Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах вилоятидаги ягона Япон тили маркази Мирзачўл туманида фаолият юритмоқда
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга хорижий тилларни ўргатиш мақсадида Мирзачўл туманида ҳоким ташаббуси билан ташкил этилган "Gagarin Study" ўқув маркази фаолият юритмоқда. Айни пайтда ушбу марказда 300 дан ортиқ ўқувчи бепул таълим олмоқда.
Ҳозирда марказда япон, корейс, инглиз ва немис тиллари ўқитилмоқда. Ўқувчилар халқаро имтиҳонларга тайёрланиб, яхши натижаларга эришмоқда. Бугунги кунгача 50 дан ортиқ ўқувчи TOPIK (корейс тили) ва IELTS (инглиз тили) сертификатларини қўлга киритди.
Япон тили йўналишида ҳам алоҳида ишлар олиб борилмоқда. Йил охирига қадар 100 га яқин ўқувчи Японияга юборилиши режалаштирилган. Ҳозиргача 3 нафар ўқувчи Японияда ишлаш учун имтиҳондан муваффақиятли ўтган. Яна 10 га яқин ўқувчи май ойида имтиҳонга тайёргарлик кўрмоқда.
Шунингдек, корейс тили йўналишида ҳам ютуқлар бор. Марказ ўқувчиларидан бири Корея Республикасидаги олий таълим муассасасидан 60% грант ютиб олган ва март ойида ўқишга кетмоқда.
Марказ ёшлар учун катта имконият эшигини очиб, уларнинг таълим ва касбий ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi