#Тайинлов
💼 Миллий кадрлар захирасига киритилган косонсойлик кадр масъул лавозимга тайинланди
▫️Шералиев Алишер Муҳидинович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Ижтимоий хизматлар кўрсатишни мониторинг қилиш шўъбаси мудири этиб тайинланди
▫️Алишер Шералиев 1990 йилда Косонсой туманида туғилган. 2012 йилда Наманган давлат университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси (магистратура) босқичини тамомлаган.
▫️Меҳнат фаолиятини Косонсой тиббиёт коллежи ўқитувчиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчилигидан бошлаган.
▫️2014-2016 йилларда Косонсой тумани ҳокимлигининг етакчи мутахассиси, назорат-мониторинг шўъбаси раҳбари, 2016-2020 йилларда Косонсой тумани ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
▫️Тайинловга қадар 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Косонсой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube