Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зомин тумани Ширин маҳалласи «Муғол» қишлоғи аҳолиси бир қатор муҳим муаммоларга дуч келмоқда.
Қабристондаги жой етишмовчилиги, мактабдаги ноқулайликлар ва инфратузилма билан боғлиқ масалалар ҳалигача ечимини топмаган.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Қабристондаги жой етишмовчилиги, мактабдаги ноқулайликлар ва инфратузилма билан боғлиқ масалалар ҳалигача ечимини топмаган.
Ширин маҳалласи «Муғол» қишлоғида жойлашган қабристон тўртта маҳалла аҳолисига хизмат қилиб келмоқда. Бироқ у ҳозирда жой етишмовчилиги туфайли оғир аҳволга тушиб қолган. Аҳоли қўшимча 5 гектар ер ажратилишини кутмоқда, аммо тегишли ташкилотлар бу масалага ҳали эътибор қаратмаган.
Бундан ташқари, қабристон ободонлаштирилмаган, атрофи ўралмаган ва табиий офатлардан ҳимоя қилинмаган.
Яқинда содир бўлган сел оқими қабристоннинг бир қисмини ювиб кетган ва талафот етказган. Бу эса қабрларнинг бузилиш ҳолатларига олиб келмоқда.
Ҳудудда электр инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. Электр устунлари ўрнатилган бўлса-да, ҳанузгача симлар тортилмаган. Бу эса маҳаллада яшовчи аҳолининг кундалик турмуш тарзига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳудудда жойлашган 45-мактаб 350 нафар ўқувчи ўқийди.
Бироқ мактабда қулай шарт-шароит мавжуд эмас. Қиш фаслида иситиш тизими ишламагани сабабли синфхоналар совуқ.
Мактаб кўмир таъминоти билан таъминланмаган, бу эса болаларнинг соғлиғига хавф туғдиради.
Шунингдек, мактабда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. Трансформаторнинг носозлиги сабабли мактабда доимий равишда электр узилишлари юз бермоқда. Бу эса ўқув жараёнига салбий таъсир қилмоқда.
Ўқувчилар хавф остида
Мактабга келиб-кетиш ҳам ўқувчилар учун хавфли. Болалар ҳар куни катта йўлдан ўтишга мажбур, аммо у ерда светафор мавжуд эмас. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига ва фарзандлар ҳаётининг хавф остида қолишига сабаб бўлмоқда.
Аҳоли бу масалада мутасадди идораларга мурожаат қилган, бироқ ҳанузгача ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Ҳудудда чорва моллари учун етарли яйлов майдонлари ажратилмаган. Мавжуд ерлар аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас, натижада, чорвадорлар ўз ҳайвонлари учун озуқа топишда муаммоларга дуч келмоқда.
Бу эса чорвачилик билан шуғулланувчи аҳоли учун иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Ҳудуд аҳолиси қабристон, мактаб ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолар юзасидан бир неча бор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилган. Бироқ, ҳозиргача ҳеч қандай амалий чоралар кўрилмаган.
Маҳаллий аҳоли тезкор чоралар кўришни ва бу муаммоларга жиддий эътибор қаратишни талаб қилмоқда.
Зеро, муаммоларга ечим топиш – фақат расмийларнинг эмас, балки бутун жамиятнинг ривожланиши учун муҳим масала!
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi