⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Жорий йилнинг 7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш таъкидланди.
‼️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР ДАРАЖАСИДА тоифаларга ажратилади.
Бунда:
🟢 “сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “яшил” тоифага киритилади;
🔴 “яшил” ёки “сариқ” тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда, тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “қизил” тоифага ўтказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
✔️ Тошкент шаҳрини “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг таклифи асосида маҳаллалар, даҳалар, мавзелар кесимида амалга оширилиши мумкин.
📝 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолатининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, туман (шаҳар)ларнинг тоифасини ўзгартириш юзасидан доимий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига таклиф киритиб боради.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники