Zarnigorbegim ⚜️ dan repost
Чартерлар номаълум муддатга тўхтатилди. Иккинчи тўлқинга ҳеч ким тайёрланмаган, шекилли, яна бир марта ахборот танқислиги юзага келганини кўраяпмиз.
Ҳозир шундай бўлса, кузда, айни респиратор вируслар қўзғаганда нима бўлади, билмайман. Элчихонани олдида бугун одам шунчалик кўп эдики: уруш, тўполон, жанжал, бақир-чақир...
Ҳаммасига ахборот таъминоти ва тадбирларни тушунарли, шаффоф ташкилланиш алогиритми билан чек қўйса бўлади. Лекин умумий консенсус, ягона кураш стратегияси йўқ бўлган жойда буларни кутиш нотўғри.
Бир кун келиб, билетларнинг асоссиз қимматлиги, қўлга чиқиб кетгани, рейслар сирли равишда ва маълумотсиз бекор қилиниши, ўзидан-ўзи тўхтатилиши, ҳеч кимга ахборот берилмаслиги, одамлар огоҳлантирилмаслиги, билетлар пуллари қайтарилмаслиги учун масъуллар жавоб беради, деган умиддаман.
Кечадан бошлаб чартерлар номаълум сабаблар билан номаълум муддатга тўхтатилди. Ҳозир чартерга авиакомпаниядан, элчихонадан ва энг ёмони қўлдан (уч баробар қимматга) сотиб олганларга ачинаман. Ҳеч қандай кафолат бўлмаган, асоссиз қиммат билетларга сарфлаган пулингизни қайтариб ололмаслигингиз, кейинги чартерларга эса сизни олмасликлари мумкинилигини ўйлаб, ачинаман. Қани эди, қўлимдан бирор иш келса. Максимум, авиакомпанияни судга берсангиз, ёрдамлаша оламан холос.
Хуллас, вазиятни кузатиш керак. Кетиши зарур бўлганлар чартер бўлиши билан кетишингизни маслаҳат бераман. Ҳамма билган иккинчи тўлқинга тайёрланмаган ҳукуматимиз кузда вируслар, касаллик қўзғаган пайтда кутиладиган воқеалар ривожига умуман тайёрланмаслигини тушунаяпман.Кейинги йилгача нормал ҳаётга қайтмаслигимиз кундан-кун аниқлашиб бораяпти.
Ҳозир тартибсизлик ва ваҳимага сабаб бўлаётган, сунъий муаммо яратаётган ахборот танқислигини бартараф қилиш керак, биринчи ўринда. Эссиз инсоннинг қадри.
@zarnigor1