bakiroo dan repost
Тўғри гаплар
Бугунги йиғилишда муаммоли кредитлар улуши бир неча баробар кўпайиши мумкинлиги, бу эса банк тизими учун жиддий хатар экани қайд этилипти.Тўғри гап. Чунки кризиснинг юкламаси банкларга юкланаверса, охири банкларга ёрдам беришга тўғри келади.
Банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш бўйича топшириқ берилипти. Яхши гап. Аввал ҳам кўп айтилган бу ҳақда: охиргиси 12 майдаги 5992- сонли фармон билан. Амал қилишни бошласак бўлди.
Банк тизимида коррупцияга барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилипти. Тўғри гап. Давлат бор жойда коррупция бўлади. Демак, давлат банк секторидан кетиши керак.
Тижорат банкларига аҳоли омонатларини жалб этиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи берилипти. Тўғри гап. Демак, бозорга қараб иш тутиш керак.