⚡️
РАСМАН: тест синовлари 5 августдан бошланади
Бу ҳақда Давлат қабул комиссияси қарор
қабул қилди.
Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилги кириш тест синовлари
2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари
очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.
Тест синовлари қоида тариқасида, кунига
икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.
Шунингдек,
саволлар сони ҳам қисқартирилди. Илгари 5 та фандан жами 105 та савол берилар эди, ҳозир 5 та фандан
жами 70 та савол берилади. Шунда 3 та мажбурий фанлардан
10 тадан савол (илгари 15 тадан эди), 2 та мутахассислик фанларидан эса
20 тадан (илгари 30 тадан эди) савол бериладиган бўлди.
❗️70 та савол учун жами 3 соат вақт берилади.
Тўплаш мумкин бўлган максимал балл —
189 балл.
👉
@xushnudbek 👈