САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Фориштуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Умаровнинг сайёр қабули ва вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг соғлиғи ва тиббиётга оид мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг барчасини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, туманннинг 401 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаси бўйича беморларга вилоят, туман тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланма ва бепул дори-дармонлар берилди.
Тиббий кўрикда аҳоли УТТ, ЭКГ, флюорография, рентгенография текширувларидан, шунингдек, ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит В ва С турларининг аниқлаш учун экспресс тестдан ўтказилди. Беғараз қон топшириш акцияси ўтказилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати