Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон ва буюм бозори ҳамда Марказий деҳқон бозори ҳудудида муаммолар бартараф этиляптими?

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳрида бўлаётган ободонлаштириш ишларидан холи ҳудудлар ҳам борлиги ачинарли.

Жумладан, шаҳар марказидаги Сайилжойи маҳалласидаги муаммолар аҳолини қийнаб келмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўткан Чўлимулканлик-1 ариғи чиқиндилар билан тўлиб тошган.

Уй-жойлар учун ер ажратишда ва кадастр ҳисоб китобларида катта камчиликларга йўл қўйилгани боис, ушбу ариқ устидан уй ва турли қурилмалар қуриб олингани натижасида Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги “Алишер Навоий” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси далаларига сув етиб бормаётганлиги фермерларнинг катта норозилигига сабаб бўлмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Танқиддан тўғри хулоса чиқарилди

Жиззах шаҳрида ижтимоий ва экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Хусусан, Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида чиқиндилар тўпланиб қолганлиги танқид остига олинганидан сўнг, Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди ва тезкор чоралар кўрилди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси, Жиззах шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш департаменти ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида "Эко-Ҳаусе" МЧЖнинг махсус техника воситалари жалб этилиб, Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудуди чиқиндилардан тозаланмоқда. Ҳудуддаги чиқинди тўплаш шохобчаларида контейнерлар таъмирланиб, бўяш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ариқ тизимлари чиқиндилардан тозаланиб, ҳудуд буткул тартибга келтирилмоқда.

Бундан ташқари, Жиззах шаҳри, "Қассоблик" МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу бино асосан имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қиладиган маскан бўлиб, унинг кириш қисмлари – 6 та подезди тўлиқ таъмирланмоқда.

Бинонинг 2000 квадрат метр фасад қисми бўялиб, дераза ва балконлари янгиланмоқда.

Уй атрофидаги олд ва орқа ҳовлилар ободонлаштирилиб, аҳолининг дам олиши ва болалар учун замонавий ўйин майдончаси ташкил этилмоқда.

Мазкур саъй-ҳаракатлар Жиззах шаҳрида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган муҳим қадамдир.


🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон ва буюм бозоридаги аянчли аҳвол ҳақида видеолавҳа берган эдик.

Хусусан, ёғингарчиликлар оқибатида савдо қиладиган расталар атрофи ҳамда йўлларда ҳаракатланиш азоблиги.

Аҳоли гавжум бўлиб, савдо қиладиган жойлардаги шароитлар умуман талабга жавоб бермаслиги.

Мутасаддиларнинг бу ҳолатга бефарқлиги ҳақида айтиб ўтилганди.

Орадан икки кун ўтиб, холат кўздан кечирилганда, чиқиндилар олинмоқда бироқ, муаммолар камайиши ўрнига яна ўрганишларда камчиликлар кўзга кўрина бошлади.

Жумладан, ички йўллар абгорлиги ва сув тизимини чиқиб кетиш йўллари ташкил этилмаган.

Кунига минглаб одам савдо қиладиган бу бозор қачон талаб даражасида бўлади?

Мутасаддилар доимгидек бефарқ ва "уйқуда", сотувчи ҳамда аҳоли ҳам боқибеғамдек гуё.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалласида мутасаддилар танқидлардан тўғри хулоса чиқармаган кўринади.

Ҳудуд ҳамон чиқиндилар билан тўлиб-тошмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Jizzax shahridagi Eski shahar dehqon va buyum bozoridagi ahvol o‘ta ayanchli holatga kelib qolgan.

Ayniqsa yog‘ingarchiliklar oqibatida savdo qiladigan rastalar atrofi hamda yo‘llarda harakatlanishni o‘zi azobdir.

Aholi gavjum bo‘lib, savdo qiladigan joylardagi sharoitlar umuman talabga javob bermaydi.

Mutasaddilarning bu holatga befarqligi odamni uylantirib qo‘yadi.

Ichki yo‘llar abgorligi va suv tizimini chiqib ketish yo‘llari tashkil etilmagi asosiy muammolardan biri hisoblanadi.

Kuniga minglab odam savdo qiladigan bu bozorning talabga javob bermasligi achinarli holdir.

Shu o‘rinda sotuvchi va aholining atrof muhitga turli chiqindilar tashlashi natijasida ham hosil bo‘layotgan chiqindilar ekologiyani buzilishiga olib kelmoqda.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зафаробод туманининг Писталикент маҳалласидаги муаммолар талайгина эканлиги ўрганишлар натижасида аён бўлди.

Мазкур ҳудаддаги камчиликлар аҳолини қийнаб келмоқда.

Мутасаддилар бўлса доимгидек "уйқуда".

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳрининг Тошлоқ маҳалласидаги муаммолардан аҳоли норози.

Масъуллар бўлса бефарқ.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


#Tayinlov

Zarbdor tumaniga yangi hokim tayinlandi

Zarbdor tumanida 17-yanvar kuni Xalq deputatlari tuman Kengashining navbatdan tashqari sessiyasi bo‘lib o‘tdi.

Unda viloyat hokimi vazifasini bajaruvchi Ulug‘bek Mustafoyev ishtirok etdi.

Sessiyada tashkiliy masala ko‘rildi.

Viloyat hokimi Zardor tumani hokimi lavozimiga tavsiya etilgan nomzod Jizzax viloyat soliq boshqarmasi boshlig‘i Toshpo‘latov Bekzod Turg‘unovichni tanishtirdi.

Viloyat hokimining Toshpo‘latov Bekzod Turg‘unovichni Zardor tumani hokimi etib tayinlash toʻgʻrisidagi qarori deputatlar tomonidan bir ovozdan tasdiqlandi.

Ma'lumot uchun: 2024-yilning 28-dekabr kunida Zarbdor tumani hokimi Ruziyev Zafar Sharopovich viloyat hokimining qishloq va suv xo‘jaligi masalalari bo‘yicha o‘rinbosari - qishloq xo‘jaligi boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlangan edi.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зоминда танқиддан тўғри хулоса чиқаришди

Зомин туманидаги Қўрғон маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофи, йўлак ва кўчалар ободонлаштирилиб, ариқларда тўпланиб қолган турли хазонлар ва бошқа чиқиндилар ҳашар йўли билан тозаланмоқда.

Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ободонлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Туманнинг Ғофур Ғулом маҳалласидаги 8-боғчада мавжуд муаммолар ҳал этилиб болалар майдончаси тозаланиб ободонлаштирилди.Том қисмидаги муаммолар бартараф этилиб, янгиланди.

Шунингдек, туман маркази бўлган Халқобод ва Шароф Рашидов маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг ён атрофлари ҳам чиқиндилардан тозаланиб, тўпланиб қоладиган ташландиқ сувларни чиқариб ташлаш чоралари кўрилди.

Аҳоли томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндиларни чиқинди йиғиш контейнерларига ташлаш борасида тушунчалар ҳам бериб ўтилди.

Зомин туманидаги барча маҳаллаларда бу каби ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Пшоғор маҳалласидаги муаммолардан аҳолини қийнамоқда

Жиззах вилояти ҳокими топшириғига асосан ҳудудлардаги мавжуд муаммолар, ободонлаштириш аҳволи ва инфратузилма объектлари ўрганилмоқда. Зомин тумани Пшоғор маҳалласида олиб борилган ўрганишлар давомида ҳудуддаги мавжуд муаммолар кўзга ташланди. 

Пшоғор маҳалласида кўзатув аввалида ҳудуд оқсоқолларига дуч келинди. Уларни айтишича маҳаллада ҳашар уюштириб пиёдалар йўлаги шағал қопламаси билан бўлсада қилинган. Энди улар ушбу йўлакни бетонлаштириш илинжида.  

Маҳалла аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида янги бетон устунлар ўрнатилган. Бироқ ҳали улар ишга туширилмади. Узоқ йиллар ўқитувчилик касбини улуғлаб келган маҳалла фаоли Саидвали Тожибоев эскирган симёғочлардан болажонларнинг жабр кўришларидан хавотирда.

Ҳудуддаги 58-мактабида 2 сменада 442 нафар ўғил-қизлар таҳсил олишади. Мактаб биносини иситишда кўмирда фойдаланишади. Афсуски ёқилган кўмирлар бесамар кетмоқда.

Хоналар совуқ холда эканлиги кишини ажаблантирди. Шу билан бирга мактабда қўшимча бинога эҳтиёж бўлатуриб, ҳудудаги 13-боғчада айрим гуруҳларига хона ажратиб беришган. Бу масала ойдинлик киритиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотига бордик.

Афсуски боғча мудираси муассасада йўқ экан.

Боғчада иситиш қозони битта эканлиги сабаб биноларда исиқлик яхши эмас.

Ходимларнинг сўзларига кўра айрим ота-оналар ҳомийлиги асосида электр печ ва хатто кондиционер ҳам олиб берилган.

Мактабгача таълим ташкилотини иситиш билан боғлиқ муаммо ҳақида туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими ҳам бироз бош қотирса фойдадан холи бўлмайди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалласида аҳолини қийнаётган муаммолар.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззахда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ни байрами Жиззах вилоятида тантанали тарзда нишонланди.

Дастлаб, Жиззах шаҳридаги "Хотира майдони”да вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев бошчилигида ташкилот, идора раҳбарлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ва ҳарбийлар иштирокида парад билан бошланди.

Байрам муносабати билан Ватан равнақи йўлида жон фидо этган шахслар хотираси ёдга олинди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги “Анжуманлар саройи” да байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев сўзга чиқиб, бугунги байрам билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини самимий муборакбод этди.

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгарди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли кучлари мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳаракатчан ва пухта қуролланган қудратли кучга айланди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Дунёда юзага келган ҳозирги мураккаб вазиятда Ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини, унинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, энг қимматли бойлигимиз – жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини барчамиз албатта чуқур англаймиз.

Тантанали тарзда ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими бир гуруҳ ҳарбийларни тақдирлади.

Вилоят ҳокимлиги “Анжуманлар саройи” да бўлиб ўтган тадбирда санъаткорлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Арнасой туманида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Хабарингиз бор маҳалладаги кўп қаватли уйлар атрофи, йўлак ва кўчалар ободонлаштирилиб, ариқларда тўпланиб қолган турли хазонлар ва бошқа чиқиндилар ҳашар йўли билан тозаланмоқда.
Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофидаги экин майдончаларини эгаллаб олиб, ташландиқ ҳолатга келишига сабабчи бўлган фуқаролар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ободонлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Бўстон маҳалласида қаровсиз ва ташландиқ бўлиб ётган ерлар, йўл четлари, ариқлардаги хазонлар ва ва бошқа чиқиндилар тўпланиб қолганлиги боис ушбу маҳаллада туман ташкилотлари ва маҳаллий аҳоли билан биргаликда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Махсус техникалар ёрдамида ташландиқ бўлиб ётган ерларда бегона ўтларнинг хас-хазонларидан тозаланиб, олиб чиқиб ташланди ва баҳорги кўчатларни экиш мақсадида ушбу ерлар шудгор қилиниб, ерларга ишлов берилди.

Аҳоли хонадонлари ва қаровсиз ҳолатга келиб қолган бинолар атрофлари, ариқлар ҳамда йўл четлари ҳам ободонлаштирилди.

Туман маркази бўлган Ғолиблар ва Олтин водий маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг ён атрофлари ҳам чиқиндилардан тозаланиб, тўпланиб қоладиган ташландиқ сувларни чиқариб ташлаш чоралари кўрилди. Аҳоли томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндиларни чиқинди йиғиш контейнерларига ташлаш борасида тушунчалар ҳам бериб ўтилди.

Бундан ташқари Зарафшон ва Бахтли маҳаллаларида ҳам аҳоли томонидан чиқариб ташланган чиқиндилар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.


Арнасой туманидаги барча маҳаллаларда бу каби ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах шаҳрида иккита ер ости йўллари қурилмоқда

Иншоотлар қачон фойдаланишга топширилади? Уларнинг умумий қиймати қанча? Неча метр?

Сўнгги йилларда нафақат мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда ҳам йўлсозлик соҳасини ривожлантириш, йўлларни халқаро талаблар даражасига келтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Йўлсозлар томонидан замонавий йўл, йўл ўтказгич, кўприк, пиёдалар учун ер ости ва ер усти йўллари бунёд этилаётгани аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон, энг асосийси, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Жиззах шаҳрида ҳам иккита ер ости йўли қўрилиш жадаллки билан олиб борилмоқда.

Хусусан, ер ости ўтиш йўлланинг каттаси Жиззах шаҳар марказий деҳқон бозори ва унинг атрофидаги Навоий, Ҳамид Олимжон маҳалласининг Ўзбекистон кўчалари кесишмасида, “Ёшлар шаҳарчаси”дан “Наврўз” истироҳат боғига ўтувчи Ислом Каримов шоҳ кўчасида ҳамда Олмазор маҳалласига Мустақиллик кўчаси орқали ўтувчи ҳудудларда барпо этилади.

Шунингдек, Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласи "Ёшлар шаҳарчаси" ҳудудидан Ўратепалик маҳалласи "Наврўз" истироҳат боғига ўтувчи Ислом Каримов шоҳ кўчасида ер ости пиёдалар йўлаги қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ер ости пиёдалар ўтиш йўлларида имконияти чекланганлар, ногиронларнинг коляскада ҳаракатланиши учун махсус йўлак ҳам барпо этилади.

Барча иншоотларда дастлаб ер ости йўлининг устки қисмидаги юмушлар жорий йилнинг Наврўз байрами арафасига қадар якунланса, май ойига келиб туннельлар тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.


Батафасил видеолавҳада танишинг.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғаллаорол туманидагилар танқиддан тўғри хулоса чиқаришди

Ғаллаорол тумани Ғофур Ғулом маҳалласида қурилаётган Стамотология биноси олдида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, тўпланган чиқиндилар чиқариб ташланган ҳамда Олимлар, Бахт маҳалласи туман маркази аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар эркин ва хавфсиз темир йўл кесишмасидан ўтишлари учун кўприк қурилмоқда.

Олимлар маҳалласида жойлашган "Олимлар" оилавий шифокорлик пункти ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилган, бино ҳовлисида ҳожатхона учун ажратилган ерда чуқур ковлаш ишлари олиб борилмоқда ҳамда бино хоналарига керакли жиҳозлар олиб келиниб, ҳозирги кунда ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Олимлар маҳалласида жойлашган умумий ётоқхона биноси ҳовлисида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Бахт маҳалласи ҳудудидаги Лалмикор кўчасида сув қувири ёрилганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлиб, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Бахт маҳалласи Бахт-2 кўчасида жойлашган 2-қаватли уйларнинг ҳожатхонаси янгидан қурилган ҳожатхонадан фойдаланишмоқда.
Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳудудга яшил макон дастурига асосан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Бахт маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлардан чиқаётган канализация тизими 2025 йилда Халқаро Молия институти маблағлари ҳисобидан тўлиқ таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари амалга оширилади.

Бахт маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р42 Ғаллаорол-Қўйтош-Янгиқишлоқ автомобил йўлининг 4+500 кмдаги темир йўл кесишмасини кенгайтириш мақсадида ПҚ-404-сонли қарор бўйича эни 15 метр, 20 погонаметрли йўл ўтказгич, икки ёнидан пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлаги ҳамда ушбу йўлакда қуёш панели билан жиҳозланган кўча ёритиш устунлари ўрнатилади.

Марказий деҳқон бозори ҳудуди тўлиқ ободонлаштирилиб, бозор ҳудудидаги ирригация тармоқлари чиқиндилардан тозаланган.

Маржонбулоқ шаҳарчаси ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг атрофлари ободонлаштирилиб, мевали ва манзарали кўчатлари экилмоқда.
Ҳудуддаги болалар майдончаси тартибга келтирилмоқда ҳамда ҳудуддаги канализация қувури таъмирланган бўлиб ковланган чуқур кўмилди.

Гулистон маҳалласидаги Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг ташаббуси билан ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ўрганишлар Арнасой туманида ҳам олиб борилиб, бир қатор муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланди.

Хусусан, туман марказидаги деҳқон бозори қурилганига бир неча йиллар бўлган бўлсада, ханузгача ишга туширилмаган, қўшимча қурилиш ишлари давом этмоқда, тадбиркорлар кўчалардаги савдо дўконларида савдо қилмоқда, бозор атрофи тартибсиз ҳолатда, маиший ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмаган.

Туман марказидаги Ғолиблар маҳалласидаги ўрганишларда фуқароларни қийнаб келаётган бир қатор муаммолар борлиги аниқланди.

Уйларнинг ташқи кўриниши бир аҳволда, шу ҳудудда яшовчи фуқаролар хизмат кўрсатувчи ширкатга бадал пулларини ўз вақтида тўлаб келаётган бўлсада, ширкат томонидан хеч қандай хизмат кўрсатилмаётганлигидан аҳоди норози, болалар майдончалари бир аҳволда, ҳудудлар ободонлаштирилмаган, 9-10-уйлар олдидаги канализация тизимидаги носозлик сабабли чиқинди сувлари ташқарига чиқмоқда.

Уйлар атрофига дарахт кўчатлари экилган бўлсада, уларни сув билан таъминлаш чоралари муаммолигича қолмоқда.

5-6-уйларнинг кириш йўлакларининг шифт қисмлари очиқ ҳолатда бўлиб, қиш кунларида қушларнинг қўним топадиган масканига айланган, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилганига икки йил бўлган бўлсада, уларнинг бирор маротаба ишламаганини айтилди.

Ғолиблар маҳалласи биноси ёнгинасидаги икки қаватли уйларнинг атрофи ҳам ачинарли ҳолатда, уйларнинг канализация тизими йўқлиги сабабли, фуқаролар томонидан чиқинди сувлари бетартиб ҳолатда ташқарида сунъий ҳосил қилинган ўраларга чиқариб қўйилган, атрофга бадбўй хид тарқалмоқда.Умумий ҳожатхонанинг ҳолатини таърифлашга тил ожиз.

Арнасой ва Зафаробод туманларини боғловчи автомобил йўлининг ҳолатини ҳам қониқарли деб бўлмайди.

Зарафшон маҳалласи ҳудудидаги ўрганишлар чоғида маҳалла болалари ўйнаётган спорт майдони эътиборимизни тортди, ҳудуд чиқиндилар билан тўла, фуқаролар бу ҳудуддан чиқаётган бадбўй хиддан норози.

Маҳалланинг Ўзбекистон кўчасидаги ички йўллар ҳам абгор ҳолатда, қишнинг қировли кунларида бу йўллардан бирор бир масъуллар юриб кўрганмикан?

Маҳалла фуқаролари ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида табиий газ муаммоси билан яшамоқда, суюлтирилган газ ҳам аҳолига ўз вақтида етиб келмайди.

Зарафшон маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 1980 йилларда қурилган бўлиб, 2022 йилда қайта реконструкция қилинган, хоналардаги ҳожатхоналар канализация муаммоси сабабли ишламаслиги оқибатида тарбияланувчилар қишнинг қировли кунларида ташқарида жойлашган умумий ҳожатхонага боришга мажбур, ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилмаган, болалар майдончаларининг ҳолати ҳам қониқарли эмас, муассаса омборхонасидаги полиз маҳсулотлари мана бундай ҳолатда сақланмоқда, иситиш қозонхонасидаги ҳолат эса хеч қандай хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.

Ғофур Ғулом маҳалласи ҳудудидаги чиқинди тўплаш жойи тартибсиз ҳолатда, фуқаролар чиқиндилардан чиқаётган бадбўй хид ва чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганлигидан норози.


Биз бу мавзуга яна қайтамиз.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дўстлик тумани танқиддан тўғри хулоса чиқарди

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан Дўстлик туманининг ижтимоий-иқтисоий ҳолати ўрганилган эди.

Ўрганиш натижасида туманда бир қатор камчиликлар аниқланиб, танқидий видеолавҳа намойиш этилди.

Танқиддан туман мутасаддилари тўғри хулоса чиқаришди.

Жумладан, Дўстлик тумани Тиббиёт бирлашмаси жамоаси томонидан иситиш қозонхонаси атрофи тартибга келтирилди. Кўмир ёқишдан ҳосил бўлган куллар тозаланди. Захира кўмирлар белгиланган жойда сақланмоқда.

Бирлашманинг Терапия бўлими ошхонасидаги ҳолат ҳам бартараф этилди.

Шунингдек, бирлашмага озиқ-овқат етказиб берувчи омборхонада маҳсулотларни сақлаш тўлиқ тартибга келтирилди.

"Чинобод" маҳалласидаги "Янги Ўзбекистон" массивида 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда. Танқиддан сўнг қурилиш олиб борилаётган ҳудуд қурилиш ташкилоти томонидан ўраб олинди.

"Дўстлик деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудидаги автотураргоҳга шағал тўшалиб, текисланди. Натижада аҳоли учун ҳам, транспорт воситалари ҳайдовчилари учун ҳам қулайликлар яратилди.

Айни пайтда Ғафур Ғулом маҳалласида янги савдо комплекси бунёд этилмоқда. Жорий йил мазкур савдо комплекси ишга туширилади.

Бозордаги тадбиркорлар мазкур савдо комплексида харидорларга хизмат кўрсатади. Натижада сотувчилар ҳамда харидорлар учун ҳам қулай шароитлар яратиб берилади.

Аҳоли томонидан эътирозларга сабаб бўлган чиқиндихона тартибга келтирилиб, унинг атрофларига шағал тўшалди.

Шунингдек, танқидда келтирилган "Чинобод" маҳалласи Ҳамза кўчасига қум-шағал аралашмаси тўшалиб, аҳолининг ҳаракатланиши учун қулай ҳолатга келтирилди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ва Марказий банк бошқаруви раиси Жиззах вилоятидаги лойиҳалар билан танишди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов, Марказий банк бошқаруви раиси  Тимур Ишметов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Зарбдор ва Пахтакор туманидаги аҳоли ҳамда тадбиркорлар банк кредитлари асосидаги лойиҳалари билан танишди.

Дастлаб, Зарбдор туманидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Лалмикор маҳалласида истиқомат қилувчи Абдуҳошим Аҳмедов хонадонида 2 сотих иссиқхона, 4 та асалари уяси, 1000 дона броллер жўжалар боқиш учун шароитлар яратиб, даромад олмоқда. Маҳалла ҳудудидаги  70 сотихга ташкил этилган голубика плантацияси ҳам кўздан кечирилди.

Ойбек маҳалласидаги “Сайхунобод” тажрибаси асосида АЛИСА-23 хусусий мактабгача таълим муассасаси  бугунги кунда вилоятдаги намунавий боғчалардан бири ҳисобланади. Боғчанинг лойиҳа қиймати  450,0 млн. сўм, бўлиб, шундан ўз маблағи 150,0 млн. сўм, банк кредити 300,0 млн. сўмни ташкил этади. Йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 125 та ўринга мўлжалланган бўлиб, 25 та иш ўрни яратилган.

Ўз ўрнида боғча атрофидаги чиқиндилар ва кўп қаватлик уйларга кириш жойидаги йўлларнинг абгорлиги танқид остига олиниб, масъулларга муаммоларни ҳал этиш бўйича топшириғлар берилди.

Кейинги манзил, Тозауруғ маҳалласидаги “Зарбдор” тажрибаси асосида  "Зарбдор инвест ҳамкор 21" инвестиция компанияси бўлди. Мазкур компания йўл бўйида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, А-376 йўлида 5 та умумий овқатланиш, 2 та меҳмонхона, 5 та савдо дўконлари, 1 та соғломлаштириш маркази, 2 та ҳожатхона, 2 та электр қувватлаш жойи, 30 та бошқа хизмат-сервис шаҳобчаларини ташкил этишни режалаштирган.

Шу билан бирга Тозауруғ маҳалласидаги “Зарбдор” тажрибаси асосида интенсив боғ барпо қилиш фаолиятини амалга ошираётган "ZARBDOR AKTIV" 100 гектарда узумзор, голубика, малина, ежевика, лимон ва қулупнай каби юқори даромадли меваларни етиштириш плантацияларини ташкил қилмоқда.

Шарқ Юлдузи маҳалласидаги “Ғиждувон” тажрибаси асосида ГРЕЕН ФЕЕД  паррандачилик, ем  ишлаб чиқариш ва инкубатор тухумлари етиштириш фаолиятини йўлга қўйган. ГРЕЕН ФЕЕДнинг йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 150 минг дона парранда, 800 тонна ем ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва 40 та иш ўрни яратилган.

Шунингдек, Пахтакор туманидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Самарқанд маҳалласидаги “Жанубий Мирзачўл" канали қирғоқларида "SEUL MUN" тажрибаси асосида аҳоли дам олиш масканини ташкил этиш ишлари билан танишилди.

Сувонобод маҳалласидаги  “Уйчи тажрибаси” асосида “BEST GOLD GROWN” раҳбари Акбарали Ҳайитов ва “Сайҳунобод тажрибаси” асосида Феруза Пирматова томонидан "Қўзиқориннинг шампиньон турини етиштириш лойиҳаси кўздан кечирилди.

Тошкент маҳалласида “Уйчи” тажрибаси асосида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Меҳринисо Таджиева “Ширинликлар тайёрлаш ва ўқитиш” лойиҳасига ҳам борилди.  Мазкур ҳудуддаги "Мўжиза" истироҳат боғини замонавийлаштириш орқали қўшимча 24/7 соат фаолият олиб борувчи савдо-сервис объектлари ташкил этиш ишлари ҳам муҳокама қилинди.

Тошкент маҳалласидаги Мансур Абдумуродов бугунги кунда 750 нафардан ортиқ  ёшларни қамраб олиб, “Хорижий тилларни ўқитиш маркази” лойиҳасини ташкил этган. Ушбу масканни янада фаолиятини кенгайтириш орқали ёшларга таълим беришни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.

Дўстлик маҳалласида ”Ғиждувон” тажрибаси асосида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Гулрух Ядгарова томонидан  амалга оширилаётган “Миллий қуроқчилик” лойиҳаси билан ҳам танишилди.

Шу ўринда эътиборимизни яна бир ҳолат ўзига қаратди. Шу кунларда шаҳар ва туманларда бўлаётган ободончиликлардан барча хабардор бўлсада, афсуски, Пахтакор тумани Солиқ бошқармаси биносининг орқа қисмидаги мудҳиш манзара одамни табини хира қилади. Уйлаймизки, масъуллар бу муаммони тез орада бартараф этишади.


🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.