JIZZAX VSSB


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий канали Адинстратор: @Azizadmin_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Фориштуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Умаровнинг сайёр қабули ва вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг соғлиғи ва тиббиётга оид мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг барчасини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, туманннинг 401 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаси бўйича беморларга вилоят, туман тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланма ва бепул дори-дармонлар берилди.
Тиббий кўрикда аҳоли УТТ, ЭКГ, флюорография, рентгенография текширувларидан, шунингдек, ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит В ва С турларининг аниқлаш учун экспресс тестдан ўтказилди. Беғараз қон топшириш акцияси ўтказилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати


Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси бошлиғи Махмарасул Умаровнинг вилоят аҳолиси ва тиббиёт ходимларига
МУРОЖААТИ



Мамлакатимизда тиббиёт соҳасига бўлган эътибор, халқимизни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, пировадида эса одамларнинг бугунги тиббиёт ва мамлакатимизда амалга оширалаётган кенг миқёсли ислоҳотлардан рози қилишга қаратилган.


Бугунги кунда вилоятимиз аҳолисига жами 228 та тиббиёт муассасалари, шундан 16 та вилоят даражасидаги марказлар ва шифохоналар ва 3 та диспансерлар, 13 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, 35 та оилавий поликлиника ва 13 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 76 та оилавий шифокорлик пунктлари, 72 та маҳалла тиббиёт пунктлари томонидан тиббий хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.

Халқимизга сифатли ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш йўлида ўз касбимизга алоҳида масъулият билан ёндошишни талаб этади...

Батафсил бу ерда ўқинг


🩸Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!

🔬Беғараз қон топшириш —инсонийликнинг олий намунаси.

🛏 Қон фақат донорлар кунида эмас, йил давомида керак.

🩺 У ҳаммамизга, ҳамма вақт керак бўлиши мумкин!

🫀 ДОНОРГА АЙЛАНИНГ, ИНСОНЛАР ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛИНГ!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Дўстлик туманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Умаровнинг сайёр қабули ва вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг соғлиғи ва тиббиётга оид 39та мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, 150 нафар камбағал оилаларнинг 330 нафар аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 220 нафарида турли хил касалликлар аниқланиб, 203 нафарига амбулатор даволанишга, 15 нафарига ТТБда стационар даволаниш учун тавсиялар ва 2 нафарига вилоят тиббиёт марказларига йўлланма, 12 нафар беморга бепул дори-дармонлар берилди.
Тиббий кўрикда аҳоли УТТ, ЭКГ, флюорография, рентгенография текширувларидан, шунингдек, ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит В ва С турларининг аниқлаш учун экспресс тестдан ўтказилди. Беғараз қон топшириш акцияси ўтказилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Грипп қандай касаллик, у қандай йўллар билан юқади?

Касаллик профилактикасида нималарга эътибор қаратиш лозим?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорининг ижроси доирасида Пахтакор ва Дўстлик туманида бирламчи тизимдаги ҳаракатлар алгоритми ҳамда "Патронаж доянинг "Ён дафтари" бўйича семинар тренинг ўтказилди.
Унда ушбу туманлар еттилиги, оналик болалик бўйича бошлиқ ўринбосари, туғруқ комплекси бошиғи, аёллар маслаҳатхонаси бўлими мудири, лидер дояси, 3 нафар фаол патронаж доялар, ҳамда КТМП, ОП, ОШП катта ҳамширалари, иштирок этди.
Вилоят бош ҳамшираси Шаҳло Содиқова ҳамда вилоят лидер дояси Нилуфар Қулматова мавзу бўйича маъруза қилдилар.
Иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳар телевидениясида "Аҳоли орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, бу борада аҳоли хабардорлигини ошириш" мавзусида давра суҳбати намойиш этилди. Унда Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали директори Лазиз Газиев ва Марказнинг хирургия бўлими бошлиғи Ботир Қобилов иштирок этди.



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.