Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззах вилояти ҳокимлигида тиббий хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш масаласи муҳокама қилинди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилояти ҳокимлигида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда соҳага оид мавжуд муаммолар ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида тиббиёт соҳасидаги камчиликлар ва қонунбузарликлар таҳлил қилиниб, масъул шахслар танқидий баҳоланди.
Улуғбек Мустафоев тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, фуқароларга тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш борасида соҳа раҳбарларига қатъий талаблар қўйди.
Шунингдек, тиббиёт муассасаларидаги моддий-техник базани мустаҳкамлаш, малакали мутахассисларни жалб этиш ва аҳоли учун тиббий хизматларни янада қулай қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилишда соҳа ходимларига белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, келгусида тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган чоралар юзасидан аниқ таклифлар билдирилди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi