Muhrim / Муҳрим dan repost
Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида 65 нафар бола ҳалок бўлган экан. Биз шу вақтгача расман 20 нафардан сал кўпроқ, деб юргандик. Амалда кўпроқ, каррасига кўпроқ эканига ишончимиз комил эди,.. лекин ҳозир “65 бола ҳалок бўлган” деган гапни ўқиб, одам сесканди. Бу “65” деган рақам ҳам аслида тугал бўлмаса керак - терговчилар топа олмаган, боласининг ўлими сабабини тушунмай қолган ота-оналар неча-нечадир.
Жонажон ватанимизда уруш бўлаётгани йўқ. Лекин бир дорининг ортидан 65 бола ўлиб кетяпти – уруш бўлаётган давлатларда ҳам шунча кўп бола ўлмайди баъзан. Бу ҳали фақат бир дорининг асоратларидан ўлганларнинг расмий сони – бошқа дориларнинг қотилликлари ҳақида, бирор болалар касалхонасининг бош шифокори ўзида жасорат топиб, ирода кўрсатиб, ўзидан юқори ташкилотга хат чиқармагунича билмасак керак.
Дарвоқе, энди бундай ҳодисалар ҳақида бошқа билмасак ҳам керак – ахир бутун Ўзбекистонга шу ҳодисани, дастлабки 19 бола ўлимини билдирган бош шифокорни, унга раҳмат айтиш, унинг рағбатлантириш ўрнига, унинг иш берувчиси – Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи ишдан ҳайдади-ку. Энди қайси жинни бундай хатлар чиқаради, “ўлса ўлавермайдими, қулоғим тинч бўлса бўлди”, деб ўтираверади. 60 талаб, 600 талаб, 6000 талаб болаларимиз ўлаверади.
Жонажон ватанимизда уруш бўлаётгани йўқ, лекин ватанимизни эгаллаб олган самарасиз давлат тузилмаси фавқулодда жоҳил ва бешафқат – шу даражадаки, на назоратни эплай олади, на ҳамдардликни; уруш бўлаётган давлатларда ҳам шунчалик бўлмаса керак. Халқимизда ҳамдардлик ҳисси бор, охирги йилларда, бахтга қарши, бунга бир неча бор гувоҳи бўлдик – пандемияда, Сардобада ва ҳоказо. Лекин давлатимизда кўрмайсан буни – 52 фуқароси ёниб кетса ҳам, 65 бола ўлса ҳам, пинагини бузмайди. Ҳа, нимадир чоралар кўради, нимадир қарорлар чиқаради, аммо охири яна айланиб-ўргилиб, фақат шу давлат паразитларининг фойдасига ишлайдиган бир нарсаларга айланади бари.
Масалан, ҳатто ён қўшни мамлакатларда ҳам бирор бир нохуш ҳодиса, жараён сабаб 10-15 киши ўлса, давлат умуммиллий мотам эълон қилади – шу тариқа ўша ҳодиса, ўша жараён қурбонлари хотирасига ҳамдардлик билдиради, шу тариқа уларнинг хотирасини абадийлаштиради. Бизда-чи? Нега давлатимиз бунақа? Нега бизни – одамларни бунчалик ёмон кўради у? Ахир шу давлат ўз ишини эплаб қилганида, ўша 52 ўзбек Россияга автобусда кетмасди (умуман ҳам кетмасди, Ўзбекистонда ишлайверарди), 65 бола заҳар қўшилган доридан ўлмасди.
Йўқ, на вазифасини бажара олади, на назоратни эплай олади, на ҳамдардлик билдира олади. Давлатнинг вазифаси қандайдир шоҳкўчаларнинг қандайдир қисмларини эрталабдан кечгача тозалаш ва чиройли қилиш эмас... Кимдир айтиши мумкин, “шу давлат бўлмаса, шунчалик ҳам бўлмаса, ҳозир бундан ҳам расво бўларди ҳаммаси”, деб. Уруш бўлмаётган мамлакатда 65 боланинг бир хил сабабли ўлимидан-да расвороқ нарса бўлиши мумкин эмас, менимча.