Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тикувчидан ибрат!!
🤍@kunlik_virdlar
Бу биродарнинг исми Шариф. Унинг ҳунари тикувчилик. Тасвир соҳиби ундан сўраяпти:
— Шариф, сен тикувчисан ва ҳам ҳофизи қуръонсан, тўғрими?
— Ҳа, алҳамдулиллаҳ.
— Кунлик қиладиган такроринг қанча?
— Икки пора.
— Ҳўп, сен иш билан машғул бўлсанг. Қайси пайтда такрор қиласан ўзи? – деб сўраса,
— Мана шу ерда – дея ёнида турган телефондаги қуръонга ишора қиляпти.
Тасвирга олаётган:
— Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Аллоҳга қасам, қуръон на ўқиш ва на иш билан бир-бирига зид келмайди. Қуръон баракадир.. – дея ҳаққига дуо қилиб тугатди.
Бу инсонни иш пайтида ҳам қуръондан узулмай тиловат қилишга нима ундади? Албатта, қуръон тиловатидан топган лаззати, ундан топган баракасидир.
Мен эса буни кўриб Усмон розияллоҳу анҳунинг сўзларини эсладим. У зот шундай деган эдилар:
«Агар қалблар пок бўлганида қуръон тиловатига тўймаган бўлар эди».
Мен ҳам шундай қуръонга боғланиқманми, ўзи қачон ўқидим?
Ҳақиқатда, ҳар бир одам ўзидан сўрайдиган савол.
🤍@kunlik_virdlar