Қадрдон тингловчиларимиздан эсдалик шеър!!!
Ишга қабул қилиш тартиби, уч босқичда бўлади
Бу тартибни 122-модда, тўлиқ баён қилади
Қандай ҳужжатлар керак? Деган савол бўлса пайдо
Бу 124 моддаа
Шу ерда 👆ёзилгандан ортиқ ҳужжат сўрама
Янги ходим ёзиб берса, сўнг жарима тўлама
Яқин қариндошни ҳечам, ёнинга ишга олма
Алохида 121-модда бор, сўнгра балога қолма
Шошиб пишиб муддатли шартнома тузаверма
Ходимлар ҳуқуқларин билмасдан бузаверма
Ўқи эринма сира, асосдир 3 та модда
Қайси деб сўрасанг агар 111, 112 ва 113 модда
Муоммолар йўлимга бўлмасин десанг асло ғов
9 холда ишга киришда белгилама дастлабки синов
Яхши ўқи бўлмагин содда,
ёрдам сенга 129 модда
Она ва болани авайлаш Халқимизнинг одати,
Қуйидаги тоифаларга қўйма синов муддати,
Улар ким деб сўрасанг, вақт топиб ўқиб қўйгин
Албатта 129 моддани
Синов даврида ходим иш қилмай , тартиб бузса
3 кун олдин огохлантир, шартномани бекор қил
Ходим деса "гаплашамиз судда"
Қўрқма сенга суянч 132 модда
Бошқа ишга ўтказиш кадрга иш ортиқча
Бунинг икки тури бор, доимий ва вақтинча
Унутган бўлсанг мабодо,
бу 139 модда
Хар икки холатда ҳам, ходим шахсан бўлсин рози, 139-140 ни қўлламасанг, ходим бўлар норози
Ўртага тушар қози
Сенга хайфсан бўлар энг ози
Вақтинча ўтказиш дегани, ёдда тут бу бир йилдир
Муддат ўтиб кетиб қолса, билгингки доимийдир
Шартномани бекор қилиш билгин эмас осон иш
Тури бор 30 дан ортиқ, кодекс сенга қилар тортиқ
Ходим 14 кун олдин, ўйлаб ариза ёзсин,
сен эмас ўзи, ташаббусин кўрсатсин (160 модда)
Муддатлар ҳам турлича, уч, етти кун , бир-икки ой
Ўқи 160-моддани, буйруқ бўлмасин пойма пой
Ходимларга иш ҳақи тўланади ўзбек сўмда
256 моддага кўра, мумкинмас НАТУРАДА
Ходимлар иш ҳақига хушёр бўлгин, хушёр бўл
16 кун танаффусла, икки бор, пластикларин тўлдир
Шу ҳақда ёзилгандир, асли 253 модда
Иш ҳақини кечиктирсанг, қарши 333 модда
Интизомга қаттиқ тур камчиликка йўл қўйма
Таъзири бор ходимга гул берсанг хам , пул берма
Хамиша тутгин ёдда
Бу 299 модда
Бола боқиб қайтган аёлни аттестация деб қўрқитма
Бир йилгача тегма унга , сал тиклансин, чўчитма
Бу борада сен ташаббус, кўрсатмасанг бўлади
Судга ошса иш мабодо, 409 сенга қарши бўлади
Бир моддани ушлаб олиб бошқаларин унутма,
Айрим тоифа ходимларни тунги ишга жалб қилма, Тушунмасанг сен агар, вақтни ўтказма эссиз,
Ўқи қайта ва такрор моддалар 417, 428
Ўриндошни ранжитма, бир таътил, касаллик пули
Инсон қадри улуғ юртда, синмасин инсон кўнгли
Барча ғашлик қолсин ортда,
Дейди, 438, 439, 440-модда
Ишдан бўшаш нафақасин, стажга қараб бермоқ жоиз
15 йилдан ортиқ ишланг, пул олинг 200 фоиз
Унутманг бор бир қоида фақат мазкур иш берувчида
Десангиз ёзилган қоида, деймиз 173 модда
Ўқиб сўраб ўргангин, аввало кодекс надир
Билмай қолсанг мабодо,ёрдамга шай
ЮРИСТ КАДР😊😊😊😊