Табиатни асрайлик — у бизнинг умумий уйимиз!
Жиззах вилоятида экологияга оид муҳим йиғилиш ўтказилди
Бугун Жиззах вилояти "Қалб нури" марказида Жиззах вилояти Эковолонтёрлар томонидан навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Унда табиатни асраш ва атроф-муҳитни тоза сақлашга қаратилган турли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда мактаб ёшидаги болалар ҳам иштирок этиб, экологияга оид ўз фикрлари ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Уларнинг қизиқиши ва ташаббуслари ёш авлодни табиатга бўлган меҳрининг ёрқин намунаси бўлди.
Шунингдек, йиғилиш давомида @ekologuz телеграм канали админстратори Феруз Сайфуллаев билан zoom йиғилиш бўлди ва қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
• Атроф-муҳитни тоза сақлаш учун амалий чоралар;
• Мактабларда "Эко ҳафталиклар" ўтказиш таклифи;
• Сув, ҳаво ва ерни ифлосланишдан ҳимоя қилиш учун йўл-йўриқлар.
Тадбир сўнгида иштирокчилар учун марказ раҳбари Нодира Алимова томонидан экологияга оид ажойиб тавсиялар берилди.
©"Қалб нури" маркази матбуот хизмати
@kalb_nuri