда ҳам, узрли ҳолатда ҳам ўқий олади. Маълумки, аёлга узрли ҳолатда фақат Қуръони карим ва намоз ўқиш каби ибодатлар манъ қилинган.Бошқа барча турдаги зикрларни тили ила ўқий олади. Агар аёл киши таом пишираётиб, Аллоҳ таъолонинг зикрини қилса, албатта, бунинг баракаси бўлади. Агар пок кунларингизда ёд билган сураларингиз бўлса, Қуръони карим ўқишдаги баракалар таомингизга нозил бўлиши учун ўша сураларни ўқинг. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна амалидир.

Бир саҳобия аёл розияллоҳу анҳо ўша даврдаги тандирда нон ёпдилар. Нонлари пишиб тайёр бўлганда, менинг ноним ҳам пишиб тайёр бўлди ва мен шу орада уч пора Қуръони карим ҳам ўқишга улгурдим деганлар. Маълум бўладики, қанча муддат нон ёпган бўлсалар, тиллари ила Қуръони каримни ҳам ўқийверганлар. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна суннатидир. Сиз ҳам буни одат қилинг.

Мен бир неча муддат олдин бир хонадонга боришимга тўғри келди. Улар: Ҳазрат! Сизга тақдим қилинаётган бу таом уйимизда пиширилди, уни тайёрлаш мобайнида аёлим йигирма бир маротаба Ёсин сурасини тўлиқ ўқиди дедилар. Жудаям хурсанд бўлдим, бугунги кунимизда ҳам солиҳа аёлларимиз ана шундай таом тайёрлаётиб, тилларидан Қуръони карим тиловати тушмайди......Катта суралар ёд бўлмаса, кичик сураларни ёд билсангиз, ўшаларни ҳам ўқийверинг. Ихлос сурасини ҳар бир мусулмон ёддан билади, шуни ҳам ўқийверинг, шу ҳам кифоя қилади. Агар узрли ҳолатда бўлиб, сураларни ўқий олмасангиз, у ҳолда Аллоҳ таъолонинг зикрини қилиб таъомингизни пиширинг, Cубҳаналлоҳ, Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар ушбу калималарни ўқишлик жуда осондир. Саҳиҳи Бухорийдаги энг сўнги ҳадиси шарифда шундай дейилади:

كَلِمَتَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ ، خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ ، ثَقِيلَتَانِ فِى الْمِيزَانِ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ ، سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ

“Икки калима борки, Роҳман (Аллоҳ азза ва жалла)га энг маҳбуб, тилга энг енгил (ўқиш жуда осон) ва мезонда оғир келади, (у икки калима) : “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, субҳаналлоҳил аъзийм”дир.
Сиз шу тарзда Қуръони каримни тиловат қилиб ёки зикр қилиб таом пиширсангиз, у таомни эрингиз ёки фарзандингиз еса, уларнинг қалбида ибодат ва яхши ишларга рағбат пайдо бўлади. Гуноҳ ишлардан эса нафрат пайдо бўлади.Биз еган таомимиз, танамизга гўшт бўлиб ўсади. Агар таом Аллоҳ таъолонинг зикри ила пиширилган бўлса, у таом сабабибдан ўсган танамиздаги гўштда Аллоҳ таъолонинг муҳаббати сингиб кетган бўлади.

Хазрати мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.

"Авлаад ки тарбият ке сунеҳри усуул – Фарзандлар тарбиясининг энг гўзал услуби" китобидан.

➡️@kunlik_virdlar


ҚУРЪОНГА ОИД ФАТВОЛАР!

1. Қуръон тиловат қилишда мусҳафни ушлаб ўқиса, таҳоратли бўлмоқ шарт.

Балоғат ёшига етмаганлар учун таҳорат шарт эмас.

2. Ўтириб ўқиш афзал ва кўкракдан юқори ушлаш керак.

3. Ўттиз порани тафаккурсиз, бепарво ўқимоқдан, бир оятни тафаккур билан ўқимоқ афзалдир.

4. Ғамгин ҳолда ўқимоқ лозимдир.

5. Тажвид билан ўқимоқ вожибдир.

6. Тиловатдан сўнг дуо мустажобдир.

7. Қуръонни оғзаки ўқишда бетаҳорат бўлмоқ ва юриб кетаётиб тиловат қилмок жоиз, лекин юқорида айтилгандай ўтириб ўқиш афзал.

8. Жунуб кишига ушлаш ҳам, қироат ҳам мутлақо жоиз эмас.

9. Мусҳаф устига бирор нарса қўйиш жоиз эмас.

10. Таҳоратсиз одам Қуръонни ушламай ўқиши мумкин.

11. Қуръонни бутун ёд олиш фарзи кифоя, "Фил" сурасигача ёд олиш қироат учун бўлган заруратни қондиришга етгани учун шартдир.

12. Фиқҳий китоб ўқиётган ёки ёзаётган ва намоз ўқиётган одамга эшиттириб Қуръон ўқиш макруҳдир.

13. Қабристонда қуръон ўқиш имоми Аъзам наздида макруҳдир, шогирди имом Муҳаммад наздида эса жоиздир ва фатво ҳам шунгадир.

14. Кофир ва мушрикларга Қуръон ва фиқҳдан таълим бериш жоиз, чунки Расулуллоҳ уларга қуръон ўқиб, уларни даъват қилар эдилар.

Қуръондан таълим бериш учун хақ олиш жоиз.

Агар муҳтож бўлса.

15. Юриб кетаëтиб паст овоз билан қироат қилиш мумкин.

16. Иш қилаётиб ўқиса қироатдан янглишмаса, жоиз.

17. Қироат пайтида ота-онаси, устози ёки олим киши кириб қолса, ўрнидан туриш жоиз.

18. Куръонни ўпиб, юзига суриш жоиз.

19. Куръон жуда эскириб фойдаланишга ярамай қолса, латтага ўраб кўмиб қўйиш жоиз ёки ёндириб юборса ҳам жоиз. Усмон розияллоҳу анҳу шундай қилган.

20. Ерга солинган нарсаларга оят ёзиб қўйиш жоиз эмас.

Қори киши одоб-аҳлоқда ўзгалардан ажраб турмоғи лозим.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:

“Қуръон шафоат қилувчидир.

Ким уни ўзига имом қилиб олса, Қуръон уни жаннатга бошлайди.

Ким уни орқасига ташлаб қўйса, у кишини орқасидан дўзахга ҳайдайди" дедилар.

Ёрқинжон қори ФОЗИЛОВ,
"Жаннат соғинчи" китобидан.


➡️@kunlik_virdlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қайси суралар қайси дардларимизга даво эканлигини биласизми❤️

➡️@kunlik_virdlar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.