“Аллоҳнинг неъмати” дея ниқобламанг!
Айрим аёлларимизда устма-уст, баъзан нимагадир қасдма-қасд туғиш одати бор. Шу йўл билан янги оилада мустаҳкам илдиз отиш, эрни маҳкам ушлаб олиш ниятидагилар ҳам бисёр.
Ўзбекнинг шундоқ ҳам болажонлиги ортидан юқоридаги каби омиллар қўшилиб, ҳозир постсовет ҳудудида аҳолиси яшин тезлигида ўсиш бўйича яққол биринчимиз. Лекин бунинг ортидан келиб чиқадиган ишсизлик, аёллар соғлигидаги муаммолар, оилавий зиддиятлар, болалар руҳиятидаги салбий ўзгаришлар, иқтисодий етишмовчиликларни ўйлашгаям эринамиз.
Яна бир оғир жиҳат – оилани, фарзандлар сонини режалаштириш гўё биз учун табу, мутлақ ёпиқ мавзу. Кимгадир бу ҳақда тушунча бермоқчи бўлсанг ўзининг эътиқоди ҳаминқадар бўлсада, сени салкам динсизликда айблай бошлайди. “Аллоҳнинг неъмати, ризқни ўзи беради...” деб оғзингга уради.
Фарзанд Яратганнинг неъмати эканлигига, тирик жон борки ризқи етиб туришига ҳеч шубҳа йўқ. Лекин устма-уст туққан, ўзи ёш, қўлида ёш бола, бунинг устига рўзғорнинг минг ташвишига ўралиб бораётган аёлнинг яна ҳомиладор бўлиши стресс келтириб чиқармайдими? Бундай вазиятда Аллоҳнинг бир неъматига зўрма-зўраки эришаман деб, шунгача берилган бошқа неъматлар – тинчлик ва соғликка рахна солиб қўйилмаяптими?
Биламан, эътиқоди “мустаҳкам”лар ҳозироқ етиб келишади ва изоҳларда кўпик сачратиб мени ёмонлашни бошлашади. Лекин буни ёзишимга туртки бўлган эълонга бир кўз югуртириб кўринг:
“199? й туғилган, 4 фарзандини ёлғиз катта қиляпти, ҳозирда ҳомиладор. Эри билан бирга яшамайди ва эри оила таъминотида қатнашмайди. Ҳозир аёлга “Буйрак етишмовчилиги, ҳомила тушиш хавфи” каби ташхислар қўйилган ва бир неча хил муолажалар тайинланган. Даволаниш учун 1,5-2 млн сўм маблағ сув ва ҳаводек зарур. Яхшилар, ёрдам беринг...”
Хулоса ўзингиздан!
Аброр Зоҳидов
@konspektor