Kosonsoy.uz | rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Косонсой туман ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали
Сайт: kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.me/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi
👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🔰 Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


❗️1-martdan boshlab barcha davlat organlari va tashkilotlarining veb-saytlari yagona platformaga o‘tkaziladi

▫️Bu bo‘yicha Vazirlar Mahkamasining qarori qabul qilindi.

Qaror bilan, 2025-yil 1-martdan boshlab davlat organlarining rasmiy veb-saytlari gov.uz yagona platformasida yuritiladi.

“Kiberxavfsizlik markazi” DUK Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda yagona platformani har 6 oyda begʻaraz asosda kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligini ekspertizadan oʻtkazib boradi.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражада ошди

▫️Марказий банк 3 февраль куни Ўзбекистонда олтин қуйма ва эсдалик тангаларининг янгиланган нархини эълон қилди. Рақамлар нархлар рекорд даражада ошганидан далолат беради.

Хабарга кўра, бир грамм олтин ҳозирда 1 миллион 197 минг 760 сўмга баҳоланмоқда. Бу жума кунги нархдан 780 сўмга кўп.

Шунингдек, беш граммли олтин қуйманинг нархи эса 5 миллион 989 минг сўмни ташкил қилмоқда. 10 гр олтин қуймаси нархи эса 11 978 минг сўм этиб баҳоланган.

Маълумот учун, халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Беш сотих ери бор инсоннинг "камбағалман" дейишга ҳаққи йўқ!

Агар 5 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилинса ва унга 60 туп лимон кўчати экса, ҳар бир тупдан ўртача 50 кг ҳосил олиш мумкин. Бу эса умумий ҳисобда 3 тонна лимон деганидир.

Ҳозирги вақтда лимоннинг бозор нархи 20 000–22 000 сўмни ташкил этмоқда. Натижада ҳосилдан камида
60 миллион сўм даромад олиш имкони мавжуд,

- дейди сурхондарёлик тадбиркор Акром Турдиев.

Кичик ер майдонидан ҳам самарали фойдаланиш орқали барқарор даромад манбаи яратиш мумкин.


#Сўраган_эдингиз

🔰 Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақи?

▫️Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам, иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори, лекин иш стажи кам бўлса, бундай ҳолатда ҳам пенсия миқдори кам чиқиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи инобатга олинади.

Шунинг учун, фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишлари маслаҳат берилади.

Пенсияни режалаштириш молиявий режалаштиришнинг асосий жиҳати ҳисобланади. Бу фуқароларга нафақат кексаликда молиявий ёрдам беради, балки келажакка ишонч бағишлайди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


#Тайинлов

💼 Миллий кадрлар захирасига киритилган косонсойлик кадр масъул лавозимга тайинланди

▫️Шералиев Алишер Муҳидинович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Ижтимоий хизматлар кўрсатишни мониторинг қилиш шўъбаси мудири этиб тайинланди

▫️Алишер Шералиев 1990 йилда Косонсой туманида туғилган. 2012 йилда Наманган давлат университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси (магистратура) босқичини тамомлаган.

▫️Меҳнат фаолиятини Косонсой тиббиёт коллежи ўқитувчиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчилигидан бошлаган.

▫️2014-2016 йилларда Косонсой тумани ҳокимлигининг етакчи мутахассиси, назорат-мониторинг шўъбаси раҳбари, 2016-2020 йилларда Косонсой тумани ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

▫️Тайинловга қадар 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Косонсой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш борасидаги оқилона, изчил сиёсатлари натижасида ўз томорқасидан юқори даромад олаётган тадбиркорлар сони ортиб бормоқда.

Лавҳада ана шундай қорақалпоғистонлик тадбиркорлардан бири Генжемурат Турдимуратов тажрибаси билан бўлишади.


📊 Namangan viloyati bo'yicha e-auksion.uz platformasi orqali
1 533 ga yaqin ko'chma savdo joylarini 3 yilga ijaraga oling

🟢
Mingbuloq tumanidan 157 ta (koʼrish)
🟢 Kosonsoy tumanidan 150 ta (ko'rish)
🟢 Namangan tumanidan 193 ta (koʼrish)
🟢 Norin tumandan 105 ta (koʼrish)
🟢 Pop tumandan 175 ta (koʼrish)
🟢 To'raqo'rg'on tumanidan 152 ta (ko'rish)
🟢 Uychi tumanidan 206 ta (ko'rish)
🟢 Uchqo'rg'on tumanidan 137 ta (ko'rish)
🟢 Chortoq tumanidan 89 ta (ko'rish)
🟢 Chust tumanidan 47 ta (ko'rish)
🟢 Yangiqo'rg'on tumanidan 84 ta (ko'rish)
🟢 Namangan shahar 131 ta (ko'rish)
🟢 Davlatobod tumanidan 91 ta (ko'rish)
🟢 YangiNamangan tumanidan 94 ta (ko'rish)

Ushbu obyektlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga ko'ra savdoga chiqarilmoqda.

📞 Murojaat uchun telefon: 99-207-36-12, 99-207-26-12 (soat 09:00 dan 18:00 gacha).


🔰 Пeдагог ва ходимларнинг кийиниши ва ташқи кўринишига оид талаблар бeлгиланди

▫️Педагог-ходимлар иш вақтида касб маданияти ҳамда таълим муассасаларининг Устави билан тасдиқланган талабларга кўра кийинишлари;

🔹кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

🔹кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

👉 Батафсил ўқиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


#Об_ҳаво

⛅️🌤️Наманганда 3 февраль куни 9 даражагача илиқ бўлади

▫️Ўзгидромет 3 февраль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.     

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔰 Ўқувчиларнинг миллий кийимларда дарсларда иштирок этиши – бу жамиятнинг маданий қадриятларини ёшларга ўргатиш ва уларга ўз халқига бўлган ҳурматни шакллантиришда муҳим ўрин тутади.


🔰 Наманганда 200 минг нафар аҳоли учун замонавий шаҳарча яратилмоқда

▫️Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Янги Наманган” шаҳарчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Лойиҳа доирасида:
🏡 721 та турар жой (50 мингдан ортиқ хонадон),
🏫 28 та мактаб, 24 та боғча, 5 та шифохона,
🏢 Бизнес марказлари, кутубхона, ОТМ ва маиший хизмат объектлари барпо этилиши режалаштирилган.

✅ Ҳозирда Исоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти учун янги кампус фойдаланишга топширилди.

3 кмлик ер ости коммуникация тизими қурилмоқда (лойиҳа қиймати – 23 млрд сўм).

Вилоят ҳокими ишларни сифатли ва ўз муддатида якунлаш бўйича топшириқлар берди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.




#Биласизми

🔖 Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, маҳалла профилактика инспекторларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда аниқланган муаммоларни масъул идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш вазифасини амалга оширувчи миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💬Hurmatli iste'molchilar!

📣 Endilikda siz ichimlik suvi uchun to'lovlarni Soliq.uz ilovasi orqali ham amalga oshirishingiz mumkin!

🎬Batafsil videoda 🔼
-


#Тайинлов

💼 Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

▫️Косонсой тумани ҳокимининг тегишли қарори билан билан Турсунов Муҳаммаджон Тоҳиржон ўғли Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌 Муҳаммаджон Турсунов 1992 йилда Косонсой туманида туғилган. 2018 йилда Наманган муҳандислик қурилиш институтини тамомлаган.

▫️М.Турсунов меҳнат фаолиятини 2012 йилда Косонсой туман Давлат солиқ инспекциясида архивариус вазифасида бошлаган. 2018-2023 йиллар давомида Наманган вилояти Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспектори, Косонсой тумани табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, Косонсой тумани табиат ресурслари бўлими бошлиғи, Наманган вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Косонсой тумани бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

▫️Тайинловга қадар Наманган сув таъминоти" АЖ Косонсой туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


#2025_йил_1_февралдан

🗓1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹“1070” қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат берилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим чет эл юридик шахслари фойда солиғидан озод этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим жисмоний шахслар даромад ҳамда фойда солиғини 5 фоиз ставкада тўлайди ➖БАТАФСИЛ;

🔹Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик комиссиялари фаолияти тугатилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Ишсиз аҳоли ва камбағал оилалар аъзолари талаб юқори бўлган касбларга ўқитиладиБАТАФСИЛ;

🔹Касбга ўқитилаётган камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларига стипендия тўланадиБАТАФСИЛ;

🔹Ижтимоий карта орқали спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловни амалга ошириш тақиқланади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Давлат боғчаларида ходимларнинг давомати “Болалар боғчаси” АТ орқали юритилади➖БАТАФСИЛ.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟢 Ҳурматли фуқаролар!

💪
Хонадонингиз дахлсизлигини истасангиз, "Қўриқлаш" бош бошқармасининг 📞 1131 рақамига қўнғироқ қилинг ва батафсил маълумот олинг.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🫂 Kosonsoy tumanidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov eʼlon qilindi

✅ Davlat fuqarolik xizmati vakant lavozimlarining yagona ochiq portali – vacancy.argos.uz orqali Kosonsoy tumanidagi boʻsh ish oʻrinlariga ochiq tanlov eʼlon qilindi.

Jumladan:

🌐 “Boʻston” mahalladagi xotin-qizlar faoli
🟢https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/15233

🌐 “Obodon” mahalladagi xotin-qizlar faoli
🟢https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/15192

Imkoniyatni qoʻldan boy bеrmang!

📎 Batafsil maʼlumotlarni vacancy.argos.uz orqali olishingiz mumkin.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.