Капитан Каримов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бир умр қоронғуликни ёмонлаб ўтгандан кўра, кичкина шам ёқиш ҳаракатини қилган маъқул...
© Конфуций
Мурожаат учун: @Karimoffuzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр (500 куб) 1 апрельга қадар узайтирилди

Хабарингиз бор, 1 март санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0° даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Президент топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрельигача узайтирилди.


Абдусалом Азизов Қашқадарёда ёшлар масаласига доир йиғилиш ўтказди.


Рамазон муборак!


Қашқадарё вилояти учун рамазон тақвими. Бу ерда барча туман/шаҳарлардаги вақтлар маълум қилинган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Ҳар бир маҳаллада ўртача 40 тадан жами 377,6 мингта микролойиҳалар амалга оширилади

2025-йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди(17.01.2025-йил ПҚ-12-сон).

Унга кўра, 2025-йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ижроси доирасида 5,2 миллион аҳолини банд қилиш мақсадида:

Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

▪️тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда фаолиятини кенгайтириш ҳисобига 1 млн 470 минг нафар;
▪️ишсизларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали 430 минг нафар;
▪️ҳар бир маҳаллада ўртача 40 тадан жами 377,6 мингта микролойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 755 минг нафар, шунингдек «Маҳалла лойиҳаси» доирасида соддалаштирилган тартибда лойиҳаларни молиялаштириш учун янги кредит маҳсулотларини жорий қилиш орқали 250 минг нафар;
▪️ҳудудларда «драйвер» лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 122 минг нафар ҳамда микросаноат марказларини барпо этиш лойиҳалари ҳисобига 21 минг нафар;
▪️аҳолига ер майдонларини ижарага бериш, шу жумладан, «компания – кооператив – деҳқон хўжалиги» тамойили асосида кооперативлар ташкил этиш ҳисобига 300 минг нафар;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши: аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш орқали 1 млн 169 минг нафар;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси: инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 290 минг нафар;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги: қурилиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 169 минг нафар;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги: аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, ишга жойлаштириш ҳисобига 266 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга масъул этиб белгиланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Мана бундай огоҳлантириш бўлса, бу мосламаларга тегинманг.


Гаплашиб олдик. Нефтни оқимини излашаётган экан.


Бошқа жойда мана бундай оқ мосламаси бор экан. Лекин бизникида йўқ.


Кўчамизда шундай нарсаларни ўрнатиб кетишибди. Телекомни ходимлариники қолиб кетгандир, деб уйга киритиб қўйгандим. Лекин уларга тегишлимас экан.

Ким билади, бу нима?

П. С.: жойига қайтариб қўйдим.


Кичик сержант Мирзаев Нодир Расулович йўл-патруль хизмати батальони транспорт назорати, йўл-патруль хизмати катта инспектори лавозимига тайинланди.


#Tayinlov

Oila va xotin-qizlar Qashqadaryo viloyat boshqarmasi xotin-qizlar bandligini ta'minlash, tadbirkorlikni rivojlantirish va kasb-hunarga o'qitishni tashkil etish, nodavlat notijorat tashkotlari bilan ishlash bo'yicha bosh mutaxassisi etib tayinlandi.

Ibodova Aziza shu kunga qadar yoshlar ittifoqi viloyat Kengashi “Kamalak bolalar tashkiloti” boʻlim boshligʻi lavozimida faoliyat olib borgan.


Айтишларича, Собир Темиров Қарши шаҳар прокурори лавозимига тайинланган.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миришкор тумани, "Оқ мачит" маҳалласида яшовчи Малоҳат Қаххорованинг хонадонида бўлдик. Бу хонадон бутун Қашқадарёга ўрнак бўла оларкан.

Видеони кўринг.


"Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиалининг янги раҳбари.


Яна бир туманда тайинлов бўлади.


Муборак туманининг собиқ ҳокими Мухтор Хайитмуродов қаерга ўтди, деган саволга жавоб олиш учун + қолдиринг.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов топшириғи билан махсус техникалар ёрдамида автомобил йўллари қордан тозаланиб, музламаларга қарши туз-қум аралашмаси сепилмоқда.

Йўллар музлаб, турли кўнгилсиз ҳолатлар бўлмаслиги учун бугундан ҳаракат қилишмоқда.


❗️Муборак туманига янги ҳоким тайинланди
👇👇
https://t.me/nasafnewsuz/17643


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Косонда катталар ҳашар ўтказишибди. Шу видеони кўриб туринглар. Ҳозир битта хабар бор Муборакдаги қор-ёмғир ҳақида)))

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.