Баъзилар бу дунёда қўриқчи итдек яшаб ўтади. Ўлиб йиққан мол-мулкини меросхўри учун қўриқлаб, нест-нобуд қилмай етказиб беради холос. Ўзи учун ишлатмайди, дам олмайди, даволанмайди, саёҳат қилмайди, Охирати учун заҳира қилиб садақа ва хайри эҳсонлар бермайди. Унинг ўлимидан сўнг меросхўрлари тайёрига айёр, ўроқда йўқ машоқда йўқ хирмонда ҳозир бўлишиб осон келган бойликни истаганича ишлатади, кайфу сафо ва айшу ишрат қилади. Ҳисоб-китобини эса мерос қолдирган беради. Ҳақиқий маҳрумлик шу бўлса керак...
@konspektor
@konspektor