Каримберди Турамурод


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Адиб ва журналист Каримберди хожи Турамуроднинг шахсий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri




Масжидингизда иссиқ сув борми?

"Шамчироқ" кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/k-sQPypFlGI

©️Azon Global


Humoyunbek Qoʻshnazarov dan repost
🔹Жонли эфир

19-апрел, соат 18:00 да Azon Gobal YouTube каналида

🔺 Каримберди Тўрамурод билан "Истанбул суҳбатлари" деб номланган янги лойиҳа!

Бу галги мавзу: "Биз билаган ва билмаган Европа"

Суҳбатдош: Нуриддин Низомиддин

©️Azon Global




6.
− Энди нима қиласан? – сўради Шариф ака Камола сигарет чекиб бўлиб, машинага ўтиргач.
− Билмайман, − елка қисди Камола.
− Аянгнинг олдига бор, − деди Шариф ака. – У барибир аянг. Сени кутиб ўтиргандир.
− Аям мени уйга ҳам киритмаса керак, − деди Камола. – Ахир мен унинг эрининг қотилиман-ку?
− Сен унинг эмас, ўзингга ҳам эрлик қилиб юрган ҳайвонни ўлдиргансан, − деди Шариф ака. – Манзилини айт, ўша дўзахининг.
− Аямни аллақачон Эргаш амакининг оғайнилари у ҳовлидан қувиб юборган, − деди Камола. – Яхшиям, Сартепадаги ўша, беш хонали уйни аям ўзининг номига ўтказиб олган экан. Ўша уйдан бошқа ҳеч нима тегмаган аямга.
− Кетдик, ўша ерга борамиз, − деди Шариф ака ва машинани юргизди.
− Бир кунда қанча топасиз? – сўради Камола машинадан тушганларида.
− Ҳар хил, − деди Шариф ака Камола нега сўраётганига парво ҳам қилмай. – Ўртача икки юз минг сўм. Баъзан кўп, баъзан кам.
Шариф ака ва Камола икки елимхалтадаги нарсаларни кўтариб, учинчи қаватга кўтарилишди. Камола Эшик қўнғироғини босди.
Камоланинг онаси эшикни очди ва қизини кўриб, бироз ажабланди. Унга индамай бироз қараб турди-ю, ўзини четга олиб, йўл берган бўлди.
Камола, унинг ортидан Шариф ака кириб, олиб келган нарсаларини стол устига қўйишди. Ҳаммалари ўтиришгач, Шариф ака фотиҳа қилди:
− Тинчлик, хотиржамлик бўлсин!
Анча вақтгача ҳаммалари жим қолишди.
− Сўрашмайсизларми? – сабри чидамади Шариф аканинг. – Ахир тўрт йил она-бола кўришмабсизлар.
− У ким? – сўради онаси Шариф акага қарамай. – Эрингми?
− Таксичи, − жавоб берди Камола. – Поезддан тушганимдан бери қаерга десам, олиб юрибди.
− Чиқибсан-да?
− Чиқдим.
− Кейин-чи?
− Билмайман. Бирор жойга ишга кирарман.
− Қаерда турмоқчисан?
− Билмайман.
− Меникида тураман, деб умид қилма. Сени кўришни ҳам истамайман. Сени деб ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Ит азобини кўрдим. Куним қари-қартанг чолларга қолган. Ўша сассиқ такалар берадиган беш-ўн минг сўмга яшаб юрибман.
− Мен кетаман, − ўрнидан турди Камола. – Менга пул керак.
− Менда пул қаердан бўлсин? − Онаси ҳам ўрнидан турди.
− Таксичининг пулини берсангиз бўлди, икки юз минг сўм. Бошқа пул керак эмас.
− Пулим йўқ.
Камола чўнтагидан бир нима чиқариб, тугмачасини босган эди, “ширқ” этган овоз чиқиб, ўткир тиғли пичоққа айланди.
− Топ-пас-сан! – тишлари орасидан сўзлади Камола паст, аммо қатъий овозда. – Бўлмаса, яна тўрт йилга кетаман!
Онасининг қўллари қалтираб, бир тортмани тортди. У ердан икки боғлам пул олиб, уни Камолага узатди. Камола онасининг елкасидан тепиб юборди ва тортмадаги қолган пулларни ҳам олиб, чўнтакларига тиқди. Икки боғлам пулни Шариф аканинг чўнтагига солиб, секин шивирлади:
− Энди кетдик!

7.
− Энди нима қилмоқчисан? – сўради Шариф ака Камола ҳам машинага ўтиргач. – Қаерга борасан?
− Вокзалга ҳайданг! – деди Камола яна чўнтагидан сигарет чиқариб. – Қариндошларим қолмаган. Дўстим мендан юз ўгирган. Аямнинг аҳволини кўрдингиз. Самарқандда меҳрибоним йўқ. Тошкентга кетаман. Бирга ўтирган бир танишим бор. Лариса деган профессионал ўғри. “Чиққанингдан кейин мени топасан”, деганди. Мен унга “Ҳеч қачон ўғрига қўшилмайман, мен одам бўламан”, деган эдим. Адашган эканман. Лариса ҳақ экан, шекилли?
− Ундай қилма, − деди Шариф ака вокзалга етиб қолганларида. – Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
− Алдаманг, амаки, − деди Камола. – Нимаси яхши бўлиб кетади? Мени сиз ўғлингизга келин қиласизми? Ёки, мен розиман, ўзингиз хотинликка оласизми?
Шариф ака бир сўз дея олмай, бош эгди.
− Ана шунақа, саволни конкрет қўйсак, ҳамманг, бутингга қарайсан, − халтасини олиб елкасига илди Камола. – Ҳамма эркак бир гўр. Ҳамманг сассиқ така. Мен ҳаммангдан нафратланаман.
Камола ўғил болалардек, югурганча, вокзалга кириб кетаётган одамлар орасида кўздан йўқолиб кетди...


− Ҳа, у ҳайвон, − деди аям. – У пихини ёрган тулки. Билади, бировга бир сўз дея олмаслигимизни, қизим. Дадангнинг бошини еган ҳам шу. Биз аёлларнинг қисмати шу, қизим. Ҳечқиси йўқ. Барибир бир куни шу иш бўлишини билардим. Тур, чўмилиб ол, қизим. Бировга бир оғиз бу ҳақда айтма! Бир нима десанг, бизни уйдан қувиб юборади. Кейин нима қиламиз, қаерга борамиз? Бизнинг бир меҳрибонимиз бўлмаса...
Бизнинг бир нима дея олмаслигимиздан Эргаш амаки кейин унумли фойдаланди. У мен билан ётишни истаса, “Камолани бир айлантириб келай, музқаймоқ олиб бераман унга”, деб мени машинага миндириб кетар, Сартепадаги кўп қаватли уйдаги беш хонали уйига олиб бориб, “музқаймоқдан тўйдирарди”.
Ишқнинг нималигини билмасдан ишқий ўйинлар ичида ўн бешга кириб қўйдим. Туғилган куним арафасида ҳар нарсага кўнглим айниётганини аямга айтдим. Аям аввалига қўрқиб кетди. Кейин хотиржамлик билан тушунтирди:
− Бўйингда бўлибди. Сен менга ҳам қиз, ҳам кундош бўлувдинг, ҳадемай Эргаш амакингни бирданига ҳам ота, ҳам бобо қилар экансан.
− Мен туғаманми? – қўрқиб кетдим. – Мактабдагилар нима дейди? Директор билса, ўлдиради-ку?
− Директоринг билмайди, − деди аям. – Сал ўтсин, олдириб ташлаймиз қорнингдаги болангни. Кейин ўзим сенга ҳушёр бўлиш йўлларини ўргатаман. Ҳомиладор бўлмайдиган бўлиб ётишни ўргатаман.
Туғилган куним ҳар галгидек дабдабали зиёфат билан ўтди. Ситора ҳам келди, ҳар галгидек. У нега кайфиятим йўқлигини ҳадеб сўрайвергач, охири унга ҳомиладор бўлиб қолганимни, аям уни олдириб ташлаймиз, деганини айтдим. Ситоранинг оғзи очилиб қолди.
− Сени бунақа деб ўйламовдим, − йиғлаб юборди Ситора. – Қачон улгура қолдинг? Ким ... болангнинг отаси? Мен танийманми? Синфимизданми?
− Танийсан, − дедим мен ҳам хафа бўлиб. – Жуда яхши танийсан. Кимлигини айтсам, эсинг оғиб қолади, деб қўрқаман.
− Қўрқмайман, айт! – талаб қилди Ситора.
Хуллас, ҳаммасини билганидан кейин Ситоранинг эси оғиб қолмади-ю, кетишга шайланиб қолди.
− Аям Эргаш амакини шайтон, аянгни шайтоннинг урғочиси деб, бежизга айтмас экан, − деди у кетар чоғида. – Энди сизларникига келмайман.
Ҳамма тарқалгач, мен ҳам хонамга кириб, ухладим. Аммо кўп ўтмай, ёнимда кимнингдир пишиллаб, кўйлагим ёқасидан қўл суқишидан уйғониб кетдим. Бу Эргаш амаки, аям айтганидек, ҳам дадам, ҳам эрим, боламнинг отаси ва, бир вақтнинг ўзида, бобоси эди. Илк бор ундан қаттиқ жиркандим. Аммо иложсиз эдим. Индамадим. У ҳирсини қондиргач, пишиллаб ухлаб қолди.
Секин ўрнимдан турдим. Ошхонадан каттакон пичоқни олиб келиб, зарб билан унинг бўйнига урдим. У сакраб турмоқчи эди, аввал бошига, кейин ўнг келган жойига уравердим. У судралиб, аямнинг хобхонасигача келди. Мен ҳам ундан қолмай, эргашиб, пичоқ уриб келавердим. Мен у қачон ўлганини ҳам, аям менинг қўлимдан пичоқни қандай тортиб олганини ҳам билмайман. Ўзимга келганимда панжара ортида ётган эдим.
Прокурор 98-моддани қўллаб, қасддан одам ўлдирганликда айблаб, ўн йил қамалишимни талаб қилди. Энг ёмони, аям ҳам ўн йилга қамалсин, деб турди. Аммо оқловчининг қатъий талаби ва Ситоранинг кўрсатмаларини инобатга олиб, суд 97- моддани қўллади, яъни жабрланувчи томонидан қилинган зўравонлик натижасида кучли руҳий ҳаяжонланиш остида жиноят содир қилган деб, беш йилга қамашди. Одобли қиз бўлиб юрганим учун тўрт йилда оқлашди.
− Ҳомиланг нима бўлди? – сўради Шариф ака.
− Шунча воқеа-ҳодиса бўлиб ўтади-ю, ҳомила қоладими? – кулди Камола. – Сигаретимни беринг, ташқарига чиқаман.


− Сиз ишонмай қўя қолинг, − деди Камола бепарво ва давом этди: − Ҳаммасини бошидан айтиб бера қолай. Барибир шошадиган жойим йўқ. Отам бобомнинг ёлғиз ўғли эди. Момомни кўрмаганман. Аммо бобом оппоқ соқоли кўксини қоплаган, нурли одам эди. Мени яхши кўрарди. Соқолларини юзимга ишқалаб, мени қийқиртиришни хуш кўрарди. Чорраҳадаги масжидга беш вақт қатнарди. Беш ёшда эдим бобом ўлганида. Кейин дадам аварияда ўлди. Дадам борида аям бирор иш қилмасди. Дадам раҳбарлик ишида ишларди, яхши пул топарди. Аямга ёрдамчи қилиб, хизматчи ёллаганди. Рўзғор юмушларини ўша хизматчи аёл қиларди. Аям қўлини совуқ сувга урмасди. Умрида бирор касбни ўрганмаган, бирор ишни қилиб ўрганмаган аям дадам ўлганидан кейин нима қилишини билмай қолди. Хизматчи ҳам кетди. Аям олдин ўша, отамнинг ўлимига сабаб бўлган машинани, кейин ҳовлидаги бор нарсаларни сотди. Охирида бобомдан қолган ҳовлини ҳам сотди. Ўша куни дадамнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Эргаш аканикига кўчиб ўтдик.
“Эргаш акани энди дада дегин, қизим, хўпми? – тайинлади аям. – Энди у киши сенинг даданг бўладилар, у киши энди сенга олдингидек, Эргаш амаки эмас”.
Аммо мен Эргаш амакини дада дея олмадим. Чунки, дадамни жуда яхши кўрар, Эргаш амакини унча хушламас эдим. Дадам борида ҳам у бизникига келганида аямга суйкалар эди.
Ана шундай қилиб, Эргаш амаки менинг дадамга айланди. Унинг яқинда қурилган каттакон ҳовлисида аям яна олдингидай бойвучча хоним бўлиб яшай бошлади. Уларнинг тўйи шу ҳовлида бўлди. Энг қизиғи, бу тўйда бизникига олдинлари ҳам бориб турадиган, дадам билан бирга ишлайдиган, дадамнинг шаънига кўп улуғ сўзларни айтадиган амакиларнинг ҳаммаси қатнашишди ва худди шундай улуғ сўзларни “икки ёшга”, хусусан, менинг янги дадамга ҳам айтишди. Сал ўтиб, Эргаш амаки аямга тўй совғаси қилиб, хизматчи хотин “олиб берди”. Шу билан аям айтганидек, ҳаммаси изига тушди.
Менинг эса, ҳаётим издан чиқди. Бу ўн иккига тўлган кунимда бўлди...

5.
Туғилган кунимни Эргаш амаки дабдабали қилиб нишонлади. Кўп амакилар ва холалар келишди. Зиёфат, ичкилик кўп бўлди. Менинг эса биттагина дугонам келди. Ситора дадам билан бирга ишлаган Зокир амакининг қизи эди. Зокир амаки бобомнинг ҳовлисига ҳам кўп келар, ҳар гал Ситорани ҳам олиб келар, доим биз у билан бирга ўйнар эдик. Кўп йиллик борди-келдилар боис Ситора билан дугона бўлиб кетгандик. Зокир амаки янги уйимизга ҳам келиб турар, доимгидек, Ситорани ҳам олиб келарди. Хуллас, туғилган кунимда зиёфат зўр бўлди. Ичкилик кўп бўлди. Меҳмонлар тарқаганда аям ҳам маст бўлиб қолган, кўзларини зўрға очарди. Эргаш амаки аямни хонасига олиб бориб ётқизди. Табиийки, аям ўша заҳоти ухлаб қолди.
Эргаш амаки шундан кейин битта қути кўтариб, менинг хонамга кирди.
− Сенга нима совға олганимни кўрсатайми?
− Майли, − дедим мен.
Эргаш амаки қутини очди. Унда жудаям қимматбаҳо ва чиройли кўйлак бор эди. Уни кўриб, кўзларим яшнаб кетди. Хурсанд бўлганимдан Эргаш амакининг бўйнига осилиб, юзидан ўпиб олдим.
− Кийиб кўрмайсанми? – деди Эргаш амаки.
− Албатта кийиб кўраман, − дедим ва ийманиб қўшимча қилдим: − Чиқиб турасизми?
− Бегонага ўхшаб гапирасан-а? – деди Эргаш амаки. – Ҳа, майли, мана тескари қараб тураман.
Мен хижолат бўлганча, устимдаги кўйлагимни ечиб, янги кўйлагимни кийдим. Ойнага қараб, ўзимни таниёлмай қолдим. Мен француз киноларида кўрсатишадиган хонимларга ўхшаб қолган эдим.
− Во-ой, чиройли бўлиб кетдим! – деб юбордим.
Эргаш амаки ўгирилиб қаради-ю, мендан кўз узолмай қолди. У янги кўйлак дуркун қилиб кўрстаётган кўкракларимга ҳам еб қўйгудек бўлиб тикилаётганини сезиб, қўлларимни чалиштириб олиб, анчагина очиқ кўксимни ёпган бўлдим. Бу нарса унинг ҳирсини баттар қўзғади, шекилли, мени маҳкам бағрига босди ва қучоқлаб кўтарганча диванга ётқизди. Ҳарсиллаб лабларимдан, томоқларимдан ўпа бошлади. Мен унинг нима қилаётганини ҳам тушуниб етмасимдан бирпасда устимдаги ҳамма кийимларимни ечиб ташлади.
Мен эрталаб ўзимга келганимда тўшагимда яланғоч ётардим, ҳамма ёқ қон эди. Аям бошимда йиғлаб ўтирарди.


3.
− Бисотим машинада тура турсин, олдин ўзим кириб, аҳволни билай-чи, − деб Камола битта елимхалтадаги мева-чева ва иккита нонни олиб, машинадан тушди ва темир дарвозани тақиллатди.
Бироз ўтиб, дарвоза очилди. Камола ичкарига кирди. Сал ўтмай, тўладан келган эллик ёшлардаги хотин Камолани туртиб-силтаб, дарвозадан ташқарига чиқарди.
− Яна қайтариб айтаман, иккинчи марта қорангни кўрсатма! Ситора сенга дугона эмас, тушундингми? Ситоранинг номини тилингга ҳам олма! – қўлини пахса қилиб, бор овозда бақирарди ҳалиги хотин.
− Нега бунча бақирасан, уялмайсанми? – ичкаридан чиққан эркак хотиннинг енгидан тортди. – Ичкарида гаплашсанг бўлмайдими? Ўзи шунча балони кўрди, нега уни ҳайдайсан?
− Сиз аралашманг, боринг, ичкарига киринг! – эрига ҳам ўшқирди аёл ва яна Камолани турткилаб, нари ҳайдай бошлади: − Агар яна бир марта Ситорани излаб, уйимга келадиган бўлсанг, ўзим оёғингни уриб синдираман! Шумқадам!
Камола бир сўз демай, машинага ўтирди.
− Ҳайданг!
Шариф ака бу ердан тезроқ кетиш кераклигини англаб, индамай, машинани юргизди. Катта йўлга чиқишгач, сўради:
− Қаерга ҳайдай, Камола?
− Билмайман, − ўксинди Камола. – Қаерга бўлса ҳам кетайлик!
Иккалалари ҳам сўзсиз, ҳар бири ўз хаёли билан кетиб боришарди. Қўқон кўчасига бурилганларида Шариф ака машинани бир чойхона олдида тўхтатди.
− Қаерга келдик? – бирданига қаерда эканини ҳам англай олмади Камола.
− Ҳожи бобонинг чойхонасига, − деди Шариф ака ва машинадан тушиб, орқа эшикни очди: − Қорнинг ҳам очқагандир?
− Қорним? – ажабланди Камола. – Қачон овқат едим экан? Эсимда йўқ. Мен озодликнинг ҳавосидан тўқ юрган эканман. Қаранг, бугун овқат емабман.
− Юр, сени мен меҳмон қиламан, тўрт кишига тўлаб қўядиган бойвачча, − кулиб, уни ошхонага етаклади Шариф ака.

4.
− Турмадан чиқибсан-да? – деди Шариф ака хизматчига овқат ва сой буюргач. − Қани, бир бошдан гапир-чи? Канар оролларига дам олгани қайси меҳнатларинг эвазига йўлланма беришди?
− Нега сизга ҳисоб беришим керак? – яна сигарета тутатмоқчи бўлди Камола.
Шариф ака унинг сигаретини қутиси билан тортиб олди.
− Бу Ҳожи бобонинг чойхонаси, бу ерда чекишмайди, − деди Шариф ака. – Бу ерда солиҳ кишилар, одобли инсонлар овқатланишади.
− Унда мен кетаман! – ўрнидан турмоқчи бўлди Камола. – Эшитдингиз-ку, мен шумқадамман. Ўн икки ёшида бузилган беномусман!
− Ўтир! – деди Шариф ака рад қилиб бўлмайдиган буйруқ оҳангида.
Камола унга бироз ўқрайиб қараб турди-ю, ўз жойига ўтирди.
Хизматчи патнисда нон, чой, ликопчалар, қошиқ ва санчқилар келтирди. Зум ўтмай, аччиқ-чучук, қатиқ, ўрик шарбати олиб келди. Косаларда шўрва келтириб меҳмонларнинг олдига қўяр экан, паст овозда маълум қилди:
− Кабобларингизни қўрага қўйишди, ўн дақиқадан сўнг олиб келаман.
− Раҳмат! – деди Шариф ака.
− Сизларга ёқимли иштаҳа тилайман, − дея хизматчи узоқлашди.
Сўзлашмасдан овқатланишди. Сўзлашмасдан чой ичишди. Хизматчи идиш-товоқларни йиғиштириб олиб кетди.
− Мен 81-статья билан ўтирганман! − Камола Шариф аканинг кўзларига тик қаради.
− Мен киракаш одамман, − деди Шариф ака. – Статьянгни тушунмайман.
− Мен одам ўлдирганман!
− Сен-а, шу жуссанг билан-а? – ишонмади Шариф ака. – Яна тўрт йил ўтириб келдим, деяпсан. Тўрт йил олдин ўн бешда бўлгансан, бундан ҳам кичкина бўлгансан, одам ишонадиган гапни гапир! Ўзи у ёққа бир ҳафта бориб келганлар ҳам ўзини ўн йил ўтирган қилиб кўрсатишни, мафия-пафияга алоқадор қилиб кўрсатишни яхши кўради. Энг ками, сенга ўхшаб, одам ўлдирганман, дейди.


2.
− Самарқандни соғинибман, − деди Камола машинага ўтириб. – Сиёб бозорига ҳайданг, у-бу оламиз.
− Яна тўрт кишига тўлайсанми? – сўради Шариф ака.
− Бунча пулни яхши кўрасиз? – деди Камола. – Қўрқманг, айтган пулингизни бераман.
− Қўрқаётганим йўқ, − кулди Шариф ака. – Эслатиб қўйдим, холос, қизгина.
Машина ўрнидан қўзғалди.
− Уйимиз шундоққина Регистоннинг орқасида эди, ҳар куни шу Регистон майдонида, учала мадрасанинг орасида югуриб, ўйнаб юрардим, − деди Камола ва хомуш бўлиб қолди. – У ердаги бобомдан қолган ҳовлини аям сотиб юборди. Бобомнинг ҳовлисида файз, барака, хотиржамлик бор эди. Ўша ҳовли сотилгандан кейин бошланди ҳаммаси.
Камола ўриндиққа ўзини ташлаб, кўзларини юмиб олди. Кузгудан унга қараб қўйган Шариф ака у хотираларга берилганини ҳис қилиб, бир сўз демай, машинани ҳайдаб кетаверди.
Камоланинг хаёлларини машинанинг бир чуқурга тушиб, қаттиқ силкниб кетиши бузиб юборди.
− Ўтин олиб кетаяпсизми, нима бало? – бақириб юборди Камола.
− Ҳалигина кўчаларни мақтаётган эдинг, − кулди Шариф ака. – Бу ёғи эски шаҳар, чидайсан, ҳамма кўчалар шунақа. Бу кўчаларда кетаётиб, машинада ухлаб, тинч хаёл суриб бўлмайди.
Камола бозорга тушиб, икки елим халтада мева-чева ва нонлар олиб чиқди.
− Хўжа Аҳрорга борамиз!
− Ота-онанг ўша ерда турадими? – машинани юргиза туриб сўради Шариф ака. Айтганча, нега улар сени кутиб олишга чиқишмади? Тўрт йил кўрмаган бўлса, соғинишгандир?
− Сиз кутиб олдингиз-ку, бўлди-да, − синиқ табассум қилди Камола.
− Бизники иш, тирикчилик, қизгина, − деди Шариф ака. – Дам олиш кунлари шаҳарда иш яхши бўлмайди. Аммо турли шаҳарлардан Самарқандга зиёрат учун кўп одамлар келишади. Шунга поездлар келадиган соатларда вокзалга чиқиб тураман. Аммо сени кутиб олишга ота-онанг чиқиши керак эди, тўрт йил оз муддат эмас, қизим. Устига қиз бола бўлсанг.
− Менинг ота-онам йўқ, етимчаман, устига қиз бола ҳам эмасман. Қиз бола деган номдан айрилганимга ҳам, хў-ўш, Камола бармоқларини букиб-букиб, ҳисоблади. – етти йил бўлибди.
− Етти йил? – ажабланди Шариф ака. – Ўзинг неччига кирасан?
− Ўн тўққизга кираман, − деди Камола ва кулиб, қўшиб қўйди: − Ҳадемай.
Энди бармоқ букиш навбати Шариф акага келди. Чиқарган хулосасидан ҳайрати ошди:
− Демак, сен, ... сен, − Шариф ака кўнглидагини қандай айтишни билмади.
− Уялманг, отам, ҳа, ўн икки ёшимда, − деди Камола ва ўрисча сўкинишларни қаторлаштириб ташлади.
Шариф ака “Кимни миндириб юрибман ўзи?” дегандай қилиб, кўзгудан яна бир марта Камолани кузатди. Камола эса халтасини титкилаб, сигарет ва ёндиргич олди. Сигаретни тутатиб, машина ойнасидан ташқарига қараганча тутун пуфлай бошлади.
− Хўжа Аҳрорда дугонам туради, − деди бироздан кейин сигаретини улоқтирган Камола. – Уникида бир-икки кун туриб, бу ёғига нима қилишни калламда пишириб оларман.


Қизгина

Каримберди Тўрамурод

1.
− Регистонга ҳайданг!
Елкасига осиб олган халтасини машина орқа ўриндиғига ташлаб, ўзи ҳам ўриндиққа ўтириб, машина ойнасини тушираётган қоп-қора сочлари ўғил болаларникидек қилиб қирқилган, йигирма ёшлардаги қиз ҳайдовчига қарамасдан буюрди ва унга ўгирилиб, қўшимча қилди:
− Бошқа одам олманг, тўрт кишининг пулини тўлайман!
Қиз деразадан кўчани, кўча четида қад ростлаган қатор уйларни томоша қилиб кета бошлади. Ҳар замон “Ўҳ-ҳў!” деб қўяр, баъзан Шариф ака тушунмайдиган “Ништяк!” “Круто!” деган сўзларни ҳам ишлатарди. Шариф ака ойнадан унинг ҳаракатларини зимдан кузатиб борар, қизнинг ўзини тутиши ғалатилигидан ажабланиб қўяр, аммо бир сўз демасди. Унга барибир, темир йўл вокзалидан Регистонгача икки минг сўмлик йўл. Тўрт кишининг пулини берса, бўлди. Қизнинг ўзи шунақа демаса, тўрт киши чиқмасди ҳам. Якшанба кунлари шаҳарда одам кам. Иш яхши бўлмайди. Шериклари шанба ва якшанба кунлари Ургутга қатнашади. Бир бориб келсанг, олтмиш-етмиш минг сўм топасан, аммо Ургутнинг йўли машинанинг шўри. Топган пулинг машинанинг таъмирига кетади. Тўрт-беш вилоятнинг одами келиб, савдо қиладиган норасмий “Жаҳон бозори” номини олган бозорлари билан мақтанадиган ургутликлар йўлини тузатиш ҳақида ўйламайдилар ҳам. Шариф ака бунақа йўлни Афғонистонда ва Ургутдагина кўрган. Афғонистондаги уруш даврида уларнинг йўллари шунақа ўнқир-чўнқир, ўйдим-чуқур бўлиб ётарди.
− Аммо кўчаларни боплабсизлар, − деди қиз худди Шариф аканинг хаёлларини ўқиётгандек. – Кетганимда бу кўчаларнинг шалоғи чиқиб ётган эди.
− Қаерга кетгандинг, қизгина? – сўради Шариф ака. – Кўпга кетганмидинг?
− Дам олишга, Канар оролларига, − кулди қиз. – Кўпга кетувдим, аммо тўрт йилда қайтдим.
− Ҳа, тўрт йил Самарқандда бўлмаган одам бугун шаҳарни таниши қийин, − деди Шариф ака. – Аммо йўлларни кўриб, кўп ҳам хурсанд бўлма, вокзал ва аэропортни вилоят ҳокимияти билан боғлайдиган кўчаларгина шундай текис. Қолгани ҳали ҳам тўрт йил эмас, йигирма йил олдингидай, абжағи чиқиб ётибди. Ҳали кўрасан ҳам, юрсанг ичинг ҳам тўкилади.
− Кетганимда бунақа чиройли уйлар йўқ эди, − деди қиз вилоят шифохонаси ёнидан ўтаётганларида. – Анавилар қанақа бинолар?
− Машина сотадиган салон, ёнидагиси “Бахт уйи”, кейингиси “Концерт зали”, унинг ёнидаги чиройли бино санъат коллежи. Мана буниси сепермаркет. Отини қара, “Корзинка.уз”. Ана шунақа антиқа-антиқа номлар қўйилаяпти ҳозир, − деди Шариф ака. – Шаҳримизнинг бу қисми худди катта шаҳарга ўхшаб қолди, қизим. Отинг нима?
− Камола, − деди қиз деразадан кўзини узмай. – “ГУМ”ни танидим, аммо манави бинолар зўр бўлибди.
− Булар банклар, биттаси “Миллий банк”, қаршисидаги “Алоқабанк”, − тушунтирди Шариф ака ва Амир Темур ҳайкали атрофидан айланиб, Регистон сари боришаркан, қўшиб қўйди: − Шаҳарнинг бу қисми ҳали кўп ўзгаргани йўқ. Аммо битта зўр фонтан қурилган. Қара, қанақа чиройли. Бор ҳуснини кўрай десанг, кечаси кел. Оқшомда сувлар мусиқа оҳангларига мос қилиб, ҳар хил рангда отилади. Кўзинг қувнайди, дилинг яйрайди.
Регистонга етиб келганларида “Кутиб туринг!” дея Камола халтасини машинада қолдириб, ўзи майдонга қараб югуриб кетди.
“Ғалати қиз экан, − ўйлади Шариф ака. – Ҳа, ҳозирги қизлар шунақа-да. Шўхлигини қара. Регистонда қанотларини ёзиб, қушдек учаман дейди-я. Минораларга, мадраса пештоқларига суқланиб қарашини-чи. Тўрт йилгинада шаҳарни шунча соғинибди-да. Мен шу ерда юриб, Регистонга кирмаганимга беш-олти йил бўлгандир”.


Зулфия Султон. dan repost
Ассалому алайкум қадрли ижодкорлар ва мухлислар!

Навбатдаги меҳмонимиз билан танишинг.
КАРИМБЕРДИ ТУРАМУРОД 1960-йил 15-апрелда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган.Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси ва Журналистлар Уюшмаси аъзоси.Чингиз Айтматов Халқаро мукофоти соҳиби."МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ФИДОЙИСИ"кўкрак нишони соҳиби. 1-даражали меҳнат фахрийси. Ёшлигида қўшиқ айтишга қизиққан ва Шерали Жўраевга шогирд бўлган.Тўйларда кураш тушган Полвон бўлган. СамМУни математика факультетида,(1983)Тошкент маданият институтида(1991) таҳсил олган.
Маориф соҳасида ишлаган.
Ёшлигидан шеър ёзишга қизиққан. Назм ва насрда ижод қиладилар. Устозлари ТОҒАЙ МУРОД, ТОҲИР МАЛИК, ЎТКИР ҲОШИМОВ, ТУРСУНОЙ СОДИҚОВА, ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВАЛАР.

  «Гунг қиз»;  «Синфдошлари йўқ одам»; «Худоёров йигитлари»;   «Дилхирож»;
«Майда безори қария»;
«Жийда гули»;
«Онам мени кутади» (шеърий тўплам);

«Қадр кечаси»;«Кечиккан китоб»;«Кутилган китоб»;«Адолат қўшиғи»;«Қора китоб»; «Тоғай Муроддан қолган далалар»; «Ёлғизликнинг уч куни»; «Сирли кеча»;«Триптих»;«Такси-2»; «Асира»; «Одам ови»;«Етти кун»;

“Сўнгги бек”
“Марафонча югуриш”
“Кўкбўри”
“Муаллимнинг нони қаттиқ”
“Мен ошган довонлар”
“Бу олис ўн саккиз ёшимда эди” китоблари нашр этилган.
"ҚОРА КИТОБ" асари қирғиз тилида чоп этилган.
Асарлари қозоқ, рус ва турк тилларига таржима қилинган.

«Жаласой ҳангомалари» деган китоби босилаяпти.
«Тилсимли кўйлак» деган бир қисса устида ишлаяпди. «Гулранг фожеаси» деган роман бошлаб қўйган.
Бир нечта ҳикоялари кино бўлган. Машҳур «Жийда гули» сериали муаллифи.
(Яна «Ота» деган кино, «Чақмоқ» ва «Сабринисо» телефильмлари бор. Айни дамда «Қасам» деган сериали суратга олинмоқда.)

Ижодий учрашув 6-апрель кеч соат 21:00 да бошланади.

Суҳбатни шоира СОЛИҲАБОНУ олиб борадилар.

Меҳмонимиз ижодий канали
https://t.me/karimberdi60

Бизни манзил
https://t.me/Zulfia_Sulton

Ўтказиб юборманг.

Ҳурмат билан ЗУЛФИЯ СУЛТОН.


* “Шамчироқ” дан янги кўрсатув
Турк оиласида ифторлик соати
Рамазон исмли инсоннинг ажойиб оиласида ифтор соатида нималар қилиниши, фарзандлари билан қандай суҳбатлар, ибодат ва дуолар қилишига гувоҳ бўлдик.
Кўринг ва ибрат олинг!


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
Турк оиласида Рамазон қандай ўтади?

«Шамчироқ» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/25EeBbjrY4I

©️Azon Global


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
* Бирпасда ўтди-кетди...
Каримберди Тўрамурод
Алвидо, Рамазон

Алвидо, алвидо шаҳри Рамазон,
Ал-фироқ, ал-фироқ шаҳри хайр, эҳсон!
Алвидо таробеҳ, ё шаҳри тобон,
Алфироқ ё шаҳри Хатм ул-Қуръон!

Қадрингни ким билди, билмади кимлар,
Ким ибодат қилди ухламай тунлар.
Кимлар нафсни енгиб, покланиб буткул,
Кимлар ғафлат аро ётди бу тунлар.

Алвидо, алвидо шаҳри Рамазон,
Ал-фироқ, ал-фироқ шаҳри хайр, эҳсон!
Алвидо таробеҳ, ё шаҳри тобон,
Алфироқ ё шаҳри Хатм ул-Қуръон!

Бор-йўғи бир ойга бўлдинг сен меҳмон,
Бир ойда кўпларни топдирдинг иймон.
Йил ўтиб қайтарсан, юртга, Рамазон,
Биз-чи, етмоғимиз у кунга гумон.

Алвидо, алвидо шаҳри Рамазон,
Ал-фироқ, ал-фироқ шаҳри хайр, эҳсон!
Алвидо таробеҳ, ё шаҳри тобон,
Алфироқ ё шаҳри Хатм ул-Қуръон!

Яна Рамазонга етмоқдир гумон...


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
Самарқандда бузилган тарихий обидалар. Ким айбдор?

«Шамчироқ» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/GIgUdJ7IE8M

©️Azon Global


Қадр кечаси

Аллоҳнинг раҳмати ёғилган кеча,
Руҳлар кўкдан ерга туширилган кеча.
Ҳар мўмин ортидан минглаб фаришта
Салом бериб бошин хам қилган кеча -
Лайлат ул-Қадр бу тақдир кечаси,
Лайлат ул-Қадр бу тунлар эркаси.

Яратган у ҳақда айтмиш Қуръонда:
«Минг ой савобини берарман унда».
Биз билган билмаган яна минг-минглаб
Сиру синоат бор ёруғ бу тунда.
Лайлат ул-Қадр бу тақдир кечаси,
Лайлат ул-Қадр бу тунлар эркаси.

Эй, мўъмин, уйқуни бу тун бил ҳаром,
Тонггача дуода бўлгил бардавом:
Юртимизни обод айласин Аллоҳ,
Лайлат ул-Қадр ўлсин элга ҳар оқшом.
Лайлат ул-Қадр бу тақдир кечаси,
Лайлат ул-Қадр бу тунлар эркаси.

Унга тенг бўлолмас тунлар нечаси...


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
Рамазон: Ўзбекистонда ва Туркияда

«Шамчироқ» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/y8F0oS9BeT8

©️Azon Global


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
Нега юртимизда болалар масжиддан тўсиляпти?

«Шамчироқ» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/O0kUxA_dXNk

©️Azon Global




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.