Тўғри йўлни топиш қийин. Топгач ундан юриш янада қийин. Энг қийини - юраётиб бошқа йўлларга бурилиб кетмаслик.
Дўст бир томонга, душман бошқа томонга тортқилайди. Шайтон учинчи йўлни ҳам топиб беради. Шаҳват ўзининг кўчасига, ғазаб ўзининг кўчасига бошлайди. Атроф тўла нафсқитиқлар йўллар.
Унинг устига ақл ожиз. Умр қисқа. Иш тўхтамас. Қазо тайин. Синов эса хатарли. Кенг дунё гирдоб мисоли сизни қаърига тортиб кетай дейди...
Мана шуларнинг бари "Нега мусулмон ҳар намозида ҳидоят сўрайди?" деган саволни очиқлайди.
Ҳидоят — нафақат тўғри йўлни топиш, балки, тўғри йўлда тўғри юриш ҳамдир!