Shar'iy ruqiya dan repost
6️⃣➖🪧🪧🪧🪧🪧:
ЧИЛЁСИН ЯЪНИ ЯСИН СУРАСИНИ 40 МАРТА ЎҚИБ ДАМ СОЛИШ ЖОИЗМИ?
📩TELEGRAM
ЧИЛЁСИН ЯЪНИ ЯСИН СУРАСИНИ 40 МАРТА ЎҚИБ ДАМ СОЛИШ ЖОИЗМИ?
🪧🪧🪧🪧🪧:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Бемор одамга чилёсин ўқиш яъни Ясин сурасини 40 марта ўқиб дам солиш жоизми? Бундай қилишнинг суннатдан далили йўқ, лекин тажриба юзасидан қилса бидъат бўлмайдими? Бидъат ибодатда бўлади дейилган бу беморга дам солинганда савоб умид қилинмайди дейиляпти бу қанчалик тўғри?
Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
🪧🪧🪧🪧🪧:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Бу масалада энг тўғри йўл — Қуръон ва саҳиҳ Суннатда келган далилларга эргашишдир. Ясин сурасини 40 марта ўқиб беморга дам солиш ҳақида Қуръон ёки саҳиҳ ҳадисларда ҳеч қандай далил келмаган. Шунинг учун бу амални маълум сон (40 марта) билан белгилаб, уни махсус даво сифатида тарғиб қилиш тўғри эмас.
Шаръий руқияда асосий қоида шуки: Қуръоннинг исталган сураси билан дам солиш жоиз.
Лекин маълум бир сурани маълум бир сон билан боғлаб, бунинг фазилати ёки махсус таъсири бор деб эътиқод қилиш учун албатта шаръий далил керак.
"Бу фақат тажриба, савоб умид қилинмайди, шунинг учун бидъат эмас", деган гап тўлиқ тўғри эмас.
Чунки ибодатларда асос — тавфиқийлик, яъни Қуръон ва Суннат билан чекланишдир. Руқия ҳам ибодат турларидан бири ҳисобланади. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ёки кўрсатмаган муайян сон, вақт ёки усул доимий тарзда йўлга қўйилса, бу шариатда асоси бўлмаган янги тартибни киритишга олиб келиши мумкин.
Албатта, бир инсон Ясинни 40 марта ўқиса, бунинг ўзи бидъат деб айтилмайди. Аммо айнан "40 марта ўқиш керак", "чилйисин қилиш лозим", "шу соннинг махсус фойдаси бор" деган тартибни жорий қилишга далил йўқ.
Энг афзал ва хавфсиз йўл — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган руқияларга амал қилишдир: Булар аввал Фотиҳа сураси, сўнг эса навбат билан Оятал Курси, ихлос, фалақ ва нас суралари ҳамда саҳиҳ дуолар ва Ахли Сунна рокийлари тажрибасида ўқиган ва ўқиб келаётган Қуръондаги сура ва оятлар билан дам солишдир. Аллоҳу аълам ва аҳкам.
Аллоҳ таоло барчамизни Қуръон ва Суннатга мувофиқ яшашлигимизга муваффақ қилсин ва беморларга Ўзининг фазлидан комил шифосини ато эцин. Аллоҳумма амийн.
📩TELEGRAM