KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI🏢


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Kattaqo‘rg‘on tuman hokimligining rasmiy telegram kanali.
Manzil: Kattaqo‘rg‘on tumani, A.Navoiy ko‘chasi, 1-uy
Murojaat: @Pressatumanbot
Veb-sayt:payshanba.uz
E-mail:mail@payshanba.uz
@Jahongir_Safarov
https://youtube.com/channel/UCfkdoOcD1dXXaVc-Dpu-9cw

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kattaqo‘rg‘on IM texnik xodimlari – tozalik farishtalari

Kattaqo‘rg‘on tuman ixtisoslashtirilgan maktabining texnik xodimlari ta’lim jarayonining ajralmas qismi sifatida o‘quvchilar uchun qulay va sog‘lom muhitni yaratmoqda.

Doimiy tozalangan o‘quv xonalari, go‘zal gullar va yashil o‘simliklar bolalarning diqqatini jamlashiga, bilim olishga bo‘lgan ishtiyoqini oshirishga xizmat qilmoqda.

Ularning fidokorona mehnati – ta’lim jarayonining samaradorligi va o‘quvchilar muvaffaqiyatining muhim omilidir.


SAVOL

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING
_
SAVOL

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ

@Pressatumanbot


KUN HIKMATI:

Imkoniyat muzqaymoqqa o‘xshaydi, erib ketmasidan oldin yeb qolish kerak.

Bodo Shefer
____________

КУН ҲИКМАТИ:

Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

Бодо Шефер


Жавоб

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING

Javob
__

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Каттақўрғон туманида “Бўш иш ўринлари ва лойиҳалар ярмаркаси" ўтказилди

Каттақўрғон туманида меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳолини бандликка жалб қилиш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида туман Тижорат банклари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари ва лойиҳалар ярмаркаси" ташкил этилди. Мазкур ярмаркада ишга жойлашиш истагида бўлган 295 нафар фуқаро, шу жумладан, 187 нафар аёллар қатнашди. Ярмарка давомида 62 та корхона 824 та бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, ишга жойлашиш истагида бўлган 43 нафар фуқарога ишга йўлланма берилди.

Ярмаркада тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган 240 дан ортиқ лойиҳалар ҳам намойиш этилди. Мазкур лойиҳалар асосида жорий йилнинг ўзида 651 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарорига асосан, касб-ҳунарга ўқиб, сертификат олган 26 нафар ишсиз хотин-қизларга тикув машиналари, 6 та оилага эса мотокултиваторлар субсидия асосида тақдим этилди.

Ярмарка натижасида жами 88 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Шунингдек, тадбирда қатнашган 243 нафар иштирокчига меҳнат ва бандлик соҳасидаги қонунчилик, ишга жойлашиш имкониятлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳақида маслаҳатлар берилди. Бу каби тадбирлар аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Sayyor qabul davom etmoqda...


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан Турдимов Эркинжон Окбутаевич назначен исполняющим обязанности хокима Сырдарьинской области.

Facebook|Instagram|X


Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿 dan repost
Sayyor qabul boshlandi


Ayni paytda Kattaqo‘rg‘on tumani hokimligi binosida viloyat sektor rahbarlarining navbatdagi sayyor qabuli o‘tkazilmoqda.

Mazkur sayyor qabul Kattaqo‘rg‘on, Ishtixon, Narpay, Paxtachi tumanlari va Kattaqo‘rg‘on shahri aholisi uchun tashkil etilgan.

Viloyat hokimi v.b. Adiz Boboyev rahbarligida o‘tkazilayotgan qabulda ishtirok etish uchun soat 10:00 holatida 127 nafar fuqarolar ro‘yxatga olindi…

———

Начался выездной прием


В настоящее время в здании администрации Каттакурганского района проходит очередной выездной прием руководителей секторов области.

Данная встреча организована для жителей Каттакурганского, Иштыханского, Нарпайского, Пахтачийского районов и города Каттакургана.

Для участия в приеме, проводимом под руководством и.о.хокима области Адиза Бобоева, по состоянию на 10:00 часов зарегистрировались 127 граждан...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов:

- Атоқли адиб, буюк маърифатпарвар, миллий матбуот фидойиси Маҳмудхўжа Беҳбудий авлодларга бой маънавий мерос қолдирган. Биргина унинг «Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, илм ва фандан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур», деган донишмандона гапи замирида тоғдек маъно бор.


Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва ХХР Ҳенан провинсиясининг Женжоу шаҳри ўртасида дўстлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Женжоу шаҳар маъмурияти биносида Каттақўрғон туман делегацияси учун навбатдаги учрашув ташкил этилди. Учрашувда Каттақўрғон туман ҳокими Ж.Насриддинов Женжоу шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ма Чжифен билан икки томонлама дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳокамалар ўтказди. Шунингдек, Женжоу шаҳар ҳокимлиги ва "СUS GROUP" компанияси ташаббуси билан Женжоу ривожланиш зонасида ташкил этилган "Zhengzhou-Kattakurgan investment and trade fair" форумида туманнинг инвестицион ва экспорт салоҳияти намойиш қилинди.

Форумда Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган 100 дан ортиқ Хитой компаниялари вакиллари иштирок этди. Натижада, 16 та корхона билан туманда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки англашув битимлари имзоланди.

Шунингдек, ҳозирги вақтда Каттақўрғон туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлимида фаолият юритган Ғ.Мажидов Хитойнинг тажрибасини ўрганиш мақсадида Ҳенан университетида таҳсил олмоқда.


SAVOL

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING
_
SAVOL

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ

@Pressatumanbot


KUN HIKMATI:

Sekin harakat qilishdan qo‘rqmang, qotib qolishdan qo‘rqing.

Bryus Li
_________

КУН ҲИКМАТИ:

Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

Брюс Ли


Жавоб

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING

Javob
__

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ


Бўш иш ўринлари ярмаркасига марҳамат!

Ҳурматли фуқаролар! Сиз иш қидиряпсизми ёки муносиб меҳнат фаолиятини бошлашни истаяпсизми? Унда сиз учун ажойиб имконият!

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси

📅 Санаси: 22 январь, 2025 йил
🕚 Вақти: 09:00
📍 Манзил: Каттақўрғон тумани, М. Улуғбек МФЙ, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биноси

Ярмарка Каттақўрғон туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ташкил этилмоқда.

Ушбу ярмарка ишсиз фуқароларни ишга жойлашиш имкониятини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Мурожаат учун:
📞 +998 94 180 20 30

❗️ Шошилинг! Меҳнат ярмаркасида иштирок этинг ва ўзингизга муносиб ишни топинг!


Samarqand viloyatidan E-auksion.uz platformasi orqali tadbirkorlik va shaharsozlikga mo'ljanlangan yer uchastkalarini sotib oling!

🟢 Oqdaryo tumanidan 537 ta (ko'rish)
🟢 Bulung'ur tumanidan 253 ta (ko'rish)
🟢 Jomboy tumanidan 211 ta (ko'rish)
🟢 Ishtixon tumanidan 1008 ta (ko'rish)
🟢 Kattaqo'rg'on tumanidan 379 ta (ko'rish)
🟢 Qo'shrabot tumanidan 1259 ta (ko'rish)
🟢 Narpay tumanidan 164 ta (ko'rish)
🟢 Payariq tumanidan 386 ta (ko'rish)
🟢 Pastdarg'om tumanidan 94 ta (ko'rish)
🟢 Paxtachi tumanidan 68 ta (ko'rish)
🟢 Samarqand tumanidan 52 ta (ko'rish)
🟢 Nurobod tumanidan 766 ta (ko'rish)
🟢 Urgut tumanidan 231 ta (ko'rish)
🟢 Toyloq tumanidan 14 ta (ko'rish)
🟢 Samarqand shahridan 3 ta (ko'rish)
🟢 Kattaqo'rg'on shahridan 242 ta (ko'rish)

🎞 Video-qo'llanma 👈

🤵🏻 "E-AUKSION" vakili: 99 207-36-07 ☎️
🤵🏻 "E-AUKSION" vakili 77 735-74-17 ☎️
🤵🏻 "E-AUKSION" vakili: 99 207-26-07 ☎️


Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿 dan repost
E ` L O N !

Aziz samarqandliklar!

Joriy yilning 22-yanvar kuni soat 10:00 dan boshlab Kattaqo‘rg‘on tumani hokimligi binosida Kattaqo‘rg‘on, Ishtixon, Narpay, Paxtachi tumanlari va Kattaqo‘rg‘on shahri aholisi uchun viloyat sektor rahbarlarining navbatdagi sayyor qabuli o‘tkaziladi.

Sizni qiynayotgan muammolar, taklif va mulohazalaringiz bo‘lsa murojaat qilishingiz mumkin.


Manzil: Kattaqo‘rg‘on tumani hokimligi.

Ma`lumot uchun telefonlar: 1177, (66)230-42-68, (66)235-62-36.

———

О Б Ъ Я В Л Е Н И Е !

Уважаемые самаркандцы!

22 января 2025 года, начиная с 10:00 часов, в здании администрации Каттакурганского района руководители областных секторов проведут очередной выездной прием для жителей Каттакурганского, Иштыханского, Нарпайского, Пахтачийского районов и города Каттакургана .


Если у вас есть проблемы или предложения, то можете принять участие во встрече.

Адрес: хокимият Каттакурганского района

Телефоны для справок: 1177, (66)230-42-68, (66)235-62-36.


Шеньян шаҳри Хитойнинг шимолий-шарқидаги юқори технологиялар ривожланган саноат шаҳри!

Туман ҳокими Ж.Насриддинов бошчилигидаги делегация ХХРнинг Ляонин провинцияси Шеньян шаҳрида бўлди. Ташриф доирасида Шеньян шаҳар маъмурияти, Хўнан тумани маъмурияти ва бир қатор илғор тадбиркорлар иштирокида бизнес форум ўтказилди.

Бизнес форум доирасида туманнинг инвестицион ва экспорт салоҳияти ҳамда имкониятлари тўғрисида тақдимотлар қилинди. Шунингдек, форумда иштирок этган Шеньян шаҳрининг йирик тадбиркорлари билан келгусида Каттақўрғон туманида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.

ХХРнинг шимолий-шарқидаги энг йирик хусусий шифохонаси ҳисобланган "Northeast International Hospital" шифохонасига, дунёнинг энг йирик трансформатор ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган ТБЕА корхонасига, оптик толали алоқа кабеллари ишлаб чиқариш корхонасига, МСКТ, МРТ каби юқори технологияли тиббиёт ускуналари ишлаб чиқарувчи "NEUSOFT" корхонасига ташрифлар амалга оширилиб, келгусида ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.