" KATTA QANGLI " Jome' Masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ё РОББИ БУ ДУНЁДА ЧИРОЙЛИ Х,УЛК, БЕР
ИККИ ДУНЁДА САОДАТЛИ КИЛ
ВА БАРЧАМИЗГА ГУЗАЛ ХОТИМА БЕР !

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


МУНОФИҚНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир», Имом Муслим бунга зиёда қилади: «Гарчи у рўза тутиб, намоз ўқиса ва ўзини мусурмон ҳисобласада» сўнгра икки имом иттифоқ қилади: «Сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, унга хиёнат қилади», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ: Ҳадиси шарифда мунофиқнинг уч аломати баён қилинди.
1) Ёлғон сўзлаш.
2) Ваъдага хилоф қилиш.
3) Омонатга хиёнат қилиш.
Ёлғон сўзлаш икки қисмга бўлинади:
1) очиқ-ойдин ёлғон.
2) очиқ бўлмаган ёлғон. Очиқ ёлғон ҳаром, лекин баъзи суратлари истисно қилинган. Масалан, бегуноҳ одамнинг жонини сақлаб қолиб, унинг айбсизлигини исботлаш учун ёлғон ишлатиш, ҳатто вожиб даражага ҳам тенг бўлади. Очиқ бўлмаган ёлғон шуки, бу ёлғон икки маънони эҳтимол қилади. Сўз сўзловчи бир маъно қасд қилса, эшитувчи Иккинчи маънони тушунади. Бу ёлғон тури зарарни даф қилиш учун жоиз, лекин манфаатни жалб қилиш учун жоиз эмас.

Ҳадиси шарифдаги мунофиқликнинг иккинчи аломати ваъдага вафо қилмаслик. Бунга ваъда берувчи ваъда берар чоғида унинг устидан чиқишни қасд қилмайди. Аммо ваъдани бажаришни қасд қилган ҳолда бирор узр туфайли уни адо этолмаса, бу ҳолат мунофиқлик аломатларидан ҳисобланмайди.

Бу ўринда яна икки нарса бор. Бири ваъда, иккинчиси муоҳада. Ваъда бир тарафдан бўлади. Муоҳада икки тарафдан бўлади. Ваъдага вафо қилмасликни «ваъдага хилоф қилиш» дейилади. Муоҳадага вафо қилмасликни «Ғадр» яъни хиёнат дейилади.

Хиёнатнинг ўзи ҳам икки қисмга бўлинади.
1. Молдаги хиёнат.
2. Сўздаги хиёнат. Молдаги хиёнат бировнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қилиш. Ҳаттоки, санаш учун пул берилган омонат пуллар ўрнига бошқасини қайтариш ҳам молга хиёнат қилиш бўлади. Сўздаги хиёнат эса, бировнинг сирини очиш, бошқаларга тарқатиш билан бўлади. Иккиси ҳам мунофиқликнинг аломатларидандир.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.


Sammuslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Kofirlarga balolar nima uchun keladi?

🎙Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL


AlQuranuz-Shayx Alijon qori dan repost
"Afvaja" ( أفواجا ) kalimasi Qur'oni karimda necha marta takrorlangan?
So‘rovnoma
  •   4
  •   7
  •   2
  •   1
10648 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:

Мўмин одам кўп-кўп дуолар, тавба-тазаррулар қилганидан кейин дуолари ижобат бўлмасдан ва мушкули кушод топмасдан, ноумид бўла бошлаган пайтда ўзини ўзи айблаб: "Ўз қилмишинг туфайли шу балога йўлиқиб турибсан. Яхши одам бўлганингда дуоларинг ижобат бўларди", дейди.

Унинг мана шундай ўзини ўзи айблаши Аллоҳ учун кўп тоатлардан кўра севимлироқдир.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»


КЎЗ ХИЁНАТИ НИМА?

Аллоҳ берган кўз ила У рози бўлмаган нарсаларга қараш! Номаҳрам аёлларми, филъм ё суратларми, бировнинг уйи ичкарисими... ҳамма-ҳаммаси кўз неъматининг Эгасига хиёнатдир. Чунки бу ишларнинг ҳеч бирига Аллоҳ таоло рози эмас. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло кўзни сизу бизга ундан яхши йўлда фойдаланишимиз учун ато қилган. У орқали дунёнинг гўзал манзараларига қаранг. Фарзандларингизга боқиб хурсанд бўлинг. У орқали ота-онангизга қараб шодланинг. Аёлингизга қараб хушланинг. Ака-ука, опа-синглингиз, дўстларингиз ва яқин кишиларингизни кўриб қувонинг. У орқали дунёвий ишларни юритинг. Лекин фасодга, гуноҳ ва маъсиятга ишлатсангиз, бу иш Аллоҳ таолонинг омонатига хиёнат бўлади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


Ҳаётингизни бойларнинг ҳаётига солиштиргунча, ибодатингизни тақводорлар ибодати билан таққосланг!

Дунё фоний, охират эса боқийдир.

☝️💥💥


Аёлимга имомлик қилиб намоз ўқисам бўладими?

❓Cавол: Аёлимга имомлик қилиб намоз ўқисам бўладими?

📩 Жавоб: Албатта, аёлингизга имомлик қилиб намоз ўқишингиз жоиз бўлади. Бу борада “Бадоиъус-саноиъ” китобида бундай дейилган: “Агар имом билан бирга биргина аёл бўлса, у аёл имомнинг орқасида туради (яъни ёнида турмайди).
Аёлнинг имом ёнида баробар туриши имомнинг намозини бузади.
Яна бу мавзуда Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ бундай дейди:
“Киши уйида дўсти ёки жуфти, ё фарзанди билан намоз ўқиса, жамоатнинг фазилатига етади”.
Пайғамбар алайҳиссаломдан нақл қилинган ҳадисга кўра икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Ҳатто ҳанафий ва шофеъий уламолар, имомга эргашувчи ёш бола, яъни балоғатга етмаган бўлса ҳам, жамоат ҳосил бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! dan repost
​​ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ НАМОЗЛАР, МАХФИЙЛИК ДАРАЖАСИ
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ўтган гал берган саволимни жавобида бироз тушунмаган жойим бор эди. Намоздаги махфийлик ёки овоз чиқариб ўқиш тўғрисида. Умумий қилиб айтганда беш вақт намозда фарз намозлари энг ками ўзи эшитадиган даражада ўқиладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур билдириб қоламан.


ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қироат намознинг рукнларидан бўлиб, қайси намозларда қироат жаҳрий қилинади ва қайси намозларда махфий қилинади ҳамда уларнинг даражаси қай йўсинда буни билиб олишимиз керак.

“Мухтасарул виқоя” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

يجهر الامام في الجمعة والعيدين و الفجر و اليي العشاءين اداء و قضاء لا غير

яъни: “Имом жума ва икки ҳайит намозларида, шунингдек, Бомдод намозида, Шом ва Хуфтон намозларининг аввалги икки ракъатида овоз чиқариб қироат қилади. Намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам. Бошқаларида овоз чиқариб қироат қилмайди”.

Яъни, имом Пешин ва Аср намозларида, Шом намозининг учинчи ракъатида ва Хуфтон намозининг кейинги икки ракъатида овозини чиқармай қироат қилади.

و المنفرد خير ان ادي وخافت حتما ان قضي

яъни: “Ёлғиз намоз ўқувчи намозни вақтида адо этса, жаҳрий ёки махфий ўқишда ихтиёрли. Ёлғиз ўқувчи қазо намозини ўқиса, махфий қироат қилиши вожибдир (“Захира” ва “Қозихон” китобларида ёлғиз намози ўқувчи қазо намозини ўқиганда ҳам жаҳрий ва махфий ўқишда ихтиёрли бўлиши саҳиҳ кўрилган).

و ادني الجهر اسماع غيره و ادني المخافتة اسماع نفسه

яъни: “Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг паст даражаси ўзидан бошқага эшиттиришдир. Махфий ўқишнинг энг паст даражаси ўзи эшитадиган даражада бўлишидир”.

Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни “овоз чиқариб қироат қилиш” деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда, ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитиши лозим экан.

Махфий қироат намозхоннинг ўзи эшитадиган даражада бўлмаса, қироат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi


Таваккул борасида нотўғри тушунча

Бир киши Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ҳузурига келди ва уйида ўтириб олиб:
“То ризқим келмагунча ишламайман”, — деган киши ҳақида сўради. Шунда Имом Аҳмад:
“Бу одам илмдан жоҳилдир. Батаҳқиқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ризқим найзам сояси остида қилинди”.
(Имом Бухорий ривояти).

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яманлик бир неча одамларга йўлиқдилар ва: “Сизлар кимсизлар?” деб сўрадилар.
“Биз таваккул қилувчилармиз”, – дейишди. У (Умар розияллоҳу анҳу): “Йўқ, сизлар ўзини таваккул қилувчи этиб кўрсатувчиларсиз. Чунки таваккул қилган одам ерга уруғ ташлайди ва (кейин) Аллоҳга таваккул қилади”, - дедилар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:
1. Тўғри айтдингиз;
2. Ҳўп бўлади;
3. Сизни (сени) яхши кўраман;
4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;
5. Қўлларинг дард кўрмасин;
6. Ягонам;
7. Кечир;
8. Сен барибир бошқачасан;
9. Инша Аллоҳ яхшиликка;
10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадясисан;
11. Муаммо йўқ;
12. Раҳмат, жоним;
13. Сенга жаҳл қилмадим;
14. Сени дуо қиламан;
15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;
16. Буни сен қилмайсан, биламан;
17. Сенинг борлигинг бахтимиз;
18. Қуръонимга қараб қўй;
19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;
20. Зўр чиқибди, ярашибди...

P.S.: Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўз ўрнида ишлата билиш.


• Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди.
• Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда.
• Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.
• Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт.
• Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин.
• Соатнинг 30 $ лигини тақсангиз ҳам, 3000 $ лигини тақсангиз ҳам БИТТА ВАҚТни кўрсатади...
• Сумканинг 30 $ лигини кўтарсангиз ҳам, 300 $ лигини кўтарсангиз ҳам ичидаги нарса ЎЗГАРИБ қолмайди...
• 30 метрлик уйда яшасангиз ҳам, 300 метрлик уйда яшасангиз ҳам ЁЛҒИЗЛИК ҳисси бир хил таъсир этади...


Sammuslim.uz dan repost
Пайғамбарлар ичида нечта пайғамбарлар оналарига нисбат берилган?
So‘rovnoma
  •   Битта
  •   Иккита
  •   Бешта
  •   Энди билиб оламан
820 ta ovoz


Sammuslim.uz dan repost
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам қайси йилда туғилганлари айтилган?
So‘rovnoma
  •   Рисолат йилида
  •   Фижор йилида
  •   Фил йилида
  •   Энди билиб оламан
832 ta ovoz


Sammuslim.uz dan repost
Куръони каримда қиш ва ёз фасллар қайси сурада зикр қилинган?
So‘rovnoma
  •   Бақара сурасида
  •   Қурайш сурасида
  •   Анъом сурасида
  •   Энди билиб оламан
811 ta ovoz


ОДДИЙ ҚОИДАЛАР

1. Агар сизга сизни ҳеч ким яхши кўрмайдигандек туюлса, аслида сиз ўзингизни етарлича яхши кўрмайсиз.
2. Атрофдаги ҳамма нарса ғашингизга тега бошласа, демак ўзингиздаги нимадандир норозисиз.
3. Қачонки кимдандир ҳафа бўлсангиз, сиз ўша одамдан эмас, балки ундан кутган умидларингиз амалга ошмаганидан ҳафа бўласиз.
4. Агар бахтли бўлишим кимгадир боғлиқ деб ўйласангиз демак етарли даржада эркин, мустақил эмассиз.
5. Негатив ҳаётдан, позитив ҳаётга тез ўтишнинг энг яхши йўли ўзингиздаги бор нарсаларга шукур қилишдир.
6. Севги талаб қилинмайди, сўралмайди. У шунчаки туҳфа этилади.
7. Ким биландир дардингизни бўлишсангиз у икки марта камаяди. Қувончингизни бўлишсангиз у икки марта кўпаяди.


Кимнинг умри узун бўлса, яхши кўрганларини йўқотади.

Изоҳ. Ҳамманинг умри бир хил – узун бўлиши имконсиз. Шунинг учун узоқ яшаган инсонни турли ёшдаги яқинлари, суйганлари бир-бир тарк этади ва у тенгқур замондошларидан, ҳатто ўзидан кичикрок ёшдаги яқинларидан ҳам ажраб, ёлғизланиб қолади. Халқимизда ҳикматли бир гап бор: «Ёлғизлик Худога ярашади». Атрофингда сени тушунадиган, англайдиган кишиларнинг қолмаслиги оғир ғам, бу даҳшатли ёлгизлик! Лекин шундай бўлса-да, инсон фитратидаги узоқроқ умр кўришга бўлган майл ҳеч қачон сўнмайди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам фарзанди соч-соқоли оқариб қарийди, аммо икки хислат унда ёшариб боради: дунёни исташ ва орзу-ҳавас».

Яна бир ривоятда: «Икки хислат яшариб боради: мол-дунёга ва узун умрга бўлган ҳирс» (Имом Муслим ривояти).

Демак, узунроқ умрни орзу қилмайдиган инсон йўқ экан, энди бу ёғида яхши кўрганларингизни йўқотишга сабр қилиш ва даҳшатли ёлғизликка кўникишга тайёр туринг. Яна бир синовга ҳозирлик кўринг, сиз эмасми душманингизнинг эгилиб, мағлуб бўлишини, арзимас ёрдамга муҳтож бўлиб қолишини, хорланишини хоҳлаган, шундай экан, умрингиз узун бўлишини орзу қилинг, барчасини ўзингизда топасиз..!

Шеър:
Умри узун бўлишин орзу этса ким
Ясасин ўзига сабрдан қалкон.
Суйганларин йўқотишга сабр этсин,
Аламдан ўртанишга топсин имкон.
Ким узоқ яшаса, ўзида топур,
Душманлари учун соғинганини
Кўзлардан нур кетур, оёқдан мадор
Кўрур қуриб-қақшаб қолган танини.

“Унвонул баён”


​​РАСУЛУЛЛОҲ УМУМАН ЭСНАМАГАНЛАР

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта,
Аллоҳ акса уришни яхши кўради. Агар сизларнинг бирортангиз эснаса, “ҳоҳ” демасин. Чунки у шайтондан,
кулади”, дедилар» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ва Имом
Термизий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза
ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни
ёмон кўради”, дедилар (Ибн Сунний ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида ҳеч қачон эснамаганлар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Тилни сақланг!

Инсон эҳтиёт қиладиган бош аъзоларидан яна бири тилдир. Уни ҳам сақламоқ лозим. Ҳазрат Абу Бакри Сиддиқ розийаллоҳу анҳу айтадилар: “Баданнинг ҳар бир аъзоси Аллоҳ таолога тилдан шикоят қилади: “Эй Раббим, уни тўғри сақлагин. Агар у тўғри бўлса, ҳаммамиз тўғри бўламиз. Агар у бузилса, бизлар ҳам бузиламиз”.

Ҳазрат Али карамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: “Киши тилининг остидадир”, чунки у гапирмагунича уни жоҳилми ёки олимми, яхшими ёки ёмонми, – билиб бўлмайди. Унинг кимлигини тили фош қилади".

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ тил борасида бундай деганлар:
“Унинг (тилнинг) ҳажми кичик, лекин гуноҳи каттадир”.

Абу Ҳайён Тамимий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар киши оёқларини сақлашни хоҳласа, тилини эҳтиёт қилсин”.

✍️ "Шарм ва ҳаё” китобидан


Луқмон айтган экан: “Сукут сақлаш — доноликдир, афсуски, кўпчилик сукут сақлашни билмайди.

Худди битта камондан ўқ узгандай, бу ҳақда тўртта подшо бир хил гапирган экан: булар Хусрав, Рум қайсари, Хитой подшоси ва Ҳиндистон шоҳи”.

Хусравнинг сўзи: “Мен айтмаган гапим учун ҳеч қачон афсусланмаганман, айтган гапим учун кўп марта афсус чекканман”.

Рум қайсарининг сўзи: “Ҳали айтиб улгурмаган нарсани қайтариб олиш мумкин, лекин мен айтган гапни қайтариб олиб бўпсан”.

Хитой подшосининг сўзи: “Сен сўзни ирод қилдингми, бас, у сенинг устингдан ҳокимлик қилади, ҳали айтиб улгурмаган сўзингга эса ўзинг ҳокимсан”.

Ҳиндистон шоҳининг сўзи: “Кимдир бирор нарса ҳақида гапирса ҳайрон бўламан. Aгар унинг гапини керакли жойга етказишса, унга зарари тегади, агар етказишмаса — ҳеч қандай наф бўлмайди”.

“Aдабиёт гуллари” китобидан.


ЕТТИ ҲАЛОК ҚИЛУВЧИ НАРСА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Етти ҳалок қилувчи
(гуноҳлар)дан сақланинглар!», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, улар
қайсилар?» деб сўрашди. У зот:
1) Аллоҳга ширк келтириш;
2) сеҳр;
3) ноҳақ одам ўлдириш;
4) етимнинг молини ейиш;
5) судхўрлик;
6) жанг пайтида ортга қочиш;
7) покиза ва фаҳшдан бехабар мўмина
аёлларни бузуқлик билан туҳматлаш», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.