🔰
Байрам тадбирлари 2-сонли мактабда ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди▫️Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли
2-сонли умумтаълим мактабида баҳор нафаси, гул ифори ва самимиятга тўла байрам
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан
"Баҳорнинг биринчи гуллари сиз учун она!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир самимий табриклар, қизиқарли чиқишлар ва бир-биридан чиройли рақсларга бой бўлди. Онажонларимиз, устозларимиз ва барча аёл-қизларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Шунингдек, тадбир давомида
“Миллий либослар” куни муносабати билан ўқувчилар ва устозларнинг ижодий чиқишлари ва гўзаллик ва нафислик билан уйғунлашган кўринишлар барчанинг қалбини забт этди.
Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда ёшлар онгу шуурида миллий ўзлигимиз, миллий қадрият ва урф-одатларимизга ҳурмат ҳиссини уйғотишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада миллий либосларимизга бўлган қизиқишни рағбатлантириш муҳим ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.
👉 Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube