❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр (500 куб) 1 апрельга қадар узайтирилди
Хабарингиз бор, 1 март санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0° даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Президент топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрельигача узайтирилди.