Каттақўрғон туманида сентифон ишлаб чиқарувчи қўшма корхона фаолияти йўлга қўйилади
Каттақўрғон туманида тадбиркорлик ва саноат салоҳияти янада кенгайиб бормоқда. Тадбиркор Гулмира Жумаева раҳбарлигидаги "Анваржон Бизнес Инвест" корхонаси Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда 18 миллиард сўмлик сармоя асосида "Экофо" қўшма корхонасини ташкил этди.
Янги ишлаб чиқариш корхонаси чиқинди маҳсулотларини қайта ишлаб, замонавий центафон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бу нафақат экологик тоза ишлаб чиқариш йўналишини ривожлантириш, балки янги иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қилади.
Мазкур корхона сентябрь ойида Кумушкент маҳалласида фаолият бошлаши режалаштирилган бўлиб, у ишга тушиши билан бир қатор маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради. Шунингдек, заводда инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали маҳсулот сифатини халқаро талаблар даражасида таъминлаш кўзда тутилган.
Бундай лойиҳалар нафақат Каттақўрғон тумани саноати ривожи, балки хорижий сармоядорлар учун ҳам бизнес муҳитини янада жозибадор қилишда муҳим аҳамият касб этади.