«YURIST VA KADR» NTM


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси
Курсларга ёзилиш учун тел:
+99890-010-86-15
+99833-993-18-80

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Mehnat huquqi dan repost
#test Yangi Mehnat Kodeksining 167-moddasidagi malakasi va mehnat unumdorligi bir xil boʼlgan taqdirda  afzallik beriladigan quyidagi xodimlar toifasidan qaysi biri amaldagi Mehnat kodeksi 103-moddasida mavjud emas.
So‘rovnoma
  •   mazkur korxonada mehnatda mayib bo‘lib qolgan yoki kasb kasalligini orttirgan shaxslar
  •   mazkur korxonada ko‘p yillik ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar
  •   mehnatdagi yutuqlari uchun ragʼbatlantirilgan va intizomiy jazolarga ega boʼlmagan xodimlar
  •   nogironligi boʼlgan shaxslar
  •   3,4 javoblar to'g'ri
  •   barcha javoblar to'g'ri
1427 ta ovoz


🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM


YURISTKADR dan repost
Қисқартиришда ходимларнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?

Давоми (1-қисми бу ерда)

2. Ходимларнинг меҳнат унумдорлигини аниқлаш.

Меҳнат унумдорлиги деганда, ходимларнинг меҳнат фаолиятига кўра сон (миқдор), сифат ва муҳимлилик даражаси бўйича натижадорлигини тушунамиз. Оддий қилиб айтганда, ким кўпроқ ва сифатлироқ ишлаган ҳамда корхонага кўпроқ фойда келтиргани бу унумдорликни англатади.

Қисқартиришда қайси ходимнинг меҳнат унумдорлиги юқорироқ эканлигини аниқлаш малака даражасини аниқлашга қараганда осонроқ деб ўйлайман. Масалан, иккита бир хил лавозимда ишловчи икки ходимнинг охирги бир йиллик ёки охирги олти ойлик (даврийлик белгилаш иш берувчига ҳавола) меҳнат фаолияти натижаси таҳлил қилиб чиқилади ва кимнинг яхшироқ ишлагани аниқланади, тамом.

Биз меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлашда ҳам қонунчилик билан таъқиқланмаган усуллардан, масалан, ўша баллик тизимдан бемалол фойдаланиш мумкин деган фикрдамиз.

Бунда масалан, худди малака даражасини аниқлаш каби қуйидаги мезонларга қараб ва уларга алоҳида баллар белгилаб ходимнинг унумдорлигини аниқласа бўлади: – лавозим-йўриқномасидаги вазифаларни бажарилиши – 5-10 баллгача; – ижро интизомига риоя қилинганлик ҳолати (сон, сифат ва ўз муддатида бажарилиши) – 5-10-баллгача; – қўшимча топшириқларни бажарганлиги – 5-8-баллгача; – шахсий ташаббускорлиги – 5-8-баллгача. Бунда ҳам якунда умумий бали кўпроқ чиққан ходим унумдорроқ ходим деб баҳоланади.

Мисол. Махсус комиссия Санжар ва Наргизанинг малака даражасини аниқлаган, энди меҳнат унумдорлигини аниқлаб бериши керак. Ҳар икки ходимнинг лавозим-йўриқномаларида кўрсатилган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати ўрганилганда охирги 6 ой ичида Санжар Наргизага нисбатан кўпроқ вазифа бажарган бўлиб чиқди: Санжарга – 9 балл, Наргизага – 7 балл. Ижро интизомига риоя қилиш ҳолати: охирги 6 ойда Санжарда жами 7 та ижро ҳужжати муддати бузилган ва 2 та топшириқ сифатсиз бажарилган, Наргизада эса 12 та муддати ўтган ва 4 та топшириқ сифатсиз бажарилган: Санжарга – 7 балл, Наргизага – 5 балл. Қўшимча топшириқлар бажарилганлиги: охирги 6 ой ичида Санжар лавозим-йўриқномасидан ташқари 12 та қўшимча топшириқларни бажарган, Наргиза эса 2 та: Санжарга – 8 балл, Наргизага 6 балл. Шахсий ташаббускорлиги: Санжар 3 та масалада алоҳида ташаббускорлик кўрсатган, Наргиза эса 6 та масалада: Санжарга – 6 балл, Наргизага – 8 балл.

Жами баллар: Санжарда – 30 балл, Наргизада эса 26 балл. Демак, комиссиянинг хулосаси аниқ: Санжарнинг меҳнат унумдорлиги Наргизага нисбатан юқорироқ.

Шундай қилиб, Санжарнинг малакаси ҳам, меҳнат унумдорлиги ҳам Наргизага нисбатан юқорироқ бўлганлиги учун МК 167-моддасига асосан айнан унга ишда қолишда имтиёзли ҳуқуқ берилади.

Наргиза билан тузилган меҳнат шартномаси эса қисқартириш муносабати билан МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан бекор қилинади.


👉@yuristkadr


МК 161-2-2 билан МШ бекор қилинганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган ходимларга бериладиган афзалликлар Мк нинг ...
So‘rovnoma
  •   166 моддасида белгиланган
  •   167 моддасида белгиланган
  •   Бу холат Мк белгиланмаган
62 ta ovoz


YURISTKADR dan repost
Ходимнинг малакаси нима?

Штат бирликларини қисқартиришда ишда қолишда имтиёз малакаси ва унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимга берилади.

Бу амалдаги МКнинг 103-моддасида, янги МКнинг эса 167-моддасида кўрстилмоқда. Фарқи шуки, амалдаги ва 1 ойдан кейин ўз кучини йўқотадиган МКда ходимнинг малакасига аниқ тушунча берилмаган эди.

Янги МКда эса, бу муаммо бартараф этилмоқда, яъни, янги МКнинг 369-моддаси 1-қисмига кўра:

➖ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир.

Демак, ҳурматли иш берувчилар, агар қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатишларни дейлик бирор ойга кечиктириб турсак, янги МК кучга киради ва шунда сизнинг ҳаракатларингиз янги МКнинг 167 ва 369-моддаларига мувофиқ бўлиши зарур бўлади.

Шунда сиз масалан, Санжарбек ва Рустамбекнинг қай бирининг малакаси юқорилигини аниқлашда уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ қуйидаги критерияларига қарашингиз керак бўлади:

- касбий билими даражаси;

- малакаси;

- кўникмаси;

- лаёқати;

- иш тажрибаси.

Ундан кейин эса ушбу икки ходимнинг унумдорлиги, яъни иш сифати ва самарадорлигига қарайсиз. Қай бирида малака ва унумдорлик юқори бўлса, ўшаниси ишда қолади, кейингиси эса кетади.


Mehnat huquqi dan repost
#test MK 167-moddasi 2-qismiga ko'ra, malakasi va mehnat unumdorligi bir xil bo‘lgan taqdirda quyidagilardan kimga afzallik beriladi?
So‘rovnoma
  •   uzoq muddatli ish stajiga ega bo‘lgan xodimlarga
  •   mazkur ish beruvchidagi uzoq muddatli ish stajiga ega bo‘lgan xodimlarga
  •   mehnatda mayib bo‘lgan yoki kasb kasalligiga uchragan shaxslarga
  •   barcha javoblar to'g'ri
1224 ta ovoz


Ассалому алайкум!!! Яна бир янги ҳафтани хам бошладик. 😊😊😊
Мавзуларни давом эттирамиз.
Бугунги мавзу МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ мавзуси юзасидан МКнинг 167-моддасини ўрганамиз.


“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM


So'z sehri (ustoz Go'zal Ergashovna bilan👩‍💻 dan repost
-- Taqdirimga yozilganini o‘zgartira olamanmi?
-- Agar taqdiringa yozilganlarni o‘zgartirish taqdiringga yozilgan bo‘lsa, albatta...

🌿


Савол:

Мен аёлим билан расман ажрашганман. 1 нафар ўғлим бор. Аёлим вилоятда ўғлим билан қайнотам уйида яшайди, мен пойтахтда яшайман. Фарзандим учун алимент тўлайман. Қайнотам ўғлимни борсам менга кўрсатишниям хохламайди. Яқинда собиқ аёлим ўғлимни ўз фамилиясига (яъни қайнотамни исмига) ўтказмоқчи эканлигини айтди. Бунга собиқ аёлимни ҳаққи борми?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси 70 моддасида бу ҳолат белгиланган:
Яъни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан бола ўн олти ёшга тўлгунча бола манфаатларини эътиборга олиб, унинг исмини ўзгартиришга, шунингдек унга берилган фамилияни ҳам отаси ёки онасининг фамилиясига қараб ўзгартиришга ҳақлидир.


Агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота (она) болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилади деб кўрсатилган. Сизнинг аёлингиз шу фикрда эканлар, бу холатга қонунчиликда ҳеч қандай таъқиқ йўқ.

Лекин шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, 70 модданинг давомийлигида “ўн ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади” деб кўрсатилган.


Агар ўғлингиз 10 ёшга тўлган бўлса ва у онасининг фамилиясига ўтишни истамаса, бунда собиқ аёлингиз ўғлингизни фамилиясига ўтказиши мумкин эмас.

Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬


YURISTKADR dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғалати модда🙄

Штат қисқаришига оид МК 167-моддасининг ғалати чалғитувчи ҳусусияти бор ва бу нарса кўпчиликни нотўғри йўлдан олиб кетади.

Юқоридаги қисқа видеода шу ҳақида тушунтириш беришга ҳаракат қилдим.

Раҳбарлар, юристлар ва кадрларга юбориб қўямиз.

👉@yuristkadr


#kunhazili

Кеча ишхонадан адолат излагандик,
Бугун эса иш излаяпмиз!
😆

TelegramI Instagram I Youtube


🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM


#kunhazili

Иш берувчидан суперакция!!!
Бир кунлик иш ҳақи учун беш кун иш!
😆

TelegramI Instagram I Youtube


Интизомий_жазо_ва_таъсир_чораси_қўллаш_тўғрисидаги_буйруқдан_намуна.docx
14.5Kb
👆🏻Юқоридаги постда ваъда қилганимиздек, ходимга интизомий жазо ва таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги буйруқдан намуна бермоқдамиз.

TelegramI Instagram I Youtube


#amaliyot

Бир буйруқ билан ходимга ҳам ҳафсан бериб, ҳам мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми?

Агар ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса, интизомий қилмиш содир этади. Бу ходимга МКнинг 312-моддасида кўрсатиб ўтилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллаш мумкин.

❗️Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади (МК 313-моддаси).

Эътибор берган бўлсангиз, битта интизомий қилмиш учун фақат битта жазо чорасини қўллаш мумкин дейилмоқда. Демак, иш берувчи ходим содир этган қилмишининг оғир ёки енгиллигидан келиб чиқиб, ё ҳайфсан, ёки ойлик иш ҳақидан жарима солиши мумкин. Ходим ўта оғир қилмиш содир этса, хатто меҳнат шартномасини “статья” билан бекор қилиш каби интизомий жазонинг энг оғир турини қўллаши мумкин.


❓Кўплаб юристлар ва кадрлар мутахассисларини ходимга бир вақтда интизомий жазо чорасини қўллаш ва мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми, деган савол қизиқтириши мумкин? Мана энди шу саволга жавоб беришга тўхталамиз.

☑️Албатта бундай қилиш мумкин. Мукофотлаш, иш ҳақи асосий қисмига доир қўшимча тўловлар ва устамалар, бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тизимлари иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади (МК 252-моддаси).

Бундан ташқари, МКнинг 299-моддасида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмаслиги ҳамда интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилиниши белгилаб қўйилган. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳамда рағбатлантириш чоралари эса интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан қўлланилмайди.

📗Агар корхонанинг Мукофотлаш тўғрисидаги низомида ҳайфсан жазосини олган ходимга чораклик, йиллик мукофотлар тўланмаслиги белгилаб қўйилган бўлса, “Бир буйруқ билан ходимга ҳам ҳафсан бериб, ҳам мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми?” деган саволга “ҳа” деган жавобни олиш мумкин.

Чунки, 20.11.2023 йилдаги 26-сонли Олий суд пленумининг қарори 33-бандида Судлар ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкинлигини ҳисобга олишлари зарур. Ходимга нисбатан интизомий жазо чорасининг қўлланиши унинг шу хатти-ҳаракати сабабли иш берувчига етказилган моддий зарарни қоплаш ҳамда айбдорга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган интизомий жазо ҳисобланмайдиган таъсир чораларини (тўловни амалга ошириш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланувчи рағбатлантирувчи ва компенсация тўловларидан маҳрум этиш ёки миқдорини камайтириш ва бошқа) қўллаш имкониятини истисно қилмайди, дейилган.


❗️Хулоса қилган бўлсангиз, мукофот турлари, уларни қўллаш тартиби “Мукофотлаш тўғрисидаги низом” билан мустаҳкамланган бўлиши керак. Мана шу Низомда айнан қайси ҳолларда мукофот миқдорини камайтириш ёки мукофотдан маҳрум қилиш каби таъсир чоралари тартиби аниқ белгилаб олинади. Шундагина битта интизомий қилмиш учун ҳам интизомий жазо чораси, ҳам таъсир чорасини қўлланилиши қонуний ҳисобланади.

Ходимга қўлланиладиган “ҳайфсан” интизомий жазо ва мукофотдан маҳрум қилиш таъсир чорасини иш берувчининг битта буйруғида қўллаш мумкин. Чунки қонунчилигимизда буйруқларнинг қатъий шакли белгиланмаган. Буйруқ матнини ўзингиз мустақил тузишингиз ёки биз берган намунадан фойдаланишингиз мумкин.

Экспертимиз Раъно Исамитдинова

TelegramI Instagram I Youtube


#bilasizmi

❗️Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

1️⃣ табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

2️⃣ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

3️⃣ марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун (ходимнинг меҳнат вазифаси доирасида йўл қўйилади);

4️⃣ иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 210-моддаси

Telegram I Instagram I Youtube


Ассалому алайкум!!!
Хайрли кун, шанба якшанба яхши дам олинглар, душанбадан яна мавзуларни давом эттирамиз.
😊😊😊


Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиз учун 10 февралдан онлайн гуруҳларга старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни ошириш учун хизмат қиладилар.

Ҳар бир курс якунида тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80

Манзил:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube


Mehnat huquqi dan repost
#test Xodimlarining umumiy soni ... kishidan ortiq bo‘lgan tashkilotlardan ro‘yxatdagi xodimlar o‘rtacha sonining ... va undan ortiq foizi ishdan bo‘shatilishi ommaviy ravishda ishdan bo‘shatish hisoblanadi.
So‘rovnoma
  •   50, 5
  •   100, 10
  •   150, 5
  •   200, 10
1338 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.