Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зафаробод туманида автомобиль йўли бетонлаштирилади
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Зафаробод туманининг “Писталикент” маҳалласини туман маркази билан боғловчи 8 километр узунликдаги автомобиль йўли реконструкция қилинади. Ҳозирги кунда йўлнинг ачинарли ҳолати аҳоли учун катта муаммо туғдирмоқда, шу боис унинг бетонлаштирилиши режалаштирилган.
Йўл қурилиши баҳорнинг илк кунида бошланган бўлиб, ишлар 1 июньга қадар якунланиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ҳамид Ҳасанов, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, туман сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари туман маданият марказида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, шунингдек, Чўлигулистон ва Бирлик маҳаллаларини ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар билан танишдилар.
Мутасаддиларга ҳудудни янада ободонлаштириш, кўчат экиб боғ яратиш борасида зарур кўрсатмалар берилди. Ушбу ташаббуслар орқали ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсад қилинган.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi