🔰 Нурафшонликлар бошқаларга ўрнак бўлишмоқда
▫️Косонсой тумани “Нурафшон” маҳалласи одамлари томорқачиликда барчага ўрнак. Маҳалладаги қайси хонадонга кирманг, томорқадан унумли фойдаланаётганликларига гувоҳ бўласиз.
Семинар қатнашчиларининг навбатдаги манзили ушбу маҳалла бўлди. Иштирокчилар маҳалланинг "Соёвул" кўчасига ташриф буюриб, аҳоли томорқасида ташкил этилган плёнка остига экилган бодрингчилик ҳамда картошкачилик билан танишдилар.
Шунингдек, семинар иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда мазкур маҳалладаги бир қатор хонадонларнинг томорқачиликдаги тажрибасини ўргандилар.
Семинарда Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Курбанов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров, “Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳайҳотдек ҳовлисини бўш қўйиб, бир боғ кўк пиёзни бозордан ташиётган хонадонлар қаердаю бир қарич ерни ҳам бўш қўймай томорқасидан миллион-миллион даромад олаётганлар қаерда? "Нурафшон" маҳалласи аҳолисининг томорқадан фойдаланиш борасида амалга ошираётган ишларидан ўргансак арзийди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube